Амирликнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қолоқлиги минтақада кечган демографик жараёнларга ўзининг таъсирини ўтказган;
Воҳанинг табиий-географик жойлашуви аҳолининг машғулотлари минтақада яшовчи этносларнинг ҳудудий жойлашув хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, демографик жараёнда ўзгаришлар содир бўлган;
Воҳа аҳолисининг ижтимоий турмуш тарзида юз берган ижтимоийғиқтисодий ўзгаришлар аҳолининг демографик ҳолатига бевосита таъсир ўтказган;
Сурхон воҳаси аҳолисининг ўтроқ, ярим ўтроқ ва кўчманчи аҳолисининг яшаш шароитларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг ижтимоий таъминоти ва маиший турмушида ўзгаришлар содир бўлган;
Минтақада кечган миграцион жараёнлар сабаб, воҳа аҳолисининг этник харитасида жиддий ўзгаришлар содир бўлиб турган;
Воҳа аҳолиси томонидан яратилган моддий ва маънавий ҳаётида юз берган ўзгаришларга минтақада кечган демографик жараёнлар ўзининг таъсирини кўрсатган;
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қолоқлиги ахолининг демографик ўзгаришлар жараёнида жумладан аҳолининг механик кўпайиши умргузаронлик ҳолати ва турмуш-тарзида ўзининг таъсирини кўрсатиб турган;