216
еттинчидан, илмий тадқиқотлар ва инновақиялар кўлами етарли
даражада натижадорликка йўналтирилмаган, олиб борилаётган илмий-тадқиқот
ишларининг ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларига қаратилмаганлиги
натижасида соҳада инновақион ишланмаларни амалиётга
татбиқ этиш
кўрсаткичлари талабга жавоб бермайди.
Физика фани бўйича таълим сифатини тубдан ошириш, юқори малакали
педагог ва илмий ходимларни тайёрлаш, таълим муассасаларини замонавий
лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, илмий
ташкилотларнинг салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини самарали
ташкил этиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот
ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган
вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
2021 — 2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш
ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига мувофиқ тасдиқлаш.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қуйидагилар
Комплекс дастурнинг
асосий мақсад ва вазифалари этиб белгилаш зарур:
умумтаълим муассасаларида физика фанини ўқитиш сифатини
ошириш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини такомиллаштириш;
физика фани бўйича кадрларни, хусусан,
қишлоқ жойлардаги
мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш тизимини ривожлантириш;
таълим жараёнига замонавий ўқитиш услубларини, шу жумладан
ахборот-коммуникақия технологияларини кенг жорий қилиш;
педагог кадрлар ва ўқувчиларнинг физика фанини билиш даражасини
баҳолаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг маҳаллий ва халқаро фан
олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиши ҳамда совринли ўринлар
эгаллашини таъминлаш;
217
олий таълим муассасаларида физика фанларини ўқитишнинг
интегратив принқипларини жорий этиш, янги ва таълим бозорида талаб юқори
бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш
орқали
ёшларнинг физика таълими билан қамраб олиш даражасини ошириш;
физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш билан
узвий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларидаги муаммолар
ечимига қаратилган илмий ишлар кўламини кенгайтириш;
илмий тадқиқотларнинг ва инновақия ишларининг натижадорлиги ва
амалий аҳамиятини ошириш.
Достарыңызбен бөлісу: