ЗОЛОТОЙ АРБУЗ
Жил когда-то бедняк крестьянин. Был у него
маленький клочок земли. День и ночь, не зная отдыха,
трудился он на этом клочке. Однажды, когда пришла
весна, бедняк начал пахать землю. Смотрит – по небу
летит белый аист. Подлетел аист к вспаханному полю,
закричал и вдруг камнем упал на землю Подбежал
бедняк и видит, что у аиста одно крыло сломано.
Поднял он аиста и бережно понёс домой. – Надо, –
говорит, – спасти такую хорошую птицу! Дома бедняк
осмотрел сломанное крыло аиста и стал лечить его.
Долго он ухаживал за больной птицей. Аист поправился
и улетел. Посмотрел бедняк ему вслед и сказал: - Пусть
живёт эта птица долго и никогда беды не знает!
На другой год, весной, бедняк закончил пахоту и
вышел в поле. сеять. Вдруг прилетел тот самый аист,
которого он вылечил, и бросил на землю три арбузных
семечка. Поднял бедняк арбузные семечки и посадил их
в землю. Через несколько дней арбузы взошли,
появились зелёные листья, потянулись плети, расцвели
огромные цветы.
Бедняк трудился не жалея сил: вовремя их полол,
вовремя поливал. Так незаметно пришла пора собирать
урожай. Арбузы поспели, и был они такие большие,
каких в тех местах никогда и не видели. Бедняк сорвал
три арбуза и принёс домой. – Ну, такие арбузы нельзя
съесть мне одному! – сказал он. И бедняк позвал в гости
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
185
всех своих родственников и всех своих друзей, таких же
бедняков. Собрались друзья и родственники.
А хозяин взял арбуз и хотел разрезать, да только
никак не мог проткнуть его ножом. Тогда он
попробовал разрезать второй арбуз - и опять не мог. С
третьим было то же самое. Удивился хозяин, и гости его
удивились. Наконец он ударил арбуз ножом со всего
размаха. Арбуз лопнул, а в нём вместо мякоти и семечек
были золотые монеты. Они с звоном посыпались на
пол. В двух других арбузах тоже было золото.
Обрадовался бедняк, вытряс всё золото и раздал своим
гостям. На каждой из трёх арбузных плетей у бедняка
выросло по десять арбузов. Он собрал остальные
арбузы, вытряс из них целую груду золота и с тех пор
стал жить в достатке.
А по соседству с ним жил богач. Увидел он, что сосед
разбогател, захотел узнать, как это случилось. Пришёл
и стал расспрашивать: – Скажи мне, отчего ты так
разбогател? Что ты сделал для этого? Бедняк рассказал
ему, ничего не утаивая, как всё было.
«Ах, вот и мне бы столько золота!» - подумал
жадный богач и пошёл в поле искать аиста.
Белый аист не спеша разгуливал по полю. Богач
потихоньку подкрался и ударил аиста палкой по ноге.
Закричал аист и упал на землю. Богач кинулся к нему,
схватил его и понёс домой. Перевязал он ногу аиста и
стал лечить его. Аист выздоровел и улетел. Весной
богач вышел в поле и с нетерпением стал поджидать,
когда прилетит белый аист и принесёт ему чудесные
арбузные семечки. Но аиста всё не было... Наконец, аист
прилетел и бросил богачу три арбузных семечка. Богач
весь затрясся от жадности. Он схватил семечки и тут же
посадил их в землю. Скоро появились ростки,
186
развернулись широкие листья, поползли по земле
длинные зелёные плети, зацвели цветы, а потом
выросли огромные арбузы. Когда арбузы поспели,
богач позвал в гости всех своих родных. Собрались его
родные и друзья, такие же богачи. Как только ударили
арбуз ножом, он треснул, и из середины вылетел целый
рой злых шмелей. А шмели эти были как крупные
орехи. Стали они жужжать и жалить и богача, и его
родных. У всех вздулись щёки, заплыли глаза, распухли
губы, и разбежались все прочь с бранью и криками.
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
187
СОҲИБЖОН билан АҲМАДЖОН
САХЫПЖАН мен АХМЕДЖАН
САХИБДЖАН и АХМАДЖАН
188
СОҲИБЖОН билан АҲМАДЖОН
Бор экан-у йўқ экан, оч экан-у тўқ экан, бўри баковул
экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ
чақимчи экан, тошбақа тарозбон экан, тўнғиз қассоб
экан, қурбақа ундан қарздор экан.
Қадим замонда бир чол билан кампир бор экан. Улар
жуда камбағал экан. Бир ҳовли, унда биттагина
чордевордан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан. Чол дарёга
бориб балиқ овлар, кампир эса бировларнинг кирини
ювиб, йиртиқ-ямоғини қилар, шу билан тирикчилик
ўтказар экан.
Чол билан кампирнинг фарзанди йўқ, фарзандга
жуда ҳам ташна эканлар.
Бир куни чол кампирга айтибди: - Э, хотин, менинг
ёшим эллик бешга, сенинг ёшинг элликка етди,
фарзанд кўрмадик, иккимиз ҳам қариб ишдан чиқсак,
қарайдиганимиз, ўлсак уйимизни ёритадиганимиз йўқ.
Энди худодан астойдил сўрайлик, бизга ҳам фарзанд
берсин, - деди. Чол билан кампир худога муножат
қилиб йиғлашди, бизга фарзанд бергин, деб ёлвориш
-
ди. Буларнинг дуоси ижобат бўлиб, кампир ҳомиладор
бўлди, вақт-соати етиб, бир ўғил туғди. Унга Соҳибжон
деб от қўйишди. Чолнинг боши кўкка етди. Хотинига
айтди: - Э, кампир, биз муродимизга етдик. Энди бу
Соҳибжонни яхшилаб тарбия қилайлик. «Яхшидан зот
қолади,
ёмондан
–
дод»,
деган
нақл
бор.
Фарзандимизни яхши ўстирсак, раҳмат оламиз, ёмон
ўстирсак, лаънат оламиз,- деди. Бу гап кампирга ҳам
маъқул бўлди. Чолнинг икки оёғи тўрт бўлиб, овни
яхши қилди. Болани тарбиялаб, ўқитиб катта қилиш
-
ди. Соҳибжоннинг ёши ўн олтига етди. У қадди-қомати
келишган, жуссадор, паҳлавонсифат бола бўлди.
Кунлардан бир кун чол ўғлига айтди: - Ўғлим! Мен
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
189
кексайиб қолдим. Энди сен мен билан бирга овга
боргин. Ҳам балиқ овини ўрганасан, ҳам кўриб, баҳри
дилинг очилиб келади, - деди. Соҳибжон: - Хўп, ота!
Айтганингизни жоним билан қиламан, - деди.
Ота-бола тўрни кўтариб, дарёга қараб жўнашди.
Ҳаво соф, ҳаммаёқ кўнгилли, ям-яшил ўтлар кўкарган,
паррандалар сайраган, кенг дарё суви тўлиб, кўм-кўк
тусда жимиллаб оқар эди. Ота-бола дарё ёқалаб бориб,
бир чинорнинг тагига етиб тўхташди. Чол ўғлига: - Ана
энди, ўғлим, шу жойда балиқ овини бошлаймиз, - деди.
Чол тўрни ёзиб, сувга ташлади. Бироздан сўнг
тортиб эди, ҳеч нарса чиқмади. Яна ташлади. Бир вақт
чол тўрни тортган эди, тўр вазминлашиб қолибди,
торта олмади: «Соҳибжон, кел, болам, иккимиз торт
-
айлик!» деди. Соҳибжон келиб, отасига кўмаклашди,
аммо ота-бола ҳам тортиб ололмади. Шунда чол
тўхтади, пешонасидаги терни артиб: - Уҳ! Чарчадим.
Тўрга жуда катта наҳанг балиқ тушибди,— деди.
Тўрнинг бир учини чинорга боғлади. - Сен бир учини
ушлаб тургин, мен бориб ёрдамга бир-иккита одам
айтиб келайин, — деб тўрнинг учини Соҳибжонга
ушлатиб қўйиб, қишлоққа қараб жўнади. Соҳибжон
дарёнинг қирғоғидаги ўтларни, дарахтларни, сувнинг
ўйнаб оқишини томоша қилиб ўтирар эди. Бир вақт
сувда тўрнинг ичида бир нарса қимирлагандай бўлди.
Қараса, тўрда битта балиқнинг боласи икки кўзига ёш
олиб, Соҳибжоннинг юзига термулиб, ёлворгандай
бўлиб турибди. Соҳибжон уни кўриб, раҳми келди. Бу
ҳам менга ўхшаган бола экан-да, бунинг ҳам ота-онаси
бордир, келади, деб йўлига интизор бўлиб ўтиргандир.
Кел, шу балиқни қўйиб юборай, хурсанд бўлиб кетсин,
деб тўрнинг ирини қирқиб юборибди. Балиқча тўрдан
190
қутулди, шодлигидан Соҳибжоннинг қаршисида
айланиб, ўйнаб-ўйнаб, кейин кўздан ғойиб бўлиб кетди.
Бир вақт иккита одамни эргаштириб чол етиб келди.
Қараса, тўр йўқ. Соҳибжондан: - Тўр қани? - деб сўради.
Соҳибжон: - Э, ота, балиқ жуда катта балиққа ўхшайди,
тўрни тортқилаб-тортқилаб, узиб кетди, - деди.
Чолнинг тарвузи қўлидан тушди. Келган кишилар: -
Э, чол! Ёлғиз ўғил олп бўлади, олп бўлмаса, қолп
бўлади, дейишар эди. Олтмишга кирганингда йиғлаб-
сиқтаб топган ўғлинг, энди сенга дастёрлик қиладиган
вақтида, олплик қилмай, катта бир балиқни қочириб
қолпли қилиб ўтирибди. Бу боланг шум қадам экан! -
деб чолга таъна қилиб, жўнаб кетишибди. Чолнинг
дами ичига тушиб кетди, то уйига келгунча ўғлига
гапирмади. Ҳалигиларнинг гапи Соҳибжонга қаттиқ
ботиб кетди. Бу кеча ётди. Эрта билан туриб отасига
айтди: - Э, ота! Менинг қадамим ёқмади, кеча овингиз
юрмади. Менга ижозат беринг, ўзимга муносиб бирор
ҳунар ўрганайин, бахтим очилса, қайтиб келиб сиз
-
нинг хизматингизни қилайин, - деди. Чол-кампирнинг
унамаганига қўймай, улардан оқ фотиҳани олди, бир
халтада нон-у талқон олиб, «Ё ҳув, ё манҳу!» - деб
қишлоқдан чиқиб кетди. Чол билан кампир: «Худо
пешонангни очсин! Олгин, олдирмагин! Соғ бориб,
саломат қайтгин!» - деб дуо қилиб кўзларидан ёшини
оқизиб қола берди.
Соҳибжон йўл юрди, йўл юрса ҳам мўл юрди, неча
қишлоқдан, чўллардан, кўллардан ўтди. Бир жойга
бориб, чарчаб, дам олгани ўтирди. Шу замон бир
томондан ёши қирқларга борган бир йўловчи келиб,
Соҳибжоннинг олдида тўхтади ва унга: - Ҳа, болам! Ёш
экансан! Қаерга кетяпсан? - деди. Соҳибжон: - Э, мулла
ака! Мен сафарга кетяпман, - деди. Йўловчи: - Ҳа,
бўлмаса, икковимиз бирга бўлайлик, мен ҳам сафарга
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
191
кетяпман, - деди. Соҳибжон дилида бу бегона одам
қандай одам экан, бир синаб кўрайчи, деб: - Э, мулла
ака! Мен бир ўтирсам, уч кеча-ю уч кундуз ўтириб
қоламан. Унда қандай бўлади? - деди. Шунда йўловчи: -
Ҳа-ҳа! Сенинг сафаринг узоқ сафар экан, - деб йўлига
қараб кета берди.
Соҳибжон дамини олиб, яна йўлга равона бўлди. Йўл
юрди, йўл юрса ҳам мўл юрди. Чарчаганда яна бир
жойга бориб, дамини олиб ўтирди. Шунда яна бир
йўловчи келиб қолди. У Соҳибжонни кўриб: - Ҳа, ука!
Сенга йўл бўлсин? - деди. Соҳибжон: - Йўл бўлғай!
Сафарга кетяпман, - деди. Йўловчи айтди: - Мен ҳам
сафарга чиқиб эдим. Бўлмаса, икковимиз ҳамроҳ
бўлайлик! Соҳибжон айтди: - Ака! Мен бир ўтирсам,
етти кеча-ю етти кундуз ўтириб қоламан. Унда нима
бўлади? - деди. Йўловчи Соҳибжонга бошдан-оёқ
тикилиб қўйди-да: - Э, ука! Сенинг сафаринг узоқ сафар
экан! Йўлимдан қолмайин,— деб жўнаб қолди.
Соҳибжон дамини олиб, ўзини ростлаб, халтасини
елкасига илиб, яна йўлга тушди. Йўл юрди, йўл юрса
ҳам мўл юрди. Бориб бир жойда икки айилиш кўча
бошидан чиқиб қолди. Шу ерда дам олай деб ўтирди.
Шунда нариги кўчадан бир ёш йигит келиб қолиб: -
Ассалому алайкум! Ҳа, ошна! Йўл бўлсин? - деди.
Соҳибжон: - Ваалайкум ассалом! Сафарга! - деди. Ёш
йигит: - Ошна, мен ҳам сафарга чиққан эдим. Ҳамроҳ
бўлайлик! - деди. Соҳибжон айтди: - Э, ошна! Мен бир
ўтирсам, қирқ кеча-ю қирқ кундуз ўтириб қола
-
ман.
Унда нима бўлади? Сиз йўлдан қоласиз-да! Йўловчи
йигит айтди: - Ҳа, майли, ошна! Мен ҳам ўтирсам,
сиздан кам ўтирмайман.
Соҳибжон дилида ўйлаб: «Бу йигитча қайнаса қони
қўшиладиган кўринади. Майли, шу билан ҳамроҳ бўл
-
192
сам, бўлайин», - деб: - Бўпти, ошна! Ҳамроҳ бўламиз, -
дебди ва иккалалари дам олиб гаплашиб ўтиришди.
Булар бир-бирининг отини сўрашди. Соҳибжон: - Ме
-
нинг отим Соҳибжон. Сизнинг отингиз нима? - деди.
Бола: - Менинг отим Аҳмаджон, - деди. Сизнинг
ёшингиз-чи? - деди. Соҳибжон: - Ёшим ўн олтида,
сизники-чи? - деди. Аҳмаджон: - Менинг ёшим ўн
бешда. - Бўлмаса икковимиз ака-ука бўлайлик, — деди.
Соҳибжон ака, Аҳмаджон ука бўлди. Соҳибжон
халтасидан битта нонни олиб, ўртасидан теппа-тенг
бўлди. Бир бўлагини Аҳмаджонга бериб, «Нима топсак,
ўртада баҳам кўрамиз», деб сўзлашди. Ноннинг ярмини
у, ярмини бу еди. Шу билан икковлари йўлга равона
бўлишди. Булар юриб-юриб бир мамлакатга етиб
боришди. Шаҳарни айланиб юришганда бозорда бир
одам: «Ҳо, халойиқ! Эшитмадим дема! Шаҳримизнинг
катта бойи Овулқосим бой мадраса қуради. Ер ўйгани,
лой қилгани, ғишт қуйгани, девол ургани, ёғоч чопгани,
том ёпгани одам керак. Хоҳлаганинг боравер!» деб жар
чақиряпти.
Соҳибжон Аҳмаджонга қараб: - Ука! Биз ҳам ўша
жойга борсак, ишласак. Ҳам кунимиз ўтади, ҳам бирор
ҳунар ўрганиб оламиз, - деди. Бу гап Аҳмаджонга
маъқул бўлди. Иккиси бориб, бой солаётган мадрасага
ишга киришди. Булар ишбошига: - Бизга ўзимизга
муносиб кетмон ва белкурак беринг, биримиз лой
қиламиз, биримиз ғишт қуямиз, - дейишди. Ишбоши
буларга кетмон билан белкурак берди. Булар: - Бу
асбоблар бизга кичкиналик қилади. Бизга ҳишшаки
кетмон, нимшаки белкурак қилдириб беринг, - деди.
Ишбоши темирчига айтиб, ҳишшаки кетмон, нимшаки
белкурак қилдириб берди. Соҳибжон билан Аҳмаджон
ер қазиб, лой қилиб, ғишт қуйгани киришди. Иккиси
ўнта азамат йигитнинг ишини қилди, пулни сузди.
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
193
Орадан бир ой ўтди, бозор куни келди. Аҳмаджон: - Ака,
бугун ишбошидан пул олиб, бир бозорни томоша қилиб
чиқмаймизми? - деди. Икковлари ишбошидан пул олиб,
бозорга юрди.
Бозорда ҳарна бор, ҳўл-қуруқ меваларни сотиб олиб
еб чиқиб кетишди.
Буларнинг иштаҳасига бозор одами ҳайрон қолди.
Ака-укалар яна бир қанча ишлаб, кўп одамнинг ишини
қилиб ташлайдилар. Буларнинг донғи ҳамма ёққа
кетади, Қорахон подшоҳга бориб етади. Қорахон
подшоҳ ҳайрон қолиб: - Бу қандай азамат йигитлар
экан, чақириб бир гаплашай, - деди. Қорахон подшоҳ
йигитларга одам юборди. Подшоҳнинг одамлари
отларини миниб, икки кун йўл юриб, бу жойга етиб
келишди ва йигитларга: - Сизлар азамат йигитлар
экансиз, бизнинг подшоҳимиз сизларни кўриб, бир
гаплашишни истайди. Борсаларинг, подшоҳ билан
гаплашсаларинг, хизмат қилиб кўнглини олсаларинг,
давлат эгаси бўлсаларинг, — деди. Ака-ука «Борсакми,
бормасакми?» деб маслаҳатлашди. Боришга қарор
қилиб йўлга тушишди. Бориб Қорахон подшоҳга дуч
келишди.
Подшоҳ: - Сизлар азамат йигитлар экансиз. Бир
гўзал қизим бор. Уч шарт қўяман, агар бажарсангиз,
иккингиздан бирингизга қизимни бераман, яна
бирингизни давлатга эга қиламан, - деди. Йигитлар: -
Айтинг шартингизни! - дейишди. Подшоҳ айтди: -
Менинг боғимда битта аждарҳо пайдо бўлиб қолди. Ҳар
еганда битта бўйи етган қизни ейди. Эндиги навбат
менинг қизимга етди. Ҳозир қизим боғда, аждарнинг
ейишини кутиб ўтирибди. Биринчи шартим - ўша
аждарни ўлдирасиз. Ўша боғда бир туп олмурут бор.
Олмурут ҳар йили мева қилади, аммо пишай деганда
194
бир дев келиб еб кетади. Иккинчи шартим — ўша девни
ўлдириш. Учинчи шартим шуки, менинг шаҳримга сув
келмайди. Бориб дарёдан сув чиқариб берасизлар.
Йигитлар подшоҳнинг қўйган шартларини бажаришга
рози бўлишди. Болалар подшоҳга: - Бизга очилса қирқ
газ, ёпилса бир газ бўладиган қилич; узунлиги қирқ
қарич, эни ҳам қирқ қарич келадиган кетмон билан
белкурак қилдириб берасиз, - деди. Подшоҳ бу
нарсаларни ясашни темирчи устасига буюрди. Темирчи
усталар нарсаларни дарров ясаб беришди. Йигитлар
қилични кўтариб подшоҳнинг боғига боришди.
Аждарни
қайси
биримиз
ўлдирамиз
деб,
маслаҳатлашишди. Соҳибжон: «Мен ўлдираман!» деди.
Аҳмаджон: «Йўқ, ака! Хизмат кичкинадан бўлади. Мен
ўлдираман!» деб унамай, қилични кўтариб, боғга кириб
кетиб қолди. Бориб аждарга рўпара бўлди. Аждар
Аҳмаджонни кўриб қаҳри келиб, бир дамига тортди.
Аҳмаджон бир тебраниб қўйди. Аждар яна дамига
тортди, Аҳмаджон яна бир тебраниб қўйди. Охири
аждар ғазаб билан дамига қаттиқ тортди. Аҳмаджон
қиличини ёзиб, милтиқнинг ўқидай бориб, аждарнинг
оғзидан кириб, иккига ёриб думидан чиқди. Аждар
ўлди. Аждарга тутқун бўлиб, ўлимни кутиб, кўзидан
ёшлари тизилиб ўтирган подшоҳнинг қизи озод бўлди.
Бу хабар бир
-
пасда шаҳарга тарқалди. Ҳамма жойда
хурсандчилик, тўй устига тўй бошланиб кетди. Ҳамма
бу йигитларни дуо қилди. Соҳибжон билан Аҳмаджон
кетмон ва белкуракни олиб дарёга боришди. Боришса,
шаҳарга сув чиқарамиз, деб қанча юз одам куйиб-
пишиб ишлаяпти, сувнинг чиқишидан ҳеч умидлари
йўқ. Булар одамларга: - Э, халойиқ! Аждар ўлди, шаҳар
шодликка
тўлди.
Боринглар,
шодликларингни
қилинглар. Сувни биз ўзимиз чиқарамиз, - дейишди.
Одамлар булардан хурсанд бўлиб, кетгани кетди,
ӨЗБЕК ХАЛЫҚ ЕРТЕГІЛЕРІ
195
кетмагани буларнинг ишини томоша қилгани
қолишди.
Ака-укалар неча дарахтни кесиб, дарёга сепоя
ташлаб, шох босишди. Шохларнинг устидан кетмон-у
белкурак билан чимларни қирқиб ташлаб, дарёни
бўғиб сувни чиқаришди. Сув оқиб бориб, Қорахон
подшоҳнинг шаҳрига кирди. Подшоҳ бу ишни кўриб: -
Баракалла, азаматлар! Энди учинчи шартни ҳам
бажарсаларинг тўй-у томошани бошлаймиз, - деди.
Соҳибжон олмурутнинг тагидан чуқур қазиб, унга
тушиб, олмурутнинг пишиш, девнинг келиш вақтини
кутиб ёта берибди. Олмурут пишди. Битта катта
баҳайбат дев келиб, олмурутни ейишга киришди.
Шунда Соҳибжон чуқурдан чиқди. Қиличини ёзиб
бориб, девни чопиб ўлдирди. Подшоҳ хурсанд бўлиб,
йигитларга офарин айтиб, пешоналаридан силади: -
Энди қизимни қайсиларинг олишларингни айтинглар, -
деди. Соҳибжон: - Хизматнинг кўпини Аҳмаджон қилди.
У олсин! - деди. Аҳмаджон айтди: - Йўқ, подшоҳим! Ёш
хизматда, катта иззатда. Соҳибжон мендан катта, у
олсин! - деди.
Қизни Соҳибжон оладиган бўлди. Подшоҳ шаҳарда
тўйни эълон қилиб, бошлаб юборди. Карнай-сурнайлар
чалинди,
мол-қўйлар
сўйилиб,
халққа
ош-нон
тортилди, улоқ, кураш, ўйин-кулги қизиб кетди. Тўй
қирқ кеча-ю қирқ кундуз давом этиб тугади.
Бир куни кечаси Аҳмаджон: - Ака, мен бугун эшикка
чиқиб ётаман, янгам менга эшикка жой қилиб берсин, -
деди. Соҳибжон: «Уйда ёта бергин!» - деди. Аҳмаджон
унамади. Эшикка жой солдириб ётди. Кечаси эл ухлаган
вақти эди. Учта тўтиқуш учиб келиб, ҳовлидаги
чинорга қўнди. Тўтилардан бири айтди:
Тўтиё, тўтиё!
196
Лаббай, тўтиё!
Мен нима бўлсам-у,
Бир яхши от бўлсам.
Бир ғиштнинг устида ўйнасам,
Бозорга чиқсам,
Кимга ярашур!
Подшоҳнинг куёви Соҳибжонга ярашур.
Олса-ю ўлса.
Ким эшитиб айтса,
Тиззасидан тош бўлсин!!!
Иккинчи тўти айтди:
Тўтиё, тўтиё!
Лаббай, тўтиё!
Мен нима бўлсам?
Бир яхши қуш бўлсам.
Бозорга чиқсам,
Кимга ярашур?
Подшоҳнинг куёви Соҳибжонга ярашур.
Олса-ю ўлса,
Ким эшитиб айтса.
Белбоғидан тош бўлсин!!!
Учинчи тўти айтди:
Тўтиё, тўтиё!
Лаббай, тўтиё!
Мен нима бўлсам?
Бир аждарҳо бўлсам-у
Шамол, бўрон, тўполон билан келсам.
Туйнукдан тушсам-у
Соҳибжон билан хотинини еб чиқиб кетсам!!! - деди-
ю пастга қаради. Пастдаги Аҳмаджонга кўзи тушди-да,
қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди. Тўтилар учиб кетишди.
Аҳмаджон буларнинг гапини эшитиб олди. Эрта билан
Аҳмаджон ва Соҳибжон нонушта қилиб бозорга
|