Ўзбекистон республикаси



бет3/50
Дата06.01.2022
өлшемі0,89 Mb.
#16837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50

138-143





Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати ..................

144-162.




КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда содир бўлаётган интеграциялашув ва глобаллашув шароитида турли халқлар ва уларнинг маданияти тобора ассимиляциялашиб бормоқда. Бу ҳолат

дунёнинг ривожланган минтақаларида бир томондан аҳоли сонининг кўпайиб кетганлиги, шунингдек урбанизация жараёнларининг юқорилиги билан кўзга ташланса, иккинчи томондан ижтимоий-иқтисодий, экологик муаммолар натижасида аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетиши, сиёсий, иқтисодий барқарорликнинг кафолатланмаганлиги аҳолининг оммавий миграциясига сабаб бўлмоқда. Иккала ҳолатда ҳам ўткир демографик муаммолар юзага келиб, уларнинг ечими борасида БМТнинг минг йиллик ривожланиш дастури ва унинг аҳолишунослик бўйича жамғармаси (UNFPA), Жаҳон банки, Осиё Тараққиёт банки каби қатор халқаро ташкилотлар томонидан аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, ишсизлик, у ёки бу минтақаларда аҳолининг табиий кўпайишини рағбатлантириш ёки чеклаш каби демографик сиёсатни қўллаб-қувватлаш долзарблиги илмий ва амалий аҳамият касб этмоқда.

Дунёда демографик жараёнларни илмий жиҳатдан ўрганишда география, иқтисодиёт, тарих, этнология каби фанлар социология, статистика, демография ва аҳолишунослик каби бевосита ёндош бўлган фан йўналишлари билан уйғунлашиб, тадқиқот кўлами ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Демография мустақил фан тармоғи сифатида Америка ва Европада ривожланди. XIX асрнинг охирида Россияда ва шу билан биргаликда Туркистон ўлкасида ўтказилган аҳоли рўйхати материаллари демографик жараёнларни ўрганиш ва кузатиш имконини берди. Тарихий, этнографик тадқиқотларда статистик, демографик характердаги материаллар муҳим ва ишончли манба бўлиб ҳисобланади.

ХIХ асрнинг II ярмидан– хх асрнинг I ярмигача ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудларида кечган демографик жараёнларни тарихий аспектда ўрганиш Ўзбекистон тарихининг номаълум саҳифаларини очиш, тарихий жараёнларга холис баҳо бериш мавзунинг долзарблиги ва муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Демографик жараён қонуниятларини мукаммал ўрганиш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, шунингдек бозор муносабатларига ўтишда ҳал этилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларини аниқлаш бу жараённи тўғри бошқаришда илмий-амалий аҳамият касб этади. Демографик жараёнлар жамият тарихининг барча босқичларида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаёт ривожини белгилаб, аҳолининг миллий ва ижтимоий таркиби, ўсиш даражаси, иқтисодий вазифаларини ҳал этишда асосий роль ўйнаган.

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, Бухоро амирлиги, Россия мустамлакаси ва совет давридаги демографик жараёнларнинг таъсири, мавжуд муаммолар, камчиликлар, уларни бартараф этиш соҳасида амалга оширилган сиёсатнинг туб моҳиятини тарихий жиҳатдан холисона таҳлил этиш ушбу мавзунинг долзарблигини асослайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги, 2019 йил 10 январдаги ПФ–5623-сон “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 5 февралдаги ПФ–5655-сон “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет