Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда
экологик терминларнинг шаклланиш ва ривожланиши, деривацион
хусусиятларини тадқиқ қилиш жараѐнида ишлаб чиқилган қиѐсий типологик
таклифлар асосида:
турли тизимли тилларда экологик терминлар «Филология ва тилларни
ўқитиш (роман-герман филологияси)» ҳамда «Хорижий тил ва адабиѐти
(роман-герман филологияси)» бакалавр таълим йўналишларида «Умумий
тилшунослик», «Чет тили амалий курси», «Тил назарияси», «Қиѐсий
типология ва таржима назарияси» фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат
таълим стандарти (O’zStandart Давлат агентлигида 2014 йил 18 сентябрьда
O’zDSt 36.1410:2014 №05-573 қайд рақами билан рўйхатга олинган)
мазмунига сингдирилган. Таклиф этилган материаллар сўз ясаш моделлари
асосида экологик лексика ҳосил қила олиш усулларини, кенг кўламдаги
байналмилал экологик терминларни фарқлаш ва уларни ўзбек, қорақалпоқ,
инглиз ва рус тилларида таққослаш хусусиятларини очиб беришга хизмат
қилади;
тилшуносликда экологик терминлар «Лингвистика (роман-герман
филологияси)» ҳамда «Хорижий тил ва адабиѐти (инглиз тили)»
магистратура таълим йўналишларида «Асосий чет тили», «Қиѐсий
тилшуносликнинг замонавий йўналишлари», «Касбга йўналтирилган инглиз
тили» фанлари бўйича узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти
(O’zStandart Давлат агентлигида 2014 йил 8 июлда O’zDSt 36.1033:2014
№05-557-қайд рақами билан рўйхатга олинган) мазмунига сингдирилган.
Турли тизимли тилларда экологик соҳага тааллуқли матнларни англаш,
экологик терминларнинг матнда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини
кўрсатиш орқали сўз ва терминлар маъносини таҳлил қилиш стратегиялари
ва босқичларини ва соҳага оид терминларни қўллай олиш ва таржима қилиш
усулларини ѐритиб бера олади;
тилшунослик ва экологиянинг интеграциялашуви борасидаги таклифлар
ИОТ-2016-1-15 «Экология ва табиатни муҳофаза қилиш фанидан рус ва ўзбек
тилларида электрон дарслик яратиш» (2016) мавзусидаги инновацион лойиҳа
ишида фойдаланилган. Таклиф этилган материаллар табиат ва жамиятда
кечаѐтган жараѐн ва ҳодисалар, унинг ривожланиши ҳақида билимлар,
инсоннинг атроф муҳитга муносабатини белгиловчи мезонлар талқинини
ўзбек ва рус тилларида ѐритиб беришга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 18 та
илмий-амалий анжуманда, жумладан, «Замонавий тилшунослик ва хорижий
тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги илмий-услубий
анжуманда (Тошкент, 2008-2016), «Хорижий тиллар бўйича талабалар билим
даражасини аниқлашнинг замонавий масалалари» мавзусидаги халқаро
анжуманда (2010-2015), Ежегодная научная конференция в лингвистике
(Краснодар, 2012), «Хорижий тил таълимини модернизация килиш
11
муаммолари ва истиқболлари» мазусидаги конференцияда (Тошкент, 2014),
«Чет тилларни ўқитишнинг замонавий технологияси» мавзусидаги илмий-
амалий анжуманда (Тошкент, 2014), ЎзДЖТУ миқѐсида бўлиб ўтган илмий-
амалий анжуманларда (Тошкент, 2008-2016), Язык и культура (Новосибирск,
2014), Content-based learning in Uzbekistan: opportunities and challenges.
International conference (Tashkent, 2015), Приоритетные научные направления:
от теории к практике (Новосибирск, 2016) мавзуларидаги республика ва
халқаро илмий-амалий конференцияларда маъруза кўринишида баѐн этилган
ҳамда апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларнинг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси
бўйича жами 35 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 2та монография ва
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган
илмий нашрларда 13та мақола, жумладан, 10 таси республика ва 3таси
хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация таркиби кириш,
тўрт боб, хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг ҳажми 230 бетни ташкил этади.
12
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва
зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва
предмети
тавсифланган,
республика
фан
ва
технологияларни
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда
тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баѐн қилинган, олинган
натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот
натижаларининг амалиѐтга жорий этиш, нашр қилинган ишлар ва тузилиши
бўйича маълумотлар келтирилган.
Биринчи боб «Турли тизимли тилларда экологик терминларнинг
назарий-методологик асослари» деб номланиб, унда терминология
тизимига доир мулоҳазалар, дунѐ тилшунослигида мавжуд бўлган илмий-
назарий қарашлар умумлаштирилган ва уларга муносабат билдирилган.
Терминлар инсоннинг фикрлаш фаолияти маҳсули, тамойиллар,
қоидалар, қонунлар, назариялар шаклланишига хизмат қилувчи восита
сифатида фан ва техника тилининг муҳим таркибий қисми. Терминлар
нафақат тилшунослар, балки турли соҳа мутахассислар учун ҳам
фойдаланиш манбаидир.
Терминологик тизимларнинг шаклланиши ва қарор топиши соҳадаги
ўзбек ва қорақалпоқ экологик терминологияси асосан, икки манба: тилнинг
ички имкониятлари ва хорижий тиллар унсурлари (сўз ва сўз бирикмалари)
асосида ривожланиб ва бойиб бориши аниқланди. Жумладан, Г.О. Винокур
термин – бу алоҳида сўз эмас, балки аташ функциясини бажарувчи
сўзлардир» – деб таъкидлайди
8
. Терминнинг ўзига хослигини очиб берган
олим А.С. Герднинг фикрича, термин илмий тушунчага оид маънони
англатадиган сўзга боғланади. Бироқ бу маъно илмий тушунчанинг фақат
асосий, муҳим белгиларини акс эттиради. Ваҳоланки, унинг таърифида
ифодаланган маъно кенгроқ бўлади. Термин ҳақидаги масалани ҳал
қилишнинг калити, аввало, ушбу аниқ билимнинг максимал даражада тўлиқ
тузилишини моделлаштиришдан иборатлиги таъкидланган
9
.
Терминга нисбатан меъѐрий талаблар рус терминологик мактаби
асосчиси Д.С. Лотте томонидан тизимлилик, терминнинг контекстга боғлиқ
эмаслиги, қисқалик, мутлақ ва нисбий бир маънолик, оддийлик ва
тушунарлилик,
терминнинг
жорий
этилганлик
даражаси
билан
ифодаланган
10
.
Француз ва ўзбек тиллари юридик терминологиясини қиѐсий тадқиқ
қилган П. Нишонов «Терминлар семантик жиҳатидан махсус соҳа доираси
8
Винокур Г.О. О некоторых явлениях словообразования в русской технической терминологии/Татаринов
В.А. История отечественного терминоведения – T. –Классики терминоведения. Очерк и хрестоматия. – М.:
Московский лицей, 1994. – С. 218 - 284.
9
Герд А.С. Еще раз о значении термина // Лингвистические аспекты терминологии.– Воронеж: Изд-во
Воронеж.ун-та, 1980. – С. 3-9.
10
Қаранг: Лотте Д.С. Краткие формы научно-технических терминов. – М.: Наука, 1971.; Лотте Д.С. Основы
построения научно-технической терминологии. Вопросы теории и методики. — М.: Изд-во АН СССР, 1961.
– 157с
13
билан чегараланиши ва шу соҳага оид тушунчани ифодаловчи лексик
бирликдир»
11
дея таъкидлайди. Р.Г. Пиотровский терминология луғат
таркибининг бошқа қатламлари ва асосий сўз фонди билан яқиндан
боғлиқлиги, аввало, тилдаги сўз ясаш воситаларига оид терминларни ҳосил
қилиш фикрни билдирган
12
.
Экологик терминларни тадқиқ қилиш ўзбек тилшунослигининг
муаммоларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан типологик жиҳатдан
ҳар хил бўлган тилларнинг термин тизимларини ўрганиш лозим.
Тарихий манбалар эколексиканинг Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий,
Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер
Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўпгина мутафаккирларнинг
асарларида ўз ифодасини топган. Жумладан, Алишер Навоий табиатда содир
бўладиган аксарият воқеа ва ҳодисаларни инсонларга намуна сифатида
кўрсатади. Бобур эса ўзининг машҳур «Бобурнома» асарида Фарғона
водийсига хос иқлим, табиий шароитлар, гўзал дала ва қирлар, ўзи
томонидан ташкил этилган «Боғи Шаҳроро», «Боғи Жаҳоноро», «Боғи
Наврўзий» ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, ушбу мемуар асарда
ўзбек тилининг география ва экологияга оид лексикаси ўз аксини топган.
Масалан: боғча, дармон, заҳар, заҳ, камалакмуҳит, табиий, йил фасллари,
дунѐ, нур, табиат, модда, ғор, жаҳон, ҳалокат, жинс, ҳайвон, ҳаво ва
ҳоказо
13
.
Буюк аллома Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий рисолаларидан бирида
шундай деб ѐзади: « Билингки, дарѐнинг кўзлари ѐшланса, унинг бошига ғам,
кулфат
тушган
бўлади.
Одамлар,
дарѐдан
мехрингизни
дариғ
тутманглар»
14
.
Хорижий тилшуносликда экологик терминлар тадқиқига Т.М.
Гарипованинг бошқирд тилида сўз ясашга бағишланган тадқиқоти, турк
тиллари эколексикасида кўк-осмон, улои-ўт каби лексемалар тадқиқ
қилинган
15
. Экологияга оид табиат терминларининг рус, татар тилларидаги
эквивалентларининг қиѐсий ўрганилишига бағишланган тадқиқотлардан
бири В.С. Дмитриева ва Г.И. Илдархановалар томонидан тадқиқ қилинган
16
.
О.Н. Бятикованинг «Татар адабий тилидаги балиқчилик лексикаси»
мавзусидаги тадқиқот иши (2003) татар тилида корбап балыгы ―лешч‖,
килька ―килька‖, салака ―салака‖, камбала ―камбала‖, чуртан каби балиқлар
11
Нишонов П. Француз ва ўзбек тиллари юридик терминологиясининг қиѐсий-типологик тадқиқи.
Номз.диссер... автореф. – Тошкент, 2009,– Б .17
12
Пиотровский Р.Г. К вопросу об изучении термина // Татаринов В.А. История отечественного
терминоведения. – Т.2.: Направления и методы терминологических исследований. Очерк и хрестоматия.
Кн.1. – М.: Московский лицей, 1995. – 333с. – с. 205-206.
13
Бобурнома. Китоб-з-закот – Тошкент, 1989; Машрабов З., Шоакрамов С. Асрларни бўйлаган Бобур. –
Тошкент, 1997.
14
Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий. Китоб сурат ал-арз. – 847
15
Гарипов Т.М. Башкирское именное словообразование. – Уфа: Акад. наук СССР, Башк. филиал Инс-т
истории языка и лит-ры, 1959. – 223 с.
16
Дмитриева B.C. Лексика природных явлений в русском, татарском и турецком языках. – Казань: Фон,
1998. – 105 с.
14
номини
ўрганишга
бағишланган.
17
И.Г.Гусеванинг
«Когнитивно-
дискурсивный анализ межотраслевой экологической терминологии в области
рыбного промысла» мавзусидаги тадқиқотида ов экологиясига оид
тармоқлараро инглиз терминологиясининг таҳлили келтирилади. Шунингдек,
тадқиқотда «Ов экологияси» макрофрейми, унинг фреймлари когнитив
таҳлили келтирилиб, фрейм гуруҳлари бўйича терминологик бирликларнинг
концептуал таҳлили амалга оширилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари,
фрейм
гуруҳлари
орасида
когнитив
алоқаларнинг
мавжудлиги
аниқлаган.
18
Е.А. Латышевскаянинг инглиз тилидаги экология тизимининг
шаклланиш ва ривожланиш хусусиятларига бағишланган тадқиқотида инглиз
тилидаги экология оид лексик бирликлар тарихий жиҳатдан босқичларга
бўлиб тадқиқ қилинган
19
. Инглиз тилидаги экологик терминларни 3та
тарихий босқичда лексик семантик гуруҳларга ажратган. Экологик
терминлар ривожланишнинг 1-босқичида лексик семантик гуруҳ global
ecology ва human ecologyга бўлинган : water, human, forest, nature, earth,
condition, development, license, damage, chlorine, scrap терминларнинг 2-
босқичида ЛСГлар миқдори кўпайиб, мазкур терминлар сони 164тага
етганлиги кузатилади.
И.В.Верегитинанинг тадқиқот иши экотерминларнинг деривацион-
семантик жиҳатига бағишланган
20
. Мазкур ишда экологик фанларнинг
тизимли мажмуи ва унга хос тилнинг мавжуд эканлигини илмий жиҳатдан
асосланган, термин ясовчи тизим сифатида таърифланган, атама
бирликларининг деривацион-семантик хусусиятлари ѐритилган. Синонимик
мосликларни кўрсатган: «сўз – сўз бирикмаси», масалан: антэкология–гул ва
ўсимлик экологияси; археоэкология – қадимги одам экологияси; аутэкология
– зотлар экологияси, биоэкология–анъанавий экология; «сўз бирикмаси – сўз
бирикмаси», масалан: глобал экология – катта экология, умуминсоний
экология; сув тубида яшовчилар экологияси – бентос экологияси; динамик
экология – эволюцион-динамик экология; маънавий экологияси – жамият
маънавий ҳаѐти экологияси. И.В.Верегитинанинг ишида уя ҳосил қилувчи
термин бирликлари ҳам оддий термин бирикмаси асосида ҳосил
қилинганлигига ишора қилади: экологик меъѐрлаш; экологик прогнозлаш;
экологик лойиҳалаштириш; экологик экспертиза; эко-географик экспертиза.
Терминологик деривация экологик термин тизимида асосий омил
ҳисобланади ва уни барқарорлаштириш, шакллантириш ва эволюция
воситаси бўлиб хизмат қилади. Барча деривацион жараѐнларни экологик
терминларнинг деривацион салоҳияти ва когнитив хусусиятларини акс
эттирувчи натижа сифатида талқин қилиш мумкин.
17
Бятикова О.Н. Лексика рыбаловства в татарском литературном языке. Автореф. дис. ...канд. филол. наук. –
Москва, 2003. – 18 с.
18
Гусева И.Г. Когнитивно-дискурсивный анализ межотраслевой экологической терминологии в области
рыбного промысла. Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. – Москва, 2003.
19
Латышевская Е.А. Становление и развитие системы экологии в английском языке. Автореф. дисс. ... канд.
филол. наук. – Омск, 2012
20
Верегитина И.В. Терминология системного комплекса научных экологических знаний:деривационно-
семантический аспект. Автореф. дисс. ... канд. филол. наук . – Краснодар, 2006.
15
Деривация тушунчаси сўз ясаш жараѐнларини белгилашда сўз ясаш
терминига тенглаштирилади. Лекин лексик ва синтактик деривация
фарқлангандан сўнг
21
, деривация тушунчаси тил шаклларини сўз чегарасидан
ташқарида ясаш жараѐнларига нисбатан қўлланила бошланди. Деривация
тушунчасининг кенгайиши деривацион жараѐнларни матн даражасида тадқиқ
қилишга олиб келди ва дериватология томонидан ўрганила бошлади.
Деривация тушунчаси XX асрнинг ўрталарида Прага тилшунослик
мактабининг намоѐндаларидан бири Ежи Курилович томонидан киритилган.
Олимнинг «Деривация лексическая и деривация семантическая» номли
мақоласи
22
чоп этилгандан кейин рус тилшунослигида дериватология
масалалари тадқиқига эътибор кучайди.
Ўзбек тилшунослигида ҳам дериватология масалаларига бағишланган
жиддий илмий ишлар бажарилди ва бунинг натижасида ўнга яқин
диссертациялар ҳимоя қилинди ва илмий мақолалар ѐзилди
23
.
Деривация, албатта, бирор материал асосида воқеаланади, бундай
материал ѐки хомашѐ дериватологияда оператор деб номланади. Деривация
ҳодисаси операторсиз воқеаланмайди. Чунки оператор лексик деривацияда
ҳам, синтактик деривацияда ҳам уларнинг вужудга келишини таъминловчи
асосий восита саналади. Шу боис дериватологияда оператор деривациянинг
мутлақ ҳоким унсури сифатида талқин этилади
24
.
Лексик деривация тушунчаси тилшунослик фанида қадимдан ўз ўрнига
эга бўлса ҳам, унинг бир бўғинли сўзлар доирасида формал-структур таҳлил
нуқтаи назаридан талқин этилиши илмий янгиликни тақозо этади ва
тилшунослик фани тараққиѐтининг ҳозирги босқичи даврида ўта долзарбдир.
Зотан, ҳосила структуралар деривацион хусусиятлари нафақат тил системаси
унсурлари
ўртасидаги
муносабатлар
доирасида,
балки
система
унсурларининг нутққа кўчирилиши масалалари талқини сатҳида ҳам
салмоқли аҳамият касб этади
25
.
Лексик деривация ҳар доим иккиламчи номинацияга ишора қилади. Бу
жараѐнда эса, ўз навбатида, деривация учун асос бўлаѐтган туб ҳамда ҳосила
структура қолипида семантик номуштараклик рўй беради. Чунки лексик
деривация ўз табиатига кўра марказдан қочувчи характерга эга.
Экологик терминларнинг деривацион тадқиқи уларни тузилиши бўйича
ҳар хил лексик бирликларга оидлигини кўрсатади. Ушбу факт таҳлил
21
Курилович Е. Очерки по лингвистике.– М., 1962. –C 57-70.
22
Курилович Е. Деривация лексическая и деривация синтактическая//Очерки по лингвистике.-М.:
Иностранная литература, 1962.
23
Қаранг: Турниязова Ш.Н. Ҳозирги ўзбек тилида матн тилининг матн шаклланишининг деривацион
хусусиятлари. Филол.ф.н. дисс.... автореф. – Тошкент., 2010.; Турниязов Н.Қ. Ўзбек тили деривацион
синтаксисга кириш.–Самарқанд, 1990. ;Четин М. Ҳозирги ўзбек ва турк тилларида сўз бирикмалари
синтактик деривацияси. Филол.ф.н. дисс.... автореф. – Самарқанд. 2002.; Холияров Л. Ҳозирги замон немис
тилида содда гаплар деривацияси. Филол.ф.н. дисс.... автореф. – Тошкент, 2004. Шодиев. Э. А. Навоий ва
форс тожик адиблари., Т., 1989;
24
Храковский В.С. Трансформация и деривация // Проблемы структурной лингвистики - 1972. – М., 1972. –
С.599.
25
Турниязова Ш.Н. Ҳозирги ўзбек тилида матн тилининг матн шаклланишининг деривацион хусусиятлари.
Филол.ф.н. дисс.... автореф. –Тошкент, 2010. – Б.46.
16
этилаѐтган лексика қатламини биринчи навбатда, айнан шу позициядан
ўрганишга ундади.
Е.Курилович томонидан таклиф этилган «синтактик дериват» термини
тушунчаси замирида сўз ясашнинг икки жараѐни – лексик ва синтактик
деривацияни фарқлаш назарияси мужассам
26
. «...синтактик деривация бир
хил лексик маъно ичида содир бўлади. Лексик деривация эса бошланғич ва
ҳосила сўзлар бирламчи синтактик функцияси бўйича бир бирига тенг»
27
.
Экологик терминларни аввало лексик, синтактик ва номинатив
деривация сифатида кўриш билан бир қаторда, сўз ясашнинг бу усулида
семантикада ҳам ўзгариш рўй бериши кузатилди.
Деривация назариясининг пайдо бўлиши ва ривожланиши турли
деривацион моделлар қурилишига ҳам хизмат қилди, бунинг натижасида
турли тиллар тизимларида иккиламчи тил бирликларининг белгиланиши,
деривацион тузилмалар пайдо бўлиши ва турли хил формал операциялар
ўртасидаги алоқаларнинг ўрнатилиши, шунингдек бу жараѐнларнинг
семантик хусусиятларини тадқиқ этишга замин яратади
28
.
Ўзлаштирма сўзларнинг тушунчалар тизими ва уларни ифодалаш
усулларини такомиллаштириш зарурати туфайли пайдо бўлади. Ўзлашма
экологик терминларнинг лексик, морфологик ва сўз ясаш усуллари
аниқланди.
Экологик терминлар доирасидаги семантик деривация лингвистик
тадқиқот нуқтаи назаридан аҳамиятли. Янги номинатив бирликлар пайдо
бўлишининг ушбу йўли ҳозирги пайтда ушбу соҳада энг самарали
ҳисобланади.
Сўз ясаш тил номинациясининг махсус соҳаси ҳисобланади
29
. Миллий
ўзига хослик сўз ясаш даражасида ҳам намоѐн бўлади. Экологик терминлар
деривацион тизимда термин ясашнинг синтактик усулининг асосини ташкил
этади ва морфологик деривация доирасида суффиксация ҳукмронлик қилади.
Чунки у энг самарали ва кўп ишлатиладиган чет тилидан олинган суффиксал
формантлардан иборатдир. Экологик терминларнинг деривацияланиш
жараѐнлари бир вақтнинг ўзида лексикализация ва суффиксация билан
ифодаланиши мумкин.
Диссертациянинг иккинчи боби «Турли тизимли тиллардаги экологик
терминларнинг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари» деб
номланади. Мазкур бобда «Турли тизимли тилларда экологик терминларнинг
белгилари» муносабати ѐритилган. Экологик терминларнинг дискурсда
прагмалингвистик жиҳатдан воқеаланишини тадқиқ қилишда тилшунослар
қуйидаги тамойилларга суянишлари мумкин. Қиѐсланаѐтган тиллардаги
экологик терминлар қуйидаги хусусиятларга эга эканлигини аниқланди:
экологик термин – махсус тушунчани ифодаловчи восита; экологик термин
26
Курилович Е. Очерки по лингвистике.– М., 1962. –60 с.
27
Ўша ерда – С.62-63.
28
Буянова Л.Ю. Терминологическая деривация в современном русском языке (метаязыковой аспект) –
Краснодар, 1996.
29
Никитевич В.М. Основы номинативной деривации. Мн., 1985.– 157 с.
17
икки хил табиатга эга: у бир пайтнинг ўзида тил бирлиги ва экологик билим
бирлиги сифатида намоѐн бўлади; лисоний белги сифатида экологик термин
деннотатив, сигнификатив, синтагматик, категориал ва грамматик
маъноларга эга; экологик термин бошқа тил бирликларидан қўлланиш
доирасига кўра фарқ қилади, чунки у махсус мақсадларда қўлланадиган
тилнинг асосий элементи ҳисобланади; экологик термин маълум терминлар
тизими доирасида бошқа терминлар билан тартибли муносабатларга
киришади; экологик терминлар тизими луғатлардаги лексикографик
тавсифлар натижаси, унинг таркиби маълум соҳа тушунчалари тизимининг
таркибига айнан ўхшаш.
Экологик терминларнинг қисқа шаклларда кўпроқ қўлланилиши нутқий
тежамкорлик қонунининг таъсири ва уларни нутқда қўллашнинг қулайлиги
билан изоҳланади.
Экологик терминлар тизимида у ўзбек ѐки қорақалпоқ, инглиз, рус
тилларида бўлишидан қатъи назар, синонимия ҳодисалари кузатилади:
диссимиляция – ўзб. диссимиляция – қорақ. диссимиляция,ингл. дissimilation –
рус.синоними – ингл. сatabolism; рус, ўзб, қорақ. катаболизм –
изоҳ:организмдаги мураккаб органик моддаларнинг парчаланиши.
Экологик терминларнинг кўп қисмини эмоционал экспрессив
коннотатив маънога эга лексемалар ташкил қилади: ингл. еnvironmental
sustainability – рус. устойчивость окружающей среды – ўзб атроф-муҳит
барқарорлиги – қорақ. қоршаған орталықтын турақлылығы, изоҳи: “атроф-
муҳитнинг инсоннинг таъсирига чидаш қобилиятидир. Экологияда бу атама
биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга бўлган биологик
тизимнинг қобилиятини англатади. Сувли ботқоқликлар ва ўрмонзорлар
биологик барқарор тизимга хос мисолдир”.
Иккинчи бобнинг иккинчи бўлими «Турли тизимли тилларда экологик
терминларнинг шаклланиш тарихи» деб номланган. Ўзбек ва қорақалпоқ
лексикасининг шаклланишида бошқа тиллардан қабул қилинган ўзлашма
сўзларнинг қайси тилдан қабул қилинганини ҳисобга олган ҳолда қуйидагича
гуруҳлаш мумкин: умумтуркий экологик лексика; ўзбек ва қорақалпоқ
тилларининг фақат ўзига тегишли лексикасининг шаклланиши; ўзлаштирма
эколексемалар; араб ва форс тилидан қабул қилинган эколексемалар;
мўғулча, татарча сўзлар; рус тилидан ва у орқали бошқа Европа тилларидан
қабул қилинган экосўзлар.
Умумтуркий лексика ўзбек, қорақалпоқ (ва бошқа туркий тилларда)
эколексиканинг шаклланишида энг дастлабки ва энг асосий негиз, деривация
бўлиб хизмат қилган. Ушбу тилларда рельеф ва ўсимликлар турларини
номлашда ва ҳозирги даврга келиб ўзига хос бир ҳолат, яъни -ли (-лик) –чилик
суффикслари иштирок этган универсал модель юзага келди лекин бу қадимги
туркий тилда кузатилмаган. Бу сўз ясовчи моделнинг ўзбек ва қорақалпоқ
тиллари учун янгилик бўлиб қолганлиги ва мустаҳкам жой олганлиги
туфайли унинг таъсирида янги модель ва сўзлар яратилмоқда: тоғли,
таўлық, пастлик,
дўнглик, тоғу-тош, паст-баланд.
Умумтуркий
18
эколексиканинг асосий намуналари, энг аввало, осмон, коинот ва об-ҳаво
ҳодисаларини номлашга хизмат қилади: ер-жер; сув-суў; кўк-көк ва ҳ.к.
Қорақалпоқ тилида бу лексик қатлам халқ достонларида ўз аксини
топган. Масалан: ҳаўа райы, дүт тоғайлық, таўлық таслық, жаўынлы,
шөлистан, нәлше, қудық, булақ, ойпатлық ва ҳоказо.
Илм фан ва техника тараққиѐти туфайли аста-секин ―қўриқ ерларни
ўзлаштириш”, “кимѐлаштириш” каби янги сўзлар пайдо бўлди. Бундай
сўзлар ўша давр ҳодисаларини номлаш учун жуда зарур эди. Илмий
терминлар, экологик терминлар ўзбек ѐки қорақалпоқ тилларининг
қонуниятлари ва ривожланиш хусусиятлари асосида ясалади. Масалан:
герметиклаштириш
(герметизация),
кислоталилик
(кислотность),
оксидлашиш,
хлорлаш,
кристаллашув,
фильтрланиш,
нурланиш,
минераллаштириш, дехлорация, конкуренция, концероген, абориген,
радиация, гербецид, санитария, гигиена, эволюция, эрозия кабилар.
Ҳамма тилларда четдан сўз ўзлаштириш жараѐни юз беради деган қараш
атамашунослигига ҳам мос келади. ―Ҳамма тилларда ҳам янги тушунчани
ифодалаш учун ѐ бошқа тилдан тайѐр термин қабул қилинади, ѐ шу тилнинг
ўзида мавжуд бўлган сўз ѐки терминдан фойдаланилади, ѐ бўлмаса янги
термин ясалади‖, – деб ѐзади С.Акобиров
30
. Ўзлаштириш деривацион жараѐн
сифатида лингвистикада анча яхши ўрганилган. Рус тилшунос олими
Л.П.Крысин одатда икки тил ўртасида муайян даражада узоқ давом этган
алоқалар натижасида бир тил элементларининг бошқа тил тизимига ўтиши
сифатида кўриб чиқилишини таъкидлайди
31
.
Араб ва форс тилидан ўзлаштирилган сўз ва морфемаларнинг русча ва
бошқа европа тилларидан қабул қилинган лексемалар билан бирикиши
натижасида мураккаб сўз бирикмалари ҳосил бўлади: табиат қонунларини
ўрганиш, табиат объектлари, табиат системаси, дунѐ океани, ҳаво
бассейни, географик муҳит, табиий ресурслар, табиий ландшафт, рельеф ва
ҳоказо. Қорақалпоқ тилида табиат қағыйдаларын уйрениў, табийғый
ресурслар, табийғый ландшафт ва ҳакозо.
Русча ва инглизча экологик терминлар ўзбек ва қорақалпоқ тилларида
тўғридан-тўғри калькалаш йўли билан ўзлаштирилган: рус тилида бентос
термини грек тилидан ўзлашган бўлиб, вentos маъносини беради, инглиз
тилида benthos – ўзбек ва қорақалпоқ тилларида бентос бўлиб ўзлашган ва
сув ҳавзалари тубида яшайдиган организмлар йиғиндиси деган маънони
беради. Шунга ўхшаш терминлардан биогеоценоз – барқарор ер экотизими;
биом одатда ушбу термин табиий-иқлим ҳудудларида жойлашган
ўсимликлар таркибига ўхшаш экотизимларни англатиш учун ишлатилади.
Ўзбек ва қорақалпоқ тилига рус тилидан ўзгармасдан қабул қилинган
сўзлар кўп миқдорни ташкил қилади: ботаник, ландшафт, кислота,
ассоциация, формация, биомасса, доминантлик, биотик, антропоген,
фитоген, зооген, экологик валентлик ва ҳ.к.
30
Акабиров С. Лексикографическая разработка терминологии в двуязычных словарях. Автореф. дисс. ...
канд. филол. наук. – Ташкент, 1969. – С. 39.
31
Крысин Л.П. Толковый словарь иноязычных слова. – М.: Русс.яз., 1998. –132 с.
19
Инглиз тилида экологик терминларни шаклланиши ва бойишида грек,
лотин, немис ва француз тилларидан ўзлашган терминларнинг ўрни алоҳида.
Инглиз тилидан рус тилига кириб келган экологик терминлар сифатида
ecology (грек. oekos –uy-joy, logos – илм) – экология; biology (грек. bios - ҳаѐт,
logos - фан) – биология; reservoir (франц. reservoir – резервуар, бассейн, сув
омбори) резервуар, сув омбори; acclimatation (лoт. ad- к, греr. klimatos – кия)
акклиматизация; algology ( лот. аlgalogy – учение) – альгология, antagonism
(грек. antagonisma – бахс, кураш) – антагонизм, population (лот. population –
халқ) популяция ва бошқаларни киритишимиз мумкин.
Рус тилига ҳам экологик терминлар асосан лотин, грек ва француз
тилларидан ўзлашган: абиотическая среда (грек. ά – салбий заррача, bioticos –
хаѐтий); абориген (лот. aborigenes – бошидан); абразия (лот. abrasio –
ковлаш); биом (грек. bios – ҳаѐт + лот. omat, oma); бонитировка почв (лат.
bonitas – яхшилик, ижобий); валеология (лот. vale – соғлик и logos – илм
олиш); деградация среды (фр. degradation – пастламоқ, орқага юрмоқ,
сифати тушиши); локальный (лот. localis – маҳаллий).
Рус тилидаги экологик терминларнинг кўпчилик қисмини француз,
немис, лотин ва грек тилларидан ташқари инглиз тилидан ўзлашган кўпгина
лексема ва бирикма шаклидаги терминлар ташкил этиш аниқланди. Уларнинг
сони 260 тани ташкил этади. Инглиз тили лотин тили асосида шаклланган
тил бўлганлиги боис бу тилдаги сўзларнинг аксарият қисми этимологик
жиҳатдан лотин тилига бориб тақалади. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги
экологик терминларни генетик таҳлили натижасида терминларнинг 65%
қисми бошқа тиллардан ўзлашган сўзлардан ташкил топганлиги аниқланди.
Тадқиқотнинг учинчи боби «Турли тизимли тилларда экологик
Достарыңызбен бөлісу: |