ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
233
Вазир бўлса суюниб от чоптириб кетибди. Йўлда
кетаётганида оти тошга қоқилибди-ю, мункиб кетибди,
вазир отидан йиқилиб, тил тортмай ўлибди. Бу ёмон
қора кунларга қолган бечора хотин йиғи-сиғи қилиб,
ота юзини кўрмай қолган етимчани яхшилаб
тарбиялашга киришибди. Кундан-кун, ойдан-ой,
йилдан-йил
ўтибди.
Гўдаклар
йўлга
кирибди.
Кунлардан бир кун подшоҳ тахтида ўтирган экан,
кўчада ўйнаб юрган Тоҳирга кўзи тушиб, ёнидаги
вазиридан: - Бу кимнинг боласи? - деб сўрабди. - Эй
подшоҳи олам, султони бокарам, бу бола аввалги
вазирингизнинг ўғли Тоҳир бўлади. Сизнинг ҳам
қизингиз ўлмаганда, шундай бўлиб қолар эди, - дебди
вазир. Подшоҳ қаттиқ қайғурибди ва пешонасига уриб
йиғлабди. Шунда вазир дарҳол ўрнидан туриб подшоҳ
хотин
-
ларидан бирини чақириб сўрабди: - Подшоҳнинг
қизи тирикми? - Подшоҳим билмасинлар. Қизчалари
йўртмачоқ бўлиб қолган, билдирганимиз йўқ ҳали, —
дебди хотин. Вазир югуриб келиб: - Эй, подшоҳи олам,
султони бокарам, бир қошиқ қонимдан кечинг, сизга
бир суюнчилик хабар айтаман, - дебди. Подшоҳ ёшга
тўлган кўзлари билан вазирга қараб: - Айт, кечирдим, -
дебди. Вазир: - Йиғламанг, подшоҳим, қизингиз ҳаёт
экан, - дебди. Подшоҳ суюниб: - Олиб келинг қошимга!
Тезроқ келтиринг, ҳаялламанг! - дебди. Қизни олиб
келиб, подшоҳга кўрсатишибди. Подшоҳ суюниб,
қизини қўлига олиб бағрига босибди, қувонганидан
яна йиғлаб юборибди. Сўнгра қирқ кечаю қирқ кундуз
тўй-томоша қилиб берибди. Қизни яхшилаб тарбиялай
бошлабдилар. Тоҳир ва Зуҳра кўпинча бирга ўйнаб
юрар эканлар.Кунлардан бир кун Тоҳир ёнғоқ ўйнаб
юрганда, отган ёнғоғи ип йигириб ўтирган бир
кампирнинг чархига тегибди. Кампирнинг аччиғи
234
келиб, Тоҳирни қарғабди: - Э шум етимча! Мен билан
ўйнашгунча, бориб Зуҳра билан ўйнаш.
Тоҳир бу сўзларни эшитгач, югуриб келиб
кампирнинг қўлидан ушлабди - Бувижон, Зуҳрани
гапирдингиз. Тағин бир қайтариб айтинг, жон буви! -
Қўйвор қўлимни, айтаман! - Айтинг бувижон, айтинг! -
Бу сўзларни ойингдан сўра.
- Онам айтмайди, сиз айтинг бувижон, - деб
кампирнинг қўлларини қаттиқ қисиб сўрабди Тоҳир.
Кампир гап ўргатибди - Уйингга бориб, ойингга йиғла.
Нон берса олма, ош берса ема. Онанг сени қарғаб
уришади. Ҳеч нарсага қарамасдан йиғлайвер. «Нима
қилай, нима қилиб берай?» деб еўраганда: «Қўғирмоч
қилиб беринг», дегин. Қўғирмочнн косада берса олма,
чўмичда берса олма, капгирда берса олма. «Нимада
берай?» деса, «Ҳовучингда бер» дегин-да, ҳовучида
берганида қўлини маҳкам қисиб, «менга унашилган қиз
ким, шуни айтиб бергин», дегин. Шунда айтиб беради.
Тоҳир уйга югуриб келиб, кампир ўргатган гапларни
айтиб, ойисини кўп хафа қилибди. Ахири ойиси
қўғирмочни ҳовучида берибди. Тоҳир ойисининг
қўғирмоч ушлаган ҳовучини қисиб: - Менга
унаштирилган ким? Ростини айтиб бер, - дебди.
Ойиси: - Қуриб кетгур етимча! Сенга ким ўргатди
буни? Вой вой, қўлим куйди, - деб ўғлини қарғабди. -
Айт, ойи айт! Айтмасанг қўймайман, - дебди Тоҳир. -
Қўйиб юбор, айтаман, айтиб бўлмаса ҳам айтаман, -
дебди онаси. Она бечора хафа бўлиб: «Энди яширганим
билан фойда йўқ, майли айта қолай», деб эри билан
подшоҳнинг қуда бўлишга ваъда қилганини, вазирнинг
ўғил кўрганидан суюниб, йўлда кетаётганида отдан
йиқилиб ўлганигача бўлиб ўтган воқеаларни ўғлига
сўзлаб берибди ва:
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
235
- Сен етимчасан, барибир подшоҳ сенга қизини
бермайди. Зуҳра - подшоҳ қизи, сен бир етимча
камбағалсан, - дебди. Тоҳир: - Майли, ойижон, бўлди,
мен шуни билсам, бас, - деб кўчага чиқиб кетибди.
Кунлардан бир куни мактабда Тоҳир билан Зуҳра
сўзлашиб,
кулишиб,
китоб
ўқимай,
домлани
қийнабдилар. Домла келиб бу воқеани подшоҳга
айтибди: - Подшоҳи олам, сизга арзим шукн, қизингиз
Зуҳрани Тоҳир ўқитгани қўймайди.
Шунда подшоҳ ғазаблаииб: - Тоҳирни бўлак жойга
ўтқазинг, агар унга кўнмаса, ўртадан девор уриб
қўйинг, - дебди. Иккисининг ўртасига девор олибдилар.
Сал вақтдан сўнг девор бузилиб, иккови тағин
гаплашиб ўтирадиган бўлибди. Улар катта бўлиб вояга
етибди. Иккови ҳам бир-бирини кўрмаса, туролмас
экан. Уламолар: «Подшоҳ Тоҳирни йўқ қилсин»,
дебдилар. Буни подшоҳга айтибдилар. Подшоҳ ғазаб
билан усталарни чақириб уларга бундай дебди: - Катта
бир сандиқ ясанглар. Тоҳирни оқизаман! Бу гапни
Зуҳра эшитиб, бир лаган тиллани усталарга олиб
бориб: - Шу тиллани олинглар, сандиқ шундай пухта
бўлсинки, ичига сув ўтмасин, токи бечора етимча
борган жойида кун кўрсин, - деб зор-зор йиғлабди.
Усталарнинг Зуҳрага раҳми келиб: - Эй малика, агар
сандиқ сиз айтгандан ортиқ бўлмаса, берган
тнллангизни қайтиб олинг, - дебдилар. Бир куни Тоҳир
билан Зуҳра иккиси ҳасратлашиб турганларида
айғоқчилардан бири кўриб қолиб, подшоҳга айтибди.
Дарҳол подшоҳ Тоҳирни зиндонга солишга буюрибди.
Тоҳирни зиндонга солибдилар. Кунлардан бир кун
сандиқ тайёр бўлганини подшоҳга айтибдилар. Буни
Зуҳра эшитиб, сандиқни кўриб келибди. Сандиқ Зуҳра
айтгандан ҳам ортиқ экан. Подшоҳ жарчи қуйиб бутун
236
халқни катта майдонга йиғибди. Халқ Тоҳирни сувга
оқизмасликни талаб қилибди. Бироқ подшоҳ халқнинг
талабига қулоқ солмабди, ўз айтганини қилибди.
Тоҳирни оқизиш пайти етибди, дарё лаби халқ билан
тўлиб-тошибди. Тоҳирнинг онаси ғам-ҳасрат билан
дарс бўйига зўрға етиб бориб ўғлини кўриб: «Ёнида
жон берсам кошки эди», деб йиғлайвериб ҳушидан
кетибди. Халқнинг ғазаби қайнабди. «Подшоҳ бир қизи
учун бечора етимчани бунчалик қийнаб, азоблагунча,
бир жойга юборсин, подшоҳ ҳам Тоҳирнинг онаси каби
қон-қон йиғласин. Ана зулм! Ана ноинсофлик! Бир қиз
учун шунча одамни йиғиб, бир йигитни сувга оқизиш
жаллодликдир!»
Шу пайт жарчи жар чақириб: - Ҳозир Тоҳирни олиб
келадилар! - дебди. Ҳамма одам Тоҳир йўлига термилиб
турар экан. Тоҳирнинг онаси бечора ўғлини кўришга
зор бўлиб, бошини тошу тупроққа уриб: - Қани менинг
бегуноҳ ўғлим, уни бир кўрай, - деб фарёд қилар экан.
Тоҳирнинг қўлларини орқасига боғлаб, онаси олдига
келтирибдилар. Она бечора зор-зор йиғлаб, боласини
бағрига босиб туриб, ўлиб қолибди. Майдонга йиғилган
халқ жим бўлиб қолибди. Бир оздан кейин кимлар
йиғлаган, кимлар бақирган ҳолда Тоҳирни олиб бориб
сандиққа солибдилар. Тоҳир сандиқ ичида Зуҳра билан
хайрлашиб, шу ғазални айтибди:
Т о ҳ и р
Мен кетаман кўриб қол,
Арғамчини ушлаб қол.
Соғинганда йиғларсан,
Қорам ўчмай, қараб қол.
З у ҳ р а
Сув келар гулдур-гулдур,
Суйганим қизил гулдир,
Суйганимга бермаса,
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
237
Ўлганим ўша кундир.
Т о ҳ и р
Сув келар ахта-ахта,
Сандиғим темир тахта.
Сендан бошқа ёр қилсам,
Қон ютай лахта-лахта.
З у ҳ р а
Сув келар тош устида,
Рўмолим қош устида.
Тоҳир эсимга тушса,
Йиғлайман ош устида.
Тоҳир
Сув келар инжудайин,
Кўпириб тошган сайин.
Сендан ўзга ёр десам,
Ханжарга санчилайин.
Сўнгра Тоҳир Зуҳра билан хайрлашиб, оқиб кетибди.
Ҳамма халқ ғамгинлик билан шаҳарга қайтибди. Зуҳра
Тоҳирдан айрилиб қолибди. Тоҳир сувда оқиб-оқиб
олти ой деганда Хоразмга борибди. Хоразм шоҳининг
икки қизи бўлиб, булар ҳар жума куни дарё лабига
канизлари билан чиқар эканлар. Подшоҳ қизлари дарё
лабида ўтиришса, бир сандиқ оқиб келаверибди: «Ким
ушлаб олади? Нима қиламиз?» дейишибди.
Бири: «Оқиб келаётган нарсани ким ушлаб олса, у
нарса ўшаники», дебди.
Сандиқ яқинлашибди. Катта қиз сочини солибди,
сандиқ унга илашмабди. Кичиги сочини солибди,
сандиқ унга илашиб, яқин келибди. Қизлар сандиқни
дарё лабига тортиб чиқарибдилар. Энди опа-сингил
орасида жанжал бошланибди. Узоқ жанжалдан кейин,
ахири бир маслаҳатга келишибди. Каттаси: «Сандиқни
мен оламан», дебди, кичкинаси: «Сандиқ ичидан нима
238
чиқса, шуни мен оламан», дебди. Сандиқни очибдилар.
Сандиқ ичида бир йигит ўтирган эмиш, дунёда унинг
тенги йўқ эмиш. Сочи қоп-қора, жингалак-жингалак.
Қошлари қоп-қора, кўзлари шаҳло, қадди-қомати
келишган экан.
Қизлар узоқ жанжаллашибди. Кичик қиз туриб: -
Нимага жанжал қиласиз? Сандиқ ичида нима бўлса уни
мен оламан, деган эдим. Бу маники бўлади, ҳеч кимга
бермайман, - дебди.
Подшоҳга хабар қилибдилар. Подшоҳ одамлари
билан келиб кўрса, чиройли бир йигит эмиш. Подшоҳ
кичик қизининг айтганини қилиш учун Тоҳир розилик
бермаса ҳам, қирқ кечаю қирқ кундуз тўй-томоша
қилибди. Қизнинг чиройи ҳам Зуҳранинг чиройидан
қолишмас экан. Лекин Тоҳир Зуҳрага берган ваъдасини
эслаб, қизга гапирмас, қизнинг саволига жавоб ҳам
бермас экан. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин
Тоҳир:
- Мен бугун дарё лабига чиқаман, отангизга айтинг, -
дебди. Қиз ўзида йўқ севиниб, югуриб янгасининг
олдига чиқиб. «Куёвингиз гапирдилар, суюнчи беринг,
суюнчи! Отамга айтинглар куёвлари дарё лабига
чиқармиш», дебди. Подшоҳ бу хабарни эшитиб жуда
сўюнибди, дарё лабига тездан сайл чақиртириб
-
ди.
Бутун шаҳар халқи дарё лабига чиқибди. Сайлгоҳ
ўртасидан куёвга жой қилибдилар. Подшоҳ жарчи
қўйдирибди: - Кимки куёвимнинг кулганини кўриб, ё
эшитиб менга хабар берса, бошидан зар тўкаман! -
дебди. Ўзи ҳам келибди.
Энди сўзни Зуҳрадан эшитинг. Зуҳра Тоҳирдан
ажралгандан кейин кечаю кундуз оҳ тортиб, ғам-ҳасрат
чекаверибди. Уни золим отаси Қоработир деган
подшоҳваччага берибди. Қиз ғам-мотам ичида қолибди.
Кунлардан бир кун Зуҳра туш кўрса, Тоҳир билан боғда
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
239
юрган эмиш. Оҳ уриб ўрнидан турибди. Ахири, нима
қиларини билмай бир лаган тилла кўтариб,
карвонсаройга борибди; карвонбошига тиллани бериб:
- Бир одам бўлсин, бутун дунёни ахтариб, Тоҳирнинг
бор-йўқлигини менга билдирсин, - дебди.
Карвонбоши тиллани олиб Тоҳирни ахтаргани йўлга
чиқибди. У Тоҳирни жуда кўп ахтарибди, одамлар
орасида Тоҳирга бағишлаб ғазаллар айтса ҳам уни
тополмабди. Карвонбоши Зуҳра олдидан чиққанига
қирқ кун бўлди деганда, Тоҳир чиққан сайилгоҳга етиб
келибди ва дарё лабидаги бир баландликда кишилар
тўпланганини, уларнинг ўртасида бир йигитнинг
ўтирганини кўрибди. - Шу жойда ҳам бир ғазал айтай,
зора Тоҳир шу ерда бўлса, — деб бир ғазал айтибди:
Мен келдим карвон бўлиб,
Карвонга сорбон бўлиб.
Тоҳиржонни йўқотиб,
Юрибман ҳайрон бўлиб. Бу ғазални эшитиб, Тоҳир
қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборибди. Уни пойлаб юрган
одамлар подшоҳга суюнчига югуриб кетибдилар.
Бошқалар эса ҳайрон бўлиб қолибди. Тоҳир
карвонбошига қараб бир ғазал айтибди:
Э туя минган йигит,
Орқангга қараб кетгин.
Ҳали айтган байтингни,
Тағин бир айтиб ўтгин.
Карвонбоши:
Тоҳир деган санмисан,
Зуҳрани танирмисан?
Зуҳрадан келса хабар
Ўрнингдан турармисан?
Тоҳир «Зуҳра» деган сўзни эшитиш биланоқ, югуриб
бориб карвонбоши минган туянинг бўйнига осилибди
240
ва: - Мени олиб кет, мен кетаман, бориб Зуҳрамни бир
кўрай, - деб ёлворибди. Карвонбоши сўз бошлаб: - Зуҳра
эрга тегиб, уйда тинч ўтирибди, энди ундан фойда йўқ.
Бу ерда шунча вақт турдинг, уйлангандирсан. Мен
ёлғиз сенинг бор-йўқлигингни билиб кетгани келдим, -
дебди.
Шунда Тоҳир: - Йўқ, кетаман, олиб кет мени, ўлсам
ҳам ўша жойда ўлай, - деб яна ёлворибди. Карвонбоши
шунча
насиҳат
қилса
ҳам,
Тоҳир
унамабди,
карвонбошига: - Бу ерда подшоҳнинг қизини мен
розилик бермасам ҳам зўр билан бердилар. Бугун қирқ
кундирки, ҳали ҳам қизга бир оғиз гап айтганим йўқ,
юзига ҳам қараганим йўқ, - дебди. Карвонбоши
Тоҳирга: - Э нодон, кетма, шу хотининг билан кун кўриб
ўтавер, Зуҳрадан сенга ҳеч фойда йўқ, - дебди.
Тоҳир унамабди. - Бўлмаса бор, умид билан бир
ёстиққа бош қўйганинг билан хайр-маъзур қилиб чиқ, -
дебди карвонбоши. Тоҳир хотини олдига югуриб
келибди, қиз ясаниб ўтирган экан. Унга қараб бир ғазал
айтибди:
Эй подшоҳнинг қизи,
Ҳурматим баланд сизга.
Зуҳрадан келди хабар,
Жавоб берингиз бизга.
X а д и ч а
Сув келар сузукмиди,
Қўлимда узукмиди?
Узоқдаги Зуҳрахон
Бизданам тузукмиди?!
Т о ҳ и р
Сув келар сузуккина,
Қўлимда узуккина.
Узоқдаги Зуҳрахон
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
241
Сиздан ҳам сулуккина - деб, Хадича билан
хайрлашиб, чиқиб кетибди. Келин бечора йиғлаганича
қолибди. Тоҳир югуриб бориб, карвонга етибди, туяга
мингашиб, йўлга равона бўлибди.
Карвон юриб-юриб бир жойга келибди. Бу жойда уч
йўл бор экан. Бири - «борса келмас», бири - «борса
хатар», яна бири - «борса келар» экан. Карвонбоши
қайси йўлга юришни билмай, ўйлаб қолибди.
Тоҳир: - Хатарли бўлса ҳам шунга юрамиз, майли,
Зуҳра қошига тезроқ борайлик, — дебди. Шу билан
улар хатарли йўлга юриб кетибдилар. Юриб-юриб бир
жойга етибдилар. Бу жой қароқчилар макони экан.
Қароқчилар бу бечораларнинг туяларини олиб,
ўзларини зиндонга солибдилар. Тоҳир зиндонда
йиғлаб-йиғлаб: «кел-э, зора шу жойда бир таниш бўлса,
бизни бўшатиб юборса», деб бир ғазал айтибди:
Юрсам йўлим узундир,
Кеча менга кундуздир.
Бизни қўйинг, жон беклар,
Зуҳра унда ёлғиздир.
Тоҳирнинг ҳаммактаб ўртоқларидан бири шу ерда
экан, у Тоҳирга: - Ҳа, Таҳир, ҳалиям Зуҳранинг кўйида
куйлаб юрибсанми-а? - дебди. Кейин зиндонбонни
чақириб, унга бир ҳовуч тилла бериб: - Буни қўйиб
юборинглар, бу ўзи куйган қул, буни куйдириб нима
қиласизлар, - дебди. Шу билан Тоҳирни ва у билан
келаётганларни зиндондан бўшатиб юбордилар.
Булар бир неча кун чўл-биёбонларни кезишибди.
Зуҳра дардида юрак-бағри эзилиб юрган Тоҳир саҳар
вақтида Зуҳра ётган уй тагига етиб келибди. Бу пайтда
Зуҳра ширин уйқуда экан.
Тоҳир ғазал ўқиб, Зуҳрани уйғотибди. Зуҳра Тоҳирни
кўриши билан югура келиб кўришибди. Сўнгра
242
икковлари яширинча боққа кириб кетибдилар. Бу
воқеадан Қоработирнинг синглиси хабардор бўлиб
турган экан. Қоработир келганда Зуҳра уйда йўқ экан, у
синглисидан: «Зуҳра қаерга кетди?» деб сўрабди.
Синглиси жавоб берибди:
- Бугун саҳарда Тоҳир келди, янгам у билан боққа
кириб
кетган.
Қоработир
бу
гапни
эшитиб
ғазабланибди ва подшоҳга бориб Зуҳрани чақибди.
Подшоҳ тезда Тоҳирни тутдириб келиб қамабди.
Уламоларнинг берган маслаҳати билан подшоҳ:
«Тоҳирни икки нимта қилиб дарвозага осаман! Уни
ўлдирмасам, қизимни қўймас экан», дебди.
Шу гапдан сўнг подшоҳ яна жарчи қўйиб, шаҳар
халқини чақиртирибди. Майдонга катта-кичик, хотин-
халаж йиғилибди. Зуҳра билан Тоҳирнинг қариндош-
уруғлари ҳам келишибди. Халқ орасида шивир-шивир
гаплар тарқабди. Одамлардан бири: - Тоҳир нима учун
қайтиб келган экан? - деб сўрабди иккинчи бир
одамдан. Униси айтибди: - Тоҳирни бу ерга келтирган
нарса унинг Зуҳрага бўлган муҳаббатидир. Шунинг
учун бечора йигитни ўлдириш керакми, қонхўр
подшоҳга минг лаънат!
Жаллодлар Тоҳирнинг кўзларини боғлаб, майдон
ўртасига олиб келиб, қиличларини қайрабдилар.
Зуҳра бечора эса золим отасига ёлворибди. Отаси
қулоқ солмабди. Зуҳра ўз севганини жаллод олдида
кўриб, ҳушидан кетиб йиқилибди. Жаллод ўткир
қиличини ҳавода ярқиратиб, зарб билан Тоҳир
танасини иккига бўлиб ташлабди, сўнг дарвозага
осибди. Ҳамма ёқни одамларнинг дод-фарёди, йиғиси
босиб кетибди. Тоҳирнинг холаси қаттиқ оҳ тортиб,
подшоҳга қараб шу ғазални айтибди:
Қонхўр жаллод қўлида,
Тилла қилич қайралди.
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
243
Тилла қилич дамлари
Қора қонга бўялди.
Бу ҳаво ҳавомиди?
Қор-ёмғир ёғармиди!
Қиз учун йигит ўлмоқ
Шаҳрингда давомиди?
Шундан сўнг Зуҳра бошини кўтариб, бир ғазал
айтибди:
Қатор-қатор туялар
Қаторлашиб ўтдилар.
Хон отамиз даврида
Тоҳир гўштин сотдилар.
Тоҳир гўшти гўшт эмас,
Қўй гўштига ўхшамас.
Тоҳиржонни ўлдирган.
Бу дунёда яшамас.
- Буни кўминглар! - деб буйруқ қилибди подшоҳ.
Одамлар Тоҳирни икки нимта қилиб дарвозага осилган
жойидан дарҳол олиб, гўрга кўмибдилар. Зуҳра севикли
ёри Тоҳирнинг таъзиясини бажо келтириш учун қора
кийиб, қирқ кунгача мотам тутибди.
Зуҳра: «Бугун Тоҳирнинг ўлганига қирқ кун бўлди,
отам менга жавоб берсин, қизлар билан бориб, қабрини
кўриб келайин», дебди.
Отаси кўп қийинлик билан рухсат берибди. Зуҳра
икки чўнтагига марварид тўлдириб, қўлига ошпичоқ
олиб, Тоҳир кўмилган қабристонга жўнабди. Қирқ
каниз уни кузатиб борибди. Йўлда Зуҳра канизларига
қараб бир ғазал ўқибди:
Қизлар, тез югурайлик,
Тоҳиржонга етайлик.
Тоҳиржонга етганда,
244
Марваридлар сочайлик, - деб чўнтагидан марварид
олиб сочиб юборибди.
Қизлар марваридга овора бўлиб ўша ерда қолибди.
Зуҳра эса қабрга етмоқ учун шошилибди. Марварид
сочиш, ғазал айтиш то қабристонга боргунча уч-тўрт
марта
қайтарилибди.
Ахирида
қабристонга
яқинлашганда Зуҳра бор марваридини сочиб, ўзи
югурганича илгари кетибди. Қизлар орқада қолибди.
Зуҳра Тоҳиржон қабрига етибди.
Бошидан паранжисини ирғитиб ташлаб, ошпичоқ
билан пешонасига бир уриб: «Очил, гўр!» дебди. Гўр
очилибди. Зуҳра, гўр ичида гул каби очилиб, қош-
кўзлари мавж уриб ётган Тоҳирнинг қучоғига
отилибди. Гўр ёпилибди. Қизлар марваридни териб
юриб, Зуҳрани йўқотиб қўйишибди. Бироқ Зуҳранинг
паранжиси, кавуши ва бир қонли ошпичоқ ерда ётган
экан.
Қизлар
ҳар
томонга
югуриб
Зуҳрани
чақиришибди, ҳеч ким товуш бермабди. Бу воқеа
шаҳарга тарқалибди. Подшоқ ва Қоработир, унинг
синглиси ва Тоҳирнинг холаси мозорга келишибди.
Тоҳирнинг гўрига қарабдилар. Зуҳранинг соч пилиги
гўрга қисилиб қолганини кўриб, гўрни очибдилар.
Қарасалар, икки ошиқ-маъшуқ қизил гулдек қизариб,
қош-кўзлари сузилиб, ёнма-ён ётишган эмиш. Уларни
кўрган киши ширин уйқуда ётибди деб хаёл қилар экан.
Бу ҳолни кўрган Қоработир: «Зуҳрадан ажралиб мен
нима қилай», деб ўзини шу жойда ўлдирибди.
Қоработирни Тоҳир билан Зуҳранинг ўртасига
қўйибдилар, золим Қоработир икки ошиқ-маъшуқни
ўлганида ҳам тинч қўймабди. Тоҳир устидан қизил гул,
Зуҳра устидан оқ гул, улар ўртасида ётган Қоработир
устидан эса қора тикан ўсиб чиқибди. Гуллар ўсиб,
тиканлар ҳам баланд кўтарилиб, бир-бири билан
чирмашиб кетибди.
|