Маънавий-ахлоқий қадриятлар - замонавий шахсни тарбиялаш асоси
ҳисобланади.
Ўзбек халқи томонидан эъзозланган энг юқори қадриятлар орасида маънавият
алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбек кишиси учун маънавият бу ўз-ўзини англаш, ўз
руҳиятини "яратиш"нинг қизғин жараёни. Одамларнинг маънавиятининг
йэтишмаслиги замонавий жамиятдаги фалокатдир. Бу руҳ учун зарур бўлган
қадриятларни яратадиган адабиётдир, шунинг учун адабиёт мавзуси маънавий
қадриятларни тарбиялаш учун жуда қулайдир.
Маънавият мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг ҳолати ва тараққиётига
жуда кўп омиллар - сиёсат, иқтисод, фан, ахлоқ, санъат, урф-одат каби ҳодисалар
таъсир етказади.
Маънавий қадриятлар - булар кишилар маънавий фаолиятининг маҳсули,
билишнинг мураккаб жараёни натижаси билим, ҳаёт, қараш, малакалар
самарасидир.
Маънавият жамият тараққиётининг муҳим омили бўлар экан, у нафақат
бугунги маданий бойликларга, қадриятларга замонавий, маънавий ютуқларга,
шу билан бирга ҳар бир халқнинг кўп асрлик маънавий меросига ҳам таянади.
Ҳар бир давр, халқ, миллатнинг маънавий қадриятлари табиийки, қуруқ, бўш
ерда вужудга келмайди. Ҳар қандай маънавият, энг аввало, жамиятда аввал
эришилган муайян билимлар, тажрибалар ҳамда ўтмиш авлодлардан бизгача
етиб келган маънавий меросга, шунингдек, умуминсоний маънавий
қадриятларга таянади [1.50].
"Маънавий-ахлоқий тарбия" деганда биз инсоннинг маънавий ва ахлоқий
шаклланишини, унинг ахлоқий ҳис-туйғуларини, ахлоқий позициясини, ахлоқий
хулқ-атворини шакллантириш жараёнини тушунамиз. Фақат давлат, оила,
жамият ва диний тарбиянинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан маънавий ва
ахлоқий шахсни тарбиялаш мумкин.
Бугунги кунда Оъзбекистон жамиятининг маънавий ва ахлоқий асослари
жиддий синовлардан ўтмоқда. Оъзбекистон маънавий ва ахлоқий инқироз каби
шунчаки иқтисодий вазиятни бошдан кечирмаяпти, бунинг натижасида
610
ёшларнинг онги учун ишлаб чиқилган қиймат йўналишларининг тўплами шахс,
оила ва давлат ривожланиши нуқтаи назаридан янада ҳалокатли бўлади.
Ахлоқнинг пасайиши тобора замонавий дунёнинг асосий муаммоларидан бири
сифатида қабул қилинмоқда.
Инсоннинг маънавий ва ахлоқий ривожланиши ғояси замонавий шахсни
тарбиялаш учун асосдир. Маънавий-ахлоқий тарбия виждонига мувофиқ ҳаёт
кечирадиган одамни тарбиялаш учун шароит яратади.
Мустақилликка эришгандан кейин дастлаб чорак аср давомида миллий
тикланиш билан шуғулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан
миллий юксалишга ўтганимиздан кейин, учинчи Ренессансга эришишни давлат
раҳбари стратегик вазифа этиб қўйди. Ҳақиқатан тарихан олганда биз икки
Ренессансни бошдан кечирдик: биринчиси ИХ — ХИИ асрлар, иккинчиси ХИВ
аср охирги чораги — ХВИ аср биринчи чораги. Биринчи Ренессансда
юртимиздан Фарғоний, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос
Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Маҳмуд Замахшарий каби буюк даҳолар, буюк
муҳаддислар — Бухорий, Термизий, мутакаллимлар — Мотуридий ва Абул
Муин Насафий ҳамда бошқа атоқли дунёвий ва диний алломалар шуури оламни
ёритди.
Иккинчи Ренессансда — Улуғбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода
Румий, Али Қушчи, Лутфий, Жомий, Навоий, Беҳзод, буюк меъморлар,
бастакорлар, мусаввирлар, тарихчилар чиқиб, бугун ҳам дунёни лол
қолдираётган асарлар яратдилар.
Ҳар икки Ренессанс даврида биз дунёнинг илғор, мутараққий халқлари
қаторида эдик. Агар яна шундай даражага эришмоқчи бўлсак, Учинчи
Ренессансни амалга оширмоғимиз зарур.
Ҳолва деган билан оғиз чучимаганидек, Ренессанс деган билан у содир
бўлиб қолмайди. Бунинг учун ҳар томонлама пухта ўйланган сиёсат олиб
борилиши, халқда руҳий кўтарилиш, қатъий иродали интилиш юз бермоғи зарур.
Аввало, тушунча мазмунини аниқ очиб бериш, аҳолининг барча
қатламлари, аввало, ёшлар онгига етказиш керак. Ўтмиш ренессанслари даврида
611
аждодларимиз нималарга эришганини, жаҳон сивилизациясига қўшган
ҳиссасини, бошқа халқлар, минтақалар ютуқлари билан таққослаб, жаҳоннинг
етакчи маданиятларидан, илм-фани, санъати ва адабиётларидан бирини, илғор
ижтимоий фикру қарашларини яратганини қисқа, лўнда, дабдабали жумлаларсиз
ёритиш зарур.
Шунингдек, уларнинг инқироз сабаблари холис таҳлил этилмоғи лозим.
Буюк географик кашфиётлар туфайли Буюк Ипак йўлининг тўхтаб қолгани
обектив сабаблардан бири бўлса-да, ички ва ташқи низолар, тахт талашлар,
айирмачилик ва уч давлатга бўлиниб кетиш, инсон комиллиги фақат инсоннинг
ички дунёсига қаратилиб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига
етарлича эътибор бермаслик каби субектив омиллар инқирозни келтириб
чиқарган асосий сабаблар эди. Тарихдан сабоқ олиш, тегишли хулоса чиқариш
учун булар ёшлар, аҳоли онгига етказилиши керак. Биз кўпроқ аввалги уйғониш
даврларимизнинг ютуқларини фахр билан эътироф этиб, негадир уларнинг
инқирози сабаблари ҳақида гапиришни унчалик хушламаймиз.
Биринчи ва иккинчи ренессансларнинг тарихий шароити ва даври
талаблари, имкониятларини ҳаққоний баҳолаб, Янги Ренессанснинг тарихий
шароитлари ва талаблари мутлақо ўзгача эканини асослаш, далиллаш мақсадга
мувофиқ.
Учинчи Ренессанс тўртинчи саноат инқилоби билан мувозий, бир вақтда
кечади. Шу сабабдан у, аввало, технологик инқилобни, юксак ривожланган
рақамли смарт (ақлли) иқтисодиётни тақозо қилади. Ўз навбатида, рақамли,
смарт иқтисодиётга ўтиш учун ишлаб чиқаришни босқичма-босқич
модернизация қилиш, автоматлаштириш, роботлаштириш талаб этилади.
Мазкур жараён Ўзбекистонда қандай босқичларда амалга оширилиши, унинг
моддий-молиявий, инсоний, илмий ва илмий-технологик таъминоти бўйича
истиқболли аниқ комплекс дастурлар янги Ренессанс ғояси билан мафкуравий
жиҳатдан боғланиши шарт. Илмий, илмий-технологик таъминот тақозосидан
келиб чиқиб, таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари узлуксиз ислоҳ этиб
борилиши керак.
612
Аввалги иккала Ренессанс мустаҳкам маънавий-мафкуравий негизда,
биринчи галда юксак ахлоқийлик, адолат, илмга ташналик ва бағрикенглик
асосида юз берган. Ислом ҳалоллик ва тўғриликни, инсоф ва адолатни, илм ва
амалий фаолликни ҳамма нарсадан устун қўйган. “Илм излаб Чинга бўлса-да,
бор”, “Сендан ҳаракат — мендан баракат”, “Бир соатлик адолат барча инсу
жинсларнинг қирқ кунлик ибодатидан устун” ва кўплаб шу каби ҳадислар,
нақллар аждодларимизнинг ижтимоий мўлжалига айланган эди.
“Байтул ҳикма”да 40 дан ортиқ таржимонлар қадимги юнон тилидан, 14
нафар таржимон санскрит тилидан, 4 нафар таржимон Хитой тилидан илмий,
тиббий ва фалсафий асарларни арабчага ўгирган. Бундан ташқари, лотин,
сурёний, иброний тиллардан таржимонлар бўлган. Илмий ҳақиқат диний
мансубликдан устун қўйилган. Бу асар маъжусийларники, буниси кофирларники
деб инкор қилинмаган. Аждодларимиз тил ўрганиб, илм ортидан дунёни кезган.
Маҳдудлик қобиғига ўралиб қолмаган, турғунлик, маҳаллийчилик уларга ёт
бўлган.
“Байтул ҳикма”, Хоразм Маъмун Академияси, умуман, ислом олами
олимлари фаолияти ўша даврдаги халқаро илмий интеграциянинг энг ёрқин
намунасидир. Биринчи ва иккинчи ренессансларнинг маънавий асосларини ва
сабабларини ҳамда кейинги инқирозини чуқур ўрганмасдан, биз Учинчи
Ренессансни муваффақиятли амалга ошира олмаймиз. Бугун ҳам бизга ғоявий ва
илмий толерантлик (бағрикенглик), илмга, ҳақиқатга ташналик, миллий
маҳдудликни, ғоявий мутаассибликни тамомила инкор этиш хос бўлмоғи лозим.
Юқоридагилардан аёнлашмоқдаки, Учинчи Ренессанс биздан халқаро
ҳамжамиятга илм-фан, технологиялар, ахборот, маданият ва иқтисодиёт
соҳаларида яна-да чуқурроқ интеграция бўлишини талаб этади. Аммо
ўзлигимизни, тилимизни, миллий хусусиятларимизни, маънавиятимизни сақлаб
қолишимиз шарт. Бу эса таълим-тарбия тизимига жиддий эътибор қаратишни
билдиради.
Ҳар бир жамият ўзига зарур шахсни тарбиялайди. Унга ўз тараққиёти
даражаси ва тенденсияларидан келиб чиқиб ахлоқий, эътиқодий, касбий-
613
профессионал, ҳуқуқий ва бошқа қатор талаблар қўяди. Жамият тараққиётининг
пировард мақсади ҳам инсон, унинг фаровон, эркин ва хавфсиз турмуш
кечиришидир. Жамият талабига тўлиқ жавоб берадиган киши турли даврларда
ҳар хил аталган. Юсуф Хос Ҳожиб уни “тугал эр”, Форобий “фозил киши”,
тасаввуф намояндалари “комил инсон” деб атаганлар. “Ҳар томонлама
ривожланган шахс”, “уйғун ривожланган шахс” атамалари ҳам қўлланилган.
Мустақилликдан кейин биз шахсга нисбатан “комил инсон”, ёш авлодга
нисбатан “баркамол авлод” атамаларини қўллай бошладик. Гап атамада эмас.
Қандай сифатни қўлламайлик, келажак инсонини тарбиялашда биз, аввало,
жамият тараққиёти тенденсияларини ва айни пайтда миллий маънавиятимиз
хусусиятларини ҳисобга олмоғимиз лозим. Бинобарин, сунъий интеллект ва
юксак технологияларга таянадиган “тўртинчи саноат инқилоби” инсонга
қўядиган талабларини олдиндан моделлаштиришимиз ва таълим-тарбия
тизимини уларга мослаштиришиз керак.
Худди шундай миллий идентлигимизни сақлаб қолиш учун она тилимизни,
тарихимизни, адабиётимиз ва санъатимизни етарлича ўргатишнинг оптимал
йўлларини топмоғимиз лозим. Урф-одатларимиз ҳам такомиллаштирилиши ва
замонавийлаштирилиши жуда зарур. Ижтимоий онгда, одамларнинг хатти-
ҳаракатларида бурилиш юз бериши, янги идеаллар ва қадриятлар қарор топмоғи
даркор.
Учинчи Ренессанс ғоясини ўқитиш ва кенг жамоатчилик онгига етказишда
ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш, меъёрдан ошириб юбормаслик талаб этилади.
Учинчи Ренессанс ғоясининг оралиқ босқич вазифалари аниқланиши керак.
Масалан, 2030-йилда, 2040 — 2050-йилларда биз аҳоли жон бошига тахминан
қанча ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарамиз, жаҳон рейтингида тахминан қандай
ўринларга кўтариламиз. Таълим, маданият, илм-фан соҳаларида қандай
кўрсаткичларни, марраларни забт этамиз. Улар бўйича мўлжаллар белгиланиши
лозим. Шунда мазкур ғоянинг сафарбарлик таъсири конкрет ва кучли бўлади.
Аммо мўлжаллар ҳавойи бўлмаслиги, конкрет рақамлардан ташкил топмаслиги
керак. Янги АКТ, нанотехнологиялар, биотехнологиялар, сунъий интеллект
614
яратиш ва шу каби йўналишлардаги вазифалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги
зарур.
Ҳар қандай буюк режалар, буюк ғоялар инсон эҳтиёжлари, турмуши
яхшиланиши, эркинлиги ортиши ва маънавий камолоти билан бевосита
боғлансагина, ҳаётийлик ва реаллик касб этади. Акс ҳолда у ҳавойи орзу
ҳаваслигича қолиб кетади.
Достарыңызбен бөлісу: |