ва тил бирликлари ҳам ана шу жараён махсулларини тилнинг луғавий сатҳида
бўлган хусусиятлари (мазмунлари) асосида номлар (г+ў+д+а+к, б+о+л+а,
ў+с+п+и+р+и+н, й+и+г+и+т, ч+о+л) берганлар ва шу асосда гўдак, бола,
ўспирин, йигит, чол
лексемаларини ҳосил қилганлар. Умуман, гўдак, бола,
ўспирин,
йигит,
чол сўзлари парадигмаси ёш/йил (унга мос равишда
биологик/психологик/логик/лингвистик)
миқдорнинг
ошиб
бориши
ёки
интенсификация ҳодисаси асосида вужудга келган.
Кузатишларимиз шуни кўрсатдики, ҳар бир миллий тилнинг лексик
сатҳида муайян миқдордаги интенсификация/деинтенсификация семантикали
лексик бирликлар мавжуд. Буни ўзбек тили мисолида кўрсатишга ҳаракат
қиламиз. Бизнинг энг сўнгги беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”20
бўйича аниқлаган материалларимиз шуни кўрсатдики, унда от сўз туркумига
оид интенсификация/деинтенсификация семантикали сўзлар: жами 250 та,
шулардан 150 таси интенсив маъноли, 100 таси деинтенсив маъноли; сифат сўз
туркумига оид сўзлар жами 600 та, шундан 500 таси интенсив маъноли, 100 таси
деинтенсив маъноли, феъл сўз туркумига оид жами 300 та, шундан 220 таси
интенсив маъноли, 80 таси деинтенсив маъноли, равишлар жами 150 та, 100
таси интенсив маъноли, 50 таси деинтенсив маъноли, олмошлар жами 15 та, сон
жами 15 та, ундов сўзлар жами 20 та, тақлид сўзлар жами 25 та, боғловчи,
боғловчи ва юклама жами 15 тадир.
Кузатишларимиз шундан дарак берадики,
интенсификация/деинтен
сификация семантикали сўзлар миқдоран кўп бўлиб, у ҳар бир сўз
туркуминингсемантик гуруҳларида учрайди. Хусусан, от туркумининг шахс
(ўспирин, йигит, ака, ука; бакалавр, магистр; ҳимоячи, ярим ҳимоячи, ҳоким,
президент, ...), ҳайвон (қўзи, қўй, бузоқ, сигир, той, от, кучук, ит ...), нарса-буюм
(пиёла, коса, қошиқ, чўмич, халта, қоп, қанор, ...), ўрин-жой (ариқ, канал, дарё,
ҳовуз, кўл, океан, маҳалла, шаҳар, вилоят, кулба, уй, сарой, ...), пайт (сония,
дақиқа, соат, кун, ой, йил, аср, эра, сешанба, чоршанба, саҳар, эрталаб, туш ...),
табиий ҳодисалар (шабада, шамол, бўрон, ёмғир, жала, чақмоқ, момоқалдироқ
...) каби.
Объектив борлиқдаги миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига айланиши
ҳар бир миллий тилда акс этганлиги учун интенсификация/деинтенсификация
семантикали лексемалар дунёнинг барча тилларида мавжуд. Масалан, инглиз
тилининг лексикасига эътибор қаратсак, унда қуйидаги интенсификация/деин
тенсификация семантикали лексемалар микропарадигмаларининг мавжудлиги-
ни кўрамиз: отлар: supremacy, priority, superiority, highness, topness, greatness;
сифатлар: absolute, extreme, super, dominant, prime, supreme, only, single, lonely,
20 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. - Тошкент: ЎМЭ, 2006. I жилд. - 680 б; Ўзбек тилининг изоҳли луғати. -
Тошкент: УМЭ, 2006. II жилд. - 492 б; Ўзбек тилининг изохди луғати.-Тошкент: ЎМЭ, 2006. III жилд. - 688 б;
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. - Тошкент: ЎМЭ, 2008. IV жилд. - 608 б; Ўзбек тилининг изоҳли луғати. -
Тошкент: ЎМЭ, 2008. V жилд. - 592 б.
22