Ўзбекистон республикаси


Миграция жараёнларининг шаҳарлар демографик ҳолатига таъсири



бет21/50
Дата06.01.2022
өлшемі0,89 Mb.
#16837
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Байланысты:
2 5429347667308185636

2.2 Миграция жараёнларининг шаҳарлар демографик ҳолатига таъсири
XX бошларида ижтимоий-демографик жараёнлардаги вазият миграциянинг мисли кўрилмаган оқимини вужудга келтирди. Ишчи кучининг эҳтиёжи қолмаган мамалакатларнинг фуқоралари иш ахтариб ёки сиёсий тазйиқ таъсирида ўз мамлакатларидан чиқиб, ривожланган ёки ўзлаштирилмаган мамлакатларга келиб жойлаша бошлади. Шаҳарларнинг ижтимоий-демографик муаммо билан чамбарчас боғлиқ миграция жараёнлари нафақат ривожланган мамлакатларга, балки ривожланмаган мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Жумладан, Россиядан Бухоро амирлигининг Сурхон ва Қашқадарё воҳасига иш ва иш ҳақи илинжида келган кишилар сонининг ошиши миллатнинг маданияти, турмуш тарзи, қадриятларига, мамлакат иқтисодиётига ва ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатди. Энг ачинарлиси, бундай миллий камситишга асосланган миграция жараёнларининг кучайиши жанубий ҳудудларда бир миллатнинг иккинчи миллат бағрига сингиб, йўқ бўлиб кетиш хавфини туғдирди, рус маданиятини маҳаллий миллатларга сингдириш сиёсати Россия истилосининг дастлабки йилларидан бошланган эди. Бухоро амирлигининг жанубий ҳудудларида ҳам демографик ўсишнинг потенциал хавфи биргина аҳоли сонининг ўсиши билан боғлиқ эмас эди. Ушбу шаҳарларда демографик ўсиш охир-оқибатда табиий ресурслар ва энергия захираларининг нооқилона ва адолатсиз ўзлаштирилишига, ишчи кучининг нотўғри тақсимланишишига, ижтимоий иллатларнинг илдиз отишига сабаб бўлди153. Тадқиқот жараёнида Сурхондарё ва Қашқадарёдаги миграция жараёни билан боғлиқ тарихий воқеа-ҳодисалар таҳлил этилиб, илмий таққосланди, миграция тушунчасига шарх бериб ўтилди. Миграция154 (лотинча-migration-кўчиш, кўчиб ўтиш) деганда мамлакатлар, минтақалар ёки мамлакат бўйлаб, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиш жараёни тушунилади. Сурхондарё ва Қашқадарёдаги миграция жараёнлари туфайли, аҳоли бир-бири билан маданий ҳаётда, илмий-техникавий жараёнларда, миллатлараро муносабатларда алоқаларни мустаҳкамлаб борадилар.

Шу билан бирга, аҳолининг миллий таркибининг ўзгаришига олиб келади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида миграция ҳақида қуйидаги фикр қайд этилган: “Аҳоли миграцияси-аҳолининг яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ кўчиш, аҳоли миграцияси - аҳолининг муҳим муаммоларидан бўлиб, унга кишиларнинг оддий механик кўчиш ҳаракати эмас, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг кўп томонларини қамраган мураккаб ижтимоий жараён сифатида қаралади. Аҳоли миграцияси аҳолининг жойлашиши, ерни хўжалик жиҳатдан ўзлаштириш, ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш, ирқлар, тиллар ва халқларнинг пайдо бўлиши ва аралашиб кетиш жараёнлари билан боғлиқ”155. Аҳоли миграцияси тўғрисида рус тадқиқотчиси Н.Платонов қуйидаги фикрни қайд этади: “Чоризм ўзидан яхши ривожланмаган, мамлакат ҳудудида ҳаддан ташқари номутаносиб ва норационал жойлашган ишлаб чиқарувчи кучларни мерос қилиб қолдирди”156. Шунингдек, “Россия ҳукумати чет давлатлардан пахта сотиб олмаслик, энг йирик тармоқлардан ҳисобланган тўқимачилик саноатини чет эл хом-ашёсига қарамликдан ҳалос қилиш, ўз пахтасига эга бўлиш мақсади билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга жиддий киришди”, деб ёзади Х.Гаджиганский157.

Ўзбекистон катта ва кичик этнос халқлар учун қадимдан ватан бўлиб келган, лекин ҳар бир этник озчилик, турли тарихий воқеалар натижасида, бу ерларга келиб қолганлар. XIX асрнинг иккинчи ярмида Сурхондарёдаги Термиз, Болдир шаҳарларининг Чор Россияси томонидан истило қилиниши натижасида, миграция жараёнлари тарихида асосий бурилиш бўлди.

Бухоро амирлиги жанубий шаҳарларидаги миграция демографик вазиятни белгилаб берувчи ва меҳнат аҳлининг ўсиш суръатига таъсир кўрсатувчи омиллардан бирига айланди. Россия манфаатларини ҳисобга олиб амалга оширилган ушбу миграция натижасида, жанубий ҳудудларга келган русийзабон аҳоли рус мустамлакаси учун фойда келтириб, рублнинг Бухоро бозорларига эркин кириб келишига, меҳнат бозорининг тараққий этишига, шарқ ва рус савдо маҳсулотлари ўртасида рақобатнинг кескинлашишига, тадбиркорлик салоҳиятининг мустаҳкамланиши, ишбилармонликнинг шаклланишига имконият яратди158. 1891 йилгача Туркистонда мустамлакачилик ҳаракатлари жуда суст даражада бўлган, биринчи рус посёлкаси Сирдарёда 1874 йилда вужудга келган эди. Аммо Туркистон генерал-губернатори К.А.Кауфманнинг ёзма маълумотига кўра, 1867-1877 йиллар давомида Россиянинг марказий ўлкаларидан 8058 нафар оила ёки қарийб 40000 нафар киши кўчириб келтирилган159. 1897 йили Россия империяси томонидан ўтказилган 1-аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг умумий сони 3 миллион 978 минг киши бўлиб, шундан мамлакатда истиқомат қилаётган руслар сони 7,7 фоизни ташкил этган160. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда аҳоли кўпайиб боришида маълум даражада миграциянинг таъсири сезилиб турган. Ўрта Осиёнинг Россия томонидан забт этилиши муносабати билан, бутун Ўрта Осиё республикалари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам руслар ва бошқа Европа халқлари кириб кела бошлаган, кўчиб келувчи мигрантларнинг сони 1917 йил октябрь инқилобидан кейин яна ҳам кўпайди. Масалан, 1896 йилда мигрантлар жами аҳолининг 6,1 фоизини ташкил этган бўлса, 1925 йилга келиб, уларнинг салмоғи 13,4 фоизгa етди161.

Ўзбекистонга кўчиб келиш босқичма-босқич давом этди, 1903-1917 йилларда миграция жараёни маълум нуқтаи назардан кучайди. Кўчиб келганларнинг 100 мингдан ортиқроғи Столипин ислоҳотлари даврига тўғри келади. 1905-1907 йилларда кўчиб келганлар учун Россия империяси томонидан ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиб берилди. Натижада 1906 йил март ойида Ўрта Осиёга кўчиб келган аҳолини жойлаштириш бўйича махсус Низом ишлаб чиқилди. Низомни ишлаб чиқишда тубжой аҳолининг ортиқча ерларини тортиб олиш ва ушбу жойларга кўчиб келган русийзабон аҳолини жойлаштириш мақсад қилиб олинган эди. Бу эса 1910 йилда миграцион аҳоли билан туб аҳоли ўртасида низоларнинг кучайишига сабаб бўлди. 1912 йилдаги очарчилик туфайли, Волга Бўйи аҳолисининг Ўрта Осиёга кўчиб келиши кучайди. Россия ҳукумати ушбу масалани қайта кўриб чиқиш мақсадида, янги ислоҳотлар ўтказиб, кўчиб келувчиларга имтиёзлар берди, тўсиқлар бекор қилинди. Шу асосда 1913 йилга келиб, Туркистон ўлкасидаги қишлоқ аҳолисининг 5,3 фоизини руслар ташкил этди162.

Миграция жараёнлари натижасида аҳолининг Туркистон ҳудудига кўчиб келиши масаласида А.М. Матвеев қуйидаги маълумотни тақдим этади. ХХ асрнинг иккинчи ўн йиллигига келиб, Туркистоннинг (Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини ҳам қўшиб ҳисоблаганда) тахминан 9 миллион тубжой аҳолиси ва 500 мингдан кўпроқ европаликлар орасида 9-10 минг поляк ҳам бор эди163. 1914-1918 йиллардаги биринчи жаҳон уруши йилларида Польшанинг иккига бўлиниб кетиши натижасида, Россия томонидан қўлга олинган ҳарбий асирларнинг Ўрта Осиёга кўчириб юборилиши бунга асосий сабаб бўлган эди. Миграция жараёнлари собиқ шўролар ҳокимияти ўрнатилгандан кейин ҳам кучайди. Аҳолининг очлик ва қашшоқлик туфайли, Россиянинг марказий ҳудудларидан оммавий тарзда Ўрта Осиёга кўчиб келиши билан биргаликда, собиқ шўролар ҳокимиятининг сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида, турли соҳаларда мутахассисларни жўнатиш ҳам аҳоли миграциясининг кучайишига йўл очиб берди. Совет ҳукумати даврида келиб жойлашаётган рус ва русийзабон аҳоли миллатчилик, миллий камситиш сиёсати таъсирида тубжой аҳолини сиёсий жиҳатдан назорат қилиш ғояларини ўзига асосий “касб” қилиб олди.

Совет ҳукумати миграция жараёнларини тезлатиш мақсадида, 1919 йил 2 январда ТАССР Халқ хўжалик Олий Кенгашининг пахтачиликни тиклаш ва уни молиялаштириш бўйича комиссиясига қуйидаги топшириқни берди: “Деярли яланғоч ишчи ва камбағал деҳқонларни кийим билан таъминлаш Туркистон совет республикаси учун ор-номус масаласи бўлим, маҳаллий аҳолини ишонтириш учун зарурий чоралар куриш кўрсатмаси берилди”164. Бу кўрсатма асосида, Россиянинг марказий ҳудудларидан оч-қашшоқ аҳолини Туркистон ҳудудига кўчиришга йўл очилди. Миграция жараёнларининг кучайиши натижасида, миллий муносабатларда ўтмишдан қолган ғоявий-руҳий сарқитлар ўз таъсирини яна кучайтирди. Аҳоли миграцияси яъни кўчиб келиши ҳисобига, Ўрта Осиё аҳолисининг сони ва миллий таркиби ўзгариб, Туркистон АССРда 1920 йилда 5 миллион 221 минг 963 киши истиқомат қилди, шундан 2 миллион 050 минг 755 киши ёки аҳолининг 39.3 фоизини ўзбеклар, 1 миллион 091 минг 925 киши ёки 20,8 фоизни қозоқлар, 522 минг 292 киши ёки аҳолининг 10.0 фозини қирғизлар, 399 минг 912 киши ёки 7,7 фоизини тожиклар, 266 минг 681 киши ёки 5,1 фоизини туркманлар, 75 минг 334 киши ёки 1,4 фозини қорақалпоқлар, 536 минг 671 киши ёки 10.3 фоизни руслар ташкил қилди165.

1922 йили Бухоро Республикасида ўтказилган аҳоли рўйхатига доир ҳисоботларда 1800-1890 йилларда амирлик ҳудудида жами аҳоли 1 миллион 531 минг 013 киши эканлиги қайд этилган. 1920-1922 йиллардаги сиёсий жараёнлар чоғида юз берган очлик, қашшоқлик, касаллик, уруш натижасида кўплаб аҳолининг қирилиб кетишига олиб келди. Бу ҳақда И.Магидович қуйидагича ёзади: «Аҳолининг камайишига инқилобий ғалаёнлар, халқ ҳаракати, очлик ва эпидемия касалликлари сабаб бўлган». Қайд этилган маълумотларни тарихий таҳлил қилган Кисляков ушбу вазият туфайли, мавжуд аҳолининг 25 фоизи ҳалок бўлганлигини, инқилобдан олдин эса Бухоро аҳолиси 2 миллион кишини ташкил қилганлигини таъкидлайди.166

Кўчиб келган аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш, кам сонли миллатларни миллий ва маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг миллий ғурурларини камситишга йўл қўймаслик мақсадида, коммунистик мафкура махсус миллатни ҳимоя қилувчи кенгашлар ташкил қилди. Ушбу кенгашлар раҳбарлигида 1926-1927 йилларда Сурхондарё округига Россиядан келган 325 хўжалик жойлаштирилб, 1380 гектар экин майдонлари ажратиб берилди, миграцион аҳолини ўтроқлаштириш имконияти яратилди167.

1929 йил 26 февралда Сурхондарё округи ер бўлими томонидан Сариосиё ва Денов шаҳарларига кўчиб келган аҳолини жойлаштириш мақсадида, зудлик билан кўчиб келган ҳар бир хўжаликка 350 сўмдан кредит берилди, Сариосиё район марказига 175 хўжалик, Денов район марказига 100 хўжалик жойлаштирилди168. Совет ҳукуматининг ташаббуси билан, ушбу кенгашлар 1928-1935 йилларда бир неча марта ўзларининг йиғилишларини ўтказди, кам сонли миллатларни ўқитиш, даволаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириб, махсус мактаблар, даволаш масканлари, матбуот, радио, тил, виждон эркинликларини жорий этди169. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1932 йилда Ўзбекистонда 50 та миллат ва халқ вакиллари истиқомат қилган, Республика олий ўқув юртларига кирган 15 минг 205 нафар талабанинг 1 минг 590 нафари миграция туфайли кўчиб келган кам сонли аҳолининг вакиллари эди170. Юқоридаги тарихий манбалар шуни кўрсатадики, совет ҳукуматининг миграция сиёсати маҳаллий аҳолининг миллий манфаатларини камситиш, тенг ҳуқуқлик ва эркин ривожланиш мафкураси асосида кам сонли рус ва русийзабон аҳолининг миллий устунлиги таъминлашни асосий мақсад қилиб олган, тубжой аҳолининг ҳар қандай сиёсий бошқарув ва маъмурий ҳуқуқларини барбод қилишга йўналтирилган эди.

Айниқса, совет ҳукуматининг аниқ бир мақсадга қаратилган миграция сиёсати, Сталин қатағонлари натижасида қарийб йигирмадан ортиқ миллат вакилларининг Марказий Осиё минтақасига, шу жумладан, Ўзбекистонга сургун қилиниши республикада аҳолининг миллий таркиби ҳамда демографик ҳолатига ўз таъсирини ўтказди. Шаҳарларнинг демографик жараёнлари ўрганилган даврдаги манбалар шу нарсани алоҳида кўрсатадики, совет ҳукумати пахтага бўлган эҳтиёжининг кундан-кунга ошиб бораётганини ҳисобга олиб, қўшни вилоятлардан Сурхон воҳасига аҳолини кўплаб кўчириб келтира бошлади. Термиз шаҳрида, оғир иқтисодий аҳвол туфайли, 1918 йилга келиб, 1000-1500 нафар аҳоли қолган эди171. 1929-1930 йилларда ички миграция даврида Андижон округидан Сурхондарё округига 1460 хўжалик кўчириб келинди. 1929-1935 йилларда Сурхондарё округига 2137 нафар хўжалик кўчириб келтирилиб, шундан 1377 нафари Денов район марказига, 760 нафари Сариосиё район марказига жойлаштирилди. Сурхондарё округида миграция жараёнларининг тезлашишига Ўрта Осиё темир йўли муҳим роль ўйнаб, 1929 йил 25 мартдаги телеграммада 100 нафар кўчирилувчи хўжаликни Термиз шаҳридан Денов шаҳрига етказиш масаласи қайд этилган эди172.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аҳоли миграциясини жадал ривожлантиришда, хом-ашё манбасига талабнинг кучайиши билан биргаликда, собиқ шўролар ҳукумати сиёсатини маҳаллий аҳоли онгига сингдириш мақсади ҳам муҳим вазифалардан бири қилиб олинган эди. Аҳоли миграциясининг ижтимоий миллий таркиби ҳам Россия мустамлакаси ва собиқ шўролар ҳукумати даврида мунтазам ўзгариб, турли изоҳли тушунчалар билан аталди. Масалан, “аҳолини кўчириш сиёсати”, “кўчириш тадбирлари”, “кўчувчилар” ва бошқа атамаларнинг қўлланиши шундан далолат берадики, “кўчирилганлар”, “кўчирилувчилар” ихтиёрий кўчувчилар маъносида талқин этилиб, аҳоли миграцияси сиёсатининг асосий мазмуни янги ерларни ўзлаштириш, пахта мустақиллигини таъминлашга қаратилган эди. Унга нафақат деҳқонлар, балки шаҳарликлар ҳам сафарбар этилди. Аҳоли миграциясида аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби бевосита ҳисобга олиб борилди. Масалан, 1930 йил 25-27 февралда Сурхондарё округи Денов шаҳрига 386 хўжалик ҳар икки жинс вакилларидан 421 киши (шундан 21 нафари 10 ёшгача бўлган болалар) Зеленский районидан кўчириб келтирилди173. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, миграция жараёни мажбурий, совет ҳукуматининг сиёсий тазйиқи ва қўрқитиш асосида амалга оширилди. Бой қулоқ хўжаликлар истисно тариқасида Сурхондарёдаги Пайғамбар Орол қишлоғи чегара чизиғига жойлаштирилиб, ушбу қишлоққа Жума Қилич ўғли, Сўфи Барот, Саидмурод Охунбоев, Ражаб Раҳмонқулов, Рамз Солиев, Пайғам Мардонов каби 17 хўжалик жойлаштирилди. Миграция билан боғлиқ барча ҳаражатлар кўчирилувчиларнинг ўзларига юкланди174. Мажбурий тарзда миграция қилинган қулоқ хўжаликларнинг рўйхати, мулкий-оилавий ҳолати, кўчириш фонди жойлашган қишлоқ ва ер бўлагининг рақами ҳақида маълумот Ер ишлари Халқ Комиссарлигига тақдим этилиши лозим бўлган.

Миграция қилинган аҳолининг миллий таркибида асосий кўпчиликни ўзбеклар ташкил этган. 1929 йилдан 1932 йилгача 19 минг 465 киши кўчирилган, улардан 15 минг 895 нафари ўзбеклар, 3 минг 570 нафари бошқа миллат вакиллари бўлган175. 1937 йил 21 августда 1428-326 сонли «Узоқ Шарқ чегара районларидан корейс халқини кўчириш» тўғрисидаги қарорга мувофиқ, Узоқ Шарқ, Бурятия, Монголия АССР, Хабаровск, Приморье ўлкасидан ҳамда Чита вилоятларидан корейс халқларини Қозоғистон ва Ўрта Осиё республикаларига оммавий тарзда зудлик билан кўчириш белгиланган эди. Ушбу кўрсатмага мувофиқ, 1937 йил кузида 11 минг корейс оилалари (55 минг киши) Ўзбекистонга кўчириб келтирилди. 1938 йил ноябрида Ўзбекистонда яшаётган корейс оилалари сони 16,3 минг (74,5 минг киши)га етди176. Кўчириб келтирилган бу халқлар даставвал барча хуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум этилган эди177. Мана шундай бадарға қилинган халқлардан бири немис миллатига мансуб кишилардир. Немислар Туркистонга дастлаб Россиядан 1891-1892 йилларда ва 1912 йилда рўй берган қурғоқчилик ва очарчилик бошланганда кўчирилган.

Россияда 1917 йил 3 минг 515 нафар, 1938 йил 40 минг нафар немис миллатига мансуб аҳоли яшаган бўлса, 1953 йил 1 январда мамлакат бўйича 17 ёшдан махсус кўчирилган немислар сони 788 минг 975 нафарни, Ўзбекистонда эса 8 минг 366 кишини ташкил этган178. 1926 йилги аҳоли рўйхатига кўра, Ўзбекистонда 5 миллион 272 минг 8 киши истиқомат қилган. Шундан 437 минг 6 киши маҳаллий бўлмаган аҳоли бўлиб, бу жами аҳолининг 8,3 фоизини ташкил этган179. Ушбу кўчиб келган аҳолининг 276 минг 6 нафари (63.2 фоизи)-шаҳарларда, 161 минг 2 нафари (36.8 фоизи) қишлоқларда истиқомат қилган180.

Шунингдек, 1920 йилларда Ўзбекистонда завод ва корхоналарнинг кўплаб ташкил этилиши натижасида, янги шаҳарлар барпо бўлиб, аҳоли сони орта бошлади. Жумладан, Қарши, Термиз, Денов, Шеробод, Шаҳрисабз, Ғузор шаҳарлари аҳолиси ҳам миграция жараёнлари таъсирида тез ўса бошлаган. Масалан, аҳоли 1924 йилги 258 мингдан 1940 йилгача 6851 мингга кўпайган. Шундан шаҳар аҳолиси 866 мингдан - 1606 мингга, қишлоқ аҳолиси 3392 мингдан - 4946 мингга ортган181. Тадқиқот жараёнида ХХ асрнинг 40-йилигача Ўзбекистон аҳолисининг миграция жараёнлари таъсирида ортиб бориши кузатилади.

1936-1952 йиллар мобайнида СССРнинг марказий ҳудудларидан 20 дан ортиқ миллат вакилларидан иборат қарийб 3 млнга яқин киши хоинликда айбланиб, марказ кўрсатмасига мувофиқ, Сибирь ва Ўрта Осиё республикаларига мажбуран кўчириб юборилган эди. Бунда 8 та миллат ва элат вакиллари ўз она юртларидан бутунлай кўчирилиб юборилди. Шунингдек, тадқиқ этилаётган йилларда Ўзбекистонда миграция жараёни аксарият ҳолларда бир томонлама бўлиб, республикада янги шаҳарлар бунёд этилганлиги, завод-фабрикалар, электростанциялар қурилиши ва уларни малакали ишчи, мутахассис кадрлар билан таъминлаш мақсадида, Совет Иттифоқнинг марказий районларидан одамларни кўчириб келтириш билан изоҳланади. Масалан, 1933 йилда Россиядан янги қурилишлар учун 3062 ишчи ходимлар келтирилган бўлса, 1935 йил 3000 нафар, жами 1933-1938 йиллар оралиғида 650 минг нафар ишчи-ходимлар кўчириб келтирилган182 1939 йилги Бутуниттифоқ аҳоли рўйхатига кўра, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган руслар 727,3 минг кишини ташкил этган183. 1959 йилги Бутуниттифоқ аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллат вакиллари айниқса русларнинг салмоғи ошганлигини кўриш мумкин. Яъни уларнинг миллий таркиб бўйича сони 1939 йилга нисбатан 1,9 фоизга ошиб, 13,4 фоизни, шаҳар аҳолисининг эса 53,5 фоизини ташкил этган. Шунингдек, миллий таркиб ўзбеклар бўйича сони 1939-1959 йиллар оралиғида 0,6 млндан 1,0 миллионга, қозоқлар 0,3 дан 0,7 миллионга кишига кўпайган бўлса, шаҳарларда 1939-1969 йилларда ўзбеклар 40,5 фоиздан 37,2 фоизга, тожиклар 3,7 фоиздан 2,9 фоизга камайган. Шаҳарларда истиқомат қилаётган руслар 1939-1969 йилларда 0,5 млн. дан 9,9 млн. кишига, татарлар 0,1 дан 0,3 млн.га ортган184. Кўчиб келган аҳолининг аксарият қисми катта-катта шаҳарларга ўрнашган. Чунки шаҳарларда яшаш, турмуш тарзи қишлоққа нисбатан анча яхши бўлган. Республикада янги саноат корхоналарининг кўплаб бунёд этилиши ҳамда бу завод корхоналарида меҳнат қиладиган кишиларни четдан кўплаб жалб қилиш натижасида, республика аҳолисининг ортиқ даражада кўпайиб кетишига йўл қўймаслик бобида олиб борилган ишлар натижасиз бўлди.

Ўзбекистонда ХХ асрнинг 40-йилигача кечган миграция жараёни турлича талқин этилиб, республикада завод ва фабрикалар қурилиши, янги шаҳарлар бунёд этилиши ва кўплаб янги ерларнинг ўзлаштирилиши ҳамда бошқа соҳаларни ишчи-мутахассис кадрлар билан таъминлаш мақсадида СССРнинг марказий туманларидан аҳолини кўчириб келтириш билан изоҳланарди. Албатта, бу мақсадларга эришиш учун, аҳолини кўчириш ишларини олиб бориш доимий равишда кенгайиб борди, натижада миллий таркиб ҳам ўзгариб борди. Статистик маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида 1900 йилга нисбатан 1940 йилда аҳоли орасида рус, украин, белорус, татар, озарбайжон ва бошқа миллат вакилларнинг салмоғи икки баробар ошди185. Табиийки, улар қишлоқ жойларида эмас, балки, асосан ўрта ва кичик шаҳарларда жойлашишга ҳаракат қилганлар.

Бундай жараён Ўзбекистоннинг ички туманларида қишлоқ аҳолиси ҳисобига ҳам шаҳарларда яшовчи аҳолининг ўсиб бориш тенденциясини кучайтирди. Қишлоқларда шароитнинг шаҳарга нисбатан ноқулайлиги, хусусан, ишсизлик, ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳадаги зиддиятли жараёнлар ёшларнинг шаҳарларга кетишга мажбур қиладиган сабаблардан эди. Масалан, 1945 йилда шаҳар аҳолиси 1761 минг кишидан иборат бўлиб, бутун республика аҳолисининг 33,8 фоизини ташкил этган186.

Сурхондарё вилоятида шаҳар аҳолиси 1928 йилда 64,9 минг кишини ташкил қилган бўлса, у 1930 йилга бориб, 244,4 минг кишига етди, яъни қисқа муддат ичида 179,5 минг кишига кўпайди187.

Қашқадарё вилояти аҳолисининг табиий кўпайишини, яъни миграция жараёнининг фаоллашган даври тарихини асосан қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет