семантикасининг
фонологик/фонетик
сатҳ
бирликлари
ва
уларнинг
парадигмаларини
шакллантириши”
деб номланган.
Унда интенсифика
ция/деинтенсификация семантикаси асосида фонемалар парадигмаларини
шаклланиши,
фонемаларнинг
нутқда
интенсификация/деинтенсификация
асосида ҳосил бўлган фонетик вариантлар орқали коннотатив маънолар
ифодалаши, интенсификация/деинтенсификация семантикасининг суперсегмент
бирликларни шакллантириши масалалари кўриб чиқилади.
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, артикуляцион ва акустик белгилар
миқдорининг тадрижий ўзгаришлари асосида тилда маъно фарқлаш қийматига
эга бўлган фонема (монофтонг, дифтонг, трифтонг) ҳосил бўлади. Масалан, биз,
ўзбек тили эгалари лабларимизни яссилантириб (икки четга тортиб) тор очиб И
унлисини ҳосил қиламиз. Шундан сўнг И унлиси талаффуз этилиши торлигини
янада кенгайтирилиб, ўрта кенг ҳолатга ўтказсак - Э товуши вужудга келади.
Ундан сўнг Э талаффуз қилинган ўрта кенг ҳолатдан кенг ҳолатга ўтилса А
товуши ҳосил бўлади: И ^ Э ^ А;
Биз лабларимизни олдинга йўналтириб, думалоқ ҳолатга келтириб оча
бошласак (торликдан кенгликка ўта бошласак) яна бошқа турдаги уч унли
ҳосил бўла бошлайди: тор очсак - У, ўрта кенг очсак -Ў , кенг очсак - О ҳосил
бўлади. Шу асосда уч аъзоли У ^ Ў ^ О унлилар парадигмаси пайдо бўлади.
Жаҳон тиллари тор - ўрта кенг - кенг артикуляцион худудларда турли
миқдордаги фонемаларни ҳосил қилган. Масалан, ўзбек тилида кенг худудда
биргина А фонемаси ҳосил қилинган бўлса, худди шу худудда инглиз тилида 4
та унли фонема вужудга келтирилган: [а:, о, л, ж ] ва ҳоказо. Турли тилларда
нутқ товушининг қисқалик-чўзиқлик интенсификацияси асосида фонемалар
ҳосил қилинган. Туркман тилидаги меъёрий талаффуздаги А ва унинг чўзиқ
ҳолати фонологик (маъно фарқлаш) мақомига эга: ат (исм) - ааат (ҳайвон).
Шунингдек, немис тилида: stadt (шаҳар) - staat (давлат); чех тилида: passport
(паспорт, хужжат) - paspооort (белбоғ); ўзбек тилида: м а (бирор нарсани
олишга ундовчи сўз) (Ма, буни ол!) - М ааа (қўй товушига тақлид сўз); инглиз
тилида: it - у (олмош) - eat [i:t] - емоқ, duck [d лк]- ўрдак - dark [da:k] -
18
қоронғи, sit [sit] - ўтирмоқ - seat [si:t] -ўрин ва ҳоказо.
Қаттиқ-юмшоқлик белгиси асосида фонемалар ҳосил қилинган. Ўзбек
тилида нутқ товушларининг қаттиқлик-юмшоқлик белгиси фонемалар эмас,
балки фонетик вариантлар шакллантиради. Рус тилида қаттиқлик ва юмшоқлик
белгилари маъно фарқлашга хизмат қилувчи фонемалар ҳосил қилади: быть
(ҳозир бўлмоқ) - бить (урмоқ), молот ь (янчмоқ) — молот (болға), конь (от)
- кон (ўйин тури) каби.
Нутқ товушининг кучли-кучсизлик белгилари асосида айрим тилларда
фонемалар шаклланган. Масалан, корейс тилида: Tal (ой) - t:al (қиз); sal (ўқ) -
s:al (гуруч) каби.
Икки ёки уч нутқ товуши ўзларининг кучли-кучсизлик, чўзиқ-қисқалик
белгилари асосида
фонема мақомидаги дифтонг ва трифтонгларни ҳосил
қилади. Хусусан, инглиз тилидаги дифтонглар икки товушнинг кучли-кучсиз
белгилари асосидаги бирикиши натижасида шаклланган: [е] товушининг кучли
ва [i] товушининг кучсиз айтилиб қўшилишидан [ei] дифтонги ҳосил бўлган:
make [meik], take [teik];
[а] товушининг кучли [u] товушининг кучсиз айтилиши бирлаштирилиб,
[au] дифтонги шакллантирилган: town [taun], found [faund];
[а] товуши кучли, [i] товуш кучсиз айтилиши бирикишидан [ai] дифтонги юзага
келган: mine [main], my [mai] каби. Шунингдек, инглиз тилида унлиларнинг
кучли-кучсиз, чўзиқ-қисқа белги асосида трифтонглар шаклланган.
Кучли [a] товуши, кучсиз [i] товуши, улардан ҳам кучсизроқ [э] товушини
қўшилишидан ^ э ] трифтонги ҳосил бўлган: tyre ^шэ], fire [faiэ];
[a] товушининг кучли [u] товушининг чўзиқ, [э] товушининг қисқа,
кучсиз талаффузи бирикишидан ^ ш ] трифтонги ҳосил бўлган: our ^ ш ] , power
[ p a ^ ] .
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, бирламчи сегмент бирлик (фонема)
лардан ташкил топган иккиламчи сегмент бирлик ҳисобланувчи бўғиннинг
шаклланиши ва нутқдаги қўлланишида интенсификация/деинтенсификация
ҳодисаси етакчи роль ўйнайди.Табиийки, бўғин ҳосил бўлишида унли ва
ундошларнинг чўзиқ-қисқалик, баландлик-пастлик, кучлилик-кучсизлик каби
акустик хусусиятлардан фойдаланилди.
Фонетик адабиётларда бўғин ҳосил бўлишининг уч асоси, яъни нафас
олиш-чиқариш, мускул таранглашиши ва овознинг кам-кўплиги (унли ва ундош
товушлар бирлаштириши) кўрсатилади. Эътибор берилса, нафас олиш-чиқариш
ўпканинг ҳаво қабул қилиш ҳажми даражасига, мускулнинг таранглашиши
мускул ҳаракатларининг суст-қаттиқлигига, кам овозлилик-кўп овозлилиги эса
бўғинда иштирок этувчи овозли (унли, сонор, жарангли ундошлар) ва овозсиз
(жарангсиз ундошлар) товушларнинг оз-кўплигига боғлиқки, буларнинг барчаси
фонетик ҳодиса бўлган бўғиннинг интенсификация/деинтенсификация (озлик-
19
кўплик, сустлик-қаттиқлик каби) асосида шаклланишини англатади. Унли
товушлар бўғиннинг кучли айтилишини таъминлайди.
Лексема
таркибидаги
фонема
ёки
нутқдаги
сўзнинг
товушлари
сегментлик яъни бўлинувчанлик, ажралувчанлик, нисбий мустақилликка эга
бўлганлини учун ҳар бир нутқ товуши чўзиқлик-қисқалик, баландлаш-пастлаш
каби интенсификация/деинтенсификация хусусиятларига эга. Ҳар бир тилдаги
фонемалар
ўзларининг
нутқдаги
интенсификация/деинтенсификация
вариантлари асосида қўшимча (коннотатив) маънолар ифодалашга хосланган.
Бу ҳодиса ўзбек тили мисолида А.Абдуллаев, Г. Яхшиева, С.Каримов каби
тадқиқотчилар томонидан муайян даражада ўрганилган. Бу ишда ҳар бир
фонеманинг якка (ундов
сўз мақомида), сўз
боши, ўртаси, охирида
интенсификация/деинтенсификация
(чўзиқлик-қисқалик,
баландлик-пастлик
каби) учраши ҳамда булар билан боғлиқ коннотатив маъноларни ўзбек, рус,
инглиз тиллари мисолида кўриб чиқилган.
Ишда ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги [О, У,И,^К,Л,М,Н, П,Р,С, Т,Ф,Х,
Ч, Ш, Ў, Қ, Ғ, Ҳ] ҳамда инглиз тилидаги [А, B,C,D, F,G, H.J, K,L,M,N,O, P,
Q,R,S,T, V] каби ҳарфлари орқали ифодаланган товушларнинг чўзиб ва кучли
талаффуз қилиниши орқали интенсификация/деинтенсификация семантикасини
воқелантириш имкониятлари очиб берилган ва тегишли мисоллар билан
далиллаштирилган.
Сегмент бирликлар (нутқ товуши, бўғин, такт//синтагма каби) атрофида
воқеланувчи фонетик воситалар суперсегмент ёки просодик бирликлар
ҳисобланади. Буларга интонация, мелодика, тембр, урғу, темп, пауза каби
18
фонетик ҳодисалар киради . А.Ҳожиев ва Х. Жамолхонов ишларида овоз тони,
ритм ва овознинг баланд пастлиги ҳам просодик воситалар сирасига киради19.
Ушбу ўринда шу нарса кишининг диққатини ўзига тортадики, интонация, бир
томондан, просодик бирликлар сирасига киритилади, иккинчи томондан,
интонациянинг просодик восита (бирликлар) иштирокида ҳосил бўлиши
айтилади. Бу ҳолат интонация тушунчасига ойдинлик киритишни талаб этади.
Кўринишича, “интонация” атамаси кўп маъноли: у, бир томондан, сегмент
бирликлар: нутқ товуши, бўғин, такт/синтагмаларнинг талаффуз оҳанги
(интонацияси), иккинчи томондан, просодик ҳодисалар асосида ҳосил бўлган
синтактик фразаларнинг умумий оҳанги (интонацион бирлик) сифатида
қўлланади. Шунингдек, бўғин, синтагма кабиларнинг микроинтонациялари
просодиканинг таркибий қисми ҳисобланиши мумкин. Кенг маънодаги (бирлик)
мақомига эга бўлади ва ҳолатда просодик воситалар ва интонация орасида
бутун-қисм муносабати мавжуд бўлади.
18 Ғозиева М. Просодика. Тошкент: Akademnashr, 2019. - Б. 46.
19 Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изохди луғати. Тошкент, 2012, - Б. 15; Жамолхонов Х. Ўзбек
тилининг назарий фонетикаси. - Тошкент: Фан, 2009, - Б. 170.
20
Диссертацияда просодик бирликлар ва улар асосида ташкил топган
умумий интонацион бирликнинг тузилиши (қурилиши)
интенсификация/деин-
тенсификацияга асосланганлиги ва улар шу асосда нутқда қўлланиши эътироф
этилади. Хусусан, лексик ва жумла урғулари бўлган мантиқий ва эмфатик
урғулар ўзларининг ажратиш ёки маъно фарқлаш вазифаларини чўзиқлик-
қисқалик (квантатив урғу), кучли-кучсизлик, баландлик-пастлик (динамик,
эмфатик урғу), юмшоқлик-қаттиқлик (мусиқий ёки политоник урғу) каби турли
интенсификация/деинтенсификация асосида бажаради. Интонациянинг муҳим
компоненти бўлган мелодика (оҳангдорлик, оҳангнинг жилоланиши) паст тон,
яъни дастлаб муайян сифат билан шаклланган паст овознинг турлича
кўтарилиши-пасайиши асосида вужудга келган бўлиб, у (мелодика) дарак,
сўроқ, буйруқ, ҳис-ҳаяжон гап турлари ва уларнинг ранг-баранг вариантлари
интонацияларини ҳосил қилади; тембр овознинг жарангдорлиги, майинлиги
бўлиб,
унли
товушлар
асосидаги
шаклланишида
артикуляцион
белги
(резанатор, обертонлар) нинг турли даражалардаги иштироки асосий ролни
ўйнайди. Пауза нутқ товушининг тўхташи бўлиб, чўзиқ-қисқалик, давомийлик-
давомсизлик асосида намоён бўлади; барча просодик воситаларни ўз ичига
олувчи интонациянинг асосини ҳам
текис, кўтарилувчи, пасаювчи каби
фонетик интенсификация/деинтенсификация хос бўлиб, у шу асосда ўзининг
синтактик, коммуникатив, эмоционал-экспрессив, эстетик функцияларини
бажаради.
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, барча суперсегмент (просодик)
бирликларнинг тузилиши асосида фонетик интенсификация/деинтенсификация
ётади. Ишда айниқса просодик ҳодиса бўлган урғунинг интенсификация/де
интенсификация
табиатини очишга ва унинг турли тиллардаги воқеланиш
хусусиятларига катта эътибор берилган.
Диссертациянинг
учинчи
боби
Достарыңызбен бөлісу: |