137
машҳур инсонлар) номидан очилган сохта аккаунтлар кабиларни ўз ичига
олади.[1]
Статистик маълумотларга қараганда, 2020 йилдан 2021 йилга қадар бўлган
оралиқда оммавий ахборот воситалирага бўлган ишонч даражаси дунё бўйича 8
физга камайган. 2020 йилда АҚШ ўрта ёшли аҳолисининг 29 фоизигина оммавий
ахборот воситаларидаги маълумотларга ишонишини маълум қилган.
Америкаликларнинг 52 фоизи интернетда кундалик равишда фейк янгиликларга
дуч келишини билдирган. Қўшма Штатлар ўрта ёшли аҳолисининг 67 фоизи
доимий равишда ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборотга рўбарў келади.
Facebook фойдаланувчиларининг 56 фоизи ҳақиқий янгиликларни ёлғонидан
ажрата олмаслигин тан олган. 2020 йилнинг учинчи кварталида Facebook’да 1,8
миллиарддан зиёд сохта янгилик қайд этилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар
бутун дунёда янгиликлардан хабардор бўлиш учун энг ишончсиз манба сифатида
қаралади. [2]
Аслида фейк янгиликлар ҳам мавжудлиги ва моҳиятига кўра “янгилик”
ҳисобланади. Аммо у инсоннинг онги ва кўнглини маҳв
этиш учун шов-шув
кўтариш белгиларини ўзида намоён этгани боис қисман ёки умуман
текширилмаган ахборотдир. Бундай янгиликларни тарқатишда ҳар доим омма
эркинлиги ҳисобга олинган ва маълум маънода муваффақият қозониш
мумкинлиги мақсад қилиган. “Фейк ягиликларнинг ютуғи оммавий аудиторияда
аксарият ҳолларда ҳақиқий янгиликларга нисбатан юқори туришидир”. [3]
Фейк ахборотларнинг бунчалик шиддат билан урчиб кетишига нима сабаб
бўлмоқда, деган савол ҳозирги кунда медиа таҳлилчилари олдидаги энг долзарб
масалалардан биридир. Ўрганишларга кўра, фейк ахборотларнинг пайдо бўлиши
ва тез оммалашишига асосий сабаблардан бири аудиториянинг ёлғонга бўлган
муносабатидир. Аудиторияинг фейкларга мойиллигига
бир неча сабабларни
ажратиб кўрсатиш мумкин.