терминларнинг деривацион таснифи»га бағишланган. Бобнинг биринчи
бўлимида экологик терминларни лексик деривацион хусусиятлари тадқиқ
этилган.
Лексик деривацияни сермаҳсул усули ҳисобланади. Аффиксларнинг сўз
ясаш соҳасида сермаҳсуллиги ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг туб
моҳиятидан, яъни уларнинг агглютинативлик хусусиятидан келиб чиқади.
Бунда янги тушунчаларни ифодалаш учун тилда мутлақо янгидан пайдо
бўлган лексемалардан эмас, балки мавжуд луғавий бирликларга ясовчи
аффикслар қўшишдан ҳосил бўлган лексемалардан ҳам фойдаланилади.
Лексемаларни ҳосил қилувчи аффикслар ясама терминлар ясалишида
иштирок этади.
Экологияга оид терминшуносликда префикслар жуда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида префикслар деярли йўқ бўлса-да, бироқ бошқа
тиллардан инглиз ва рус тилидан ўзлаштирилганлари ўзбекча экологик
терминлар ясашда фаол қатнашади. Ана шундай сўз ясовчи морфема тоифасига
эко-, био- префиксларини киритиш мумкин. Ушбу префикс барча тиллардаги
экологик терминлар тизимида энг фаоли ва кенг тарқалгани ҳисобланади:
экоэкономика, экотизим, биогенетика, биоэкология ва б.
Эко- префикси экологик сўзидан такрор фойдаланиш имкониятини
тежаш ва чеклаш учун хизмат қилади. У грек тилидан олинган бўлиб,
20
байналминал олд қўшимча саналади. Инглизча-русча экологик луғатда эко-
қўшимчаси билан ясалган 53 та қўшма термин ва 92 та кўп компонентли
терминлар қайд этилган. Био- термин ясовчи қўшимчали сўзлар ушбу
луғатда 209 та бирликни ташкил этади. Транс-, диа-, гидро-, микро-, каби
грекча-лотинча олд қўшимчаларни мазкур гуруҳга киритишимиз мумкин:
биоэкономика, биометрия, гидробиос.
Инглиз тилида конверсия анъанавий сўз ясаш усули бўлиб, унда сўз
семалари парадигмаси сўз ясовчи восита сифатида хизмат қилади. Конверсия
усули билан сўз ясаш ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ҳам учрайди: damage –
зарар, to damage – зарар келтирмоқ; smog – тутун, to smoke – тутамоқ;
flood – сув босиши, to flood – сув бостирмоқ.
Инглиз тилида эколексемаларни ясашда қуйидаги префикслар
қўлланилади.
Dis – префикси сўз негизидаги маънога тескари ҳаракатни
ифодалайди. Лекин бу префикс билан ясалган сўзлар рус, ўзбек ва
қорақалпоқ тилларига асосан бир ѐки икки компонентли сўзлар орқали ва
ўзбек тилида –моқ, -иш, қорақалпоқ тилида –иў, -ыў қўшимчалари билан
ясалади: disforest–рус. вырубать лес, ўзб. ўрмонни кесмоқ, қорақ. тоғайды
кесиў; disroot–рус. искоренять, ўзб. илдизини йўқотиш, қорақ. тамырын
суўырыў; disarm–рус. обезружить ўзб. қуролсизлантирмоқ, қорақ. қ
уралсызландырыў.
Over – префикси рус тилидаги пере – приставкасига мос келади. У ўзбек
ва қорақалпоқ тилларида устки ҳаракат, йўқотиш, ошиб ўтиш, устида
туриш ва ҳаддан зиѐд деган маъноларни англатади. Баъзи ҳолларда ўзбек ва
қорақалпоқ тилларида шу префикс билан ясалган экосўзлар от, феъл
кўринишида ҳам ифодаланишини учратишимиз мумкин: overpopulation – рус.
перенаселять, ўзб. аҳолининг зич жойлашиши, қорақ. тығыз жайласыў;
overflow–рус. наводнение, ўзб. сув тошқини, қорақ.суў тасқыны; overwash –
рус. заплеск, ўзб. ювиш, қорақ. жуўыў.
Anti–қарши, қарама қарши маъноларида қўлланиладиган маҳсулдор,
ҳамда байналмилал сўз ясовчи қўшимча ҳисобланиб, antibiotic, anticyclone ,
anthelion қиѐсланаѐтган тилларда бу префиксни учратамиз: антибиотик,
антициклон, антициклон. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ҳам бу префикс
бирон нарсага қарши, қарсы лигини билдиради: антибиотик , антициклон.
Барча қиѐсланаѐтган тилларда асосий қисми суффиксация усулида
ясалган. Инглиз тилида -er, -age, -ion, -ation, -fication, -ness, -ment, -ty, -ity, -nt
каби суффикслар экосўзлар ясашда иштирок этади. Ўзбек ва қорақалпоқ
тилларидаги –иш, -ш, -ыў, -иў, -ў суффикслари, русча –ние, -ные, - ение
суффиксларига маъносига кўра мос келади. Улар асосан фақат феъл
ўзакларига қўшилади ва мавҳум маъноли отлар ҳосил қилади: излучение –
нурланиш – нурланыў; явление – кўриниш – көриниў; измерение – ўлчов –
өлшеў; ограничение – чеклаш – шеклеў ва ҳоказо. Улар сўз ясовчи семантик
калькалар деб ҳам таърифланади.
21
Ўзбек ва қорақалпоқ, инглиз ва рус тилларида айрим экосўзлар бир неча
аффиксни ўз ичига олган бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Ҳар бир тилда аффикс ўзакка тил учун ўзига хос бўлган морфология
қоидаларига биноан қўшилади. Янги сўз ҳосил бўлишида унинг семантикаси
сўз ясаш жараѐнининг таъсирида ўзгаришига ва сўз туркумига ўтиб қолиши
ѐки ўтмаслигига қараб бир неча хил сўз ясаш муносабатлари фарқланади:
сўзнинг семантикаси ўзгармайди, балки унинг бир сўз туркумига
алоқадорлиги ўзгаради: to liquidate– ликвидировать – йўқ қилмоқ – жоқ
қылыў феъл; liquidation – ликвидация – йўқ қилиш–жоқ етиў, рус, инглиз
тилида – от, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ҳаракат номи; ҳам семантика,
ҳам сўз туркуми ўзгаради: to extinguish – уничтожать – йўқ қилмоқ–жоқ
қылыў; extinguished – потухший–ўчган–сонген;семантика ўзгарса ҳам, сўз
туркумига доир алоқадорлиги сақланиб қолади: to forest – сажать лес –
ўрмон барпо қилмоқ – тоғай егиў; to deforest – вырубать лес – ўрмонни
кесмоқ – тоғайды кесиў.
Ўзбек ва қорақалпоқ тилида экологияга оид феълларнинг ясалишида –
ла, -моқ, -лаштир, -лаштирмоқ, -ў, -иў, -ыў, -ластырыў каби суффикслар
иштирок
этади:
хлорламоқ
–хлорлаў;
ифлосламоқ–патаслаў;
минераллаштирмоқ –минералластырыў ва ҳоказо.
Учинчи бобнинг иккинчи бўлимида «Экологик терминларнинг
синтактик-деривацион хусусиятлари» ҳақида сўз боради. Г.З. Розиқова
тадқиқот ишида синтактик деривация сўз бирикмаларидан бошлаб матнгача
бўлган ҳудудда воқеаланувчи деривациялигиникўрсатган
32
.
Тил белгиларининг синтактик аспектда гапда сўзларнинг ўзаро
бирикуви қоидаларидир. Сўзларнинг қўшилиши, унда қисмларнинг тартиби
маълум бир маъноларни ифода этади, масалан, тоза ва ҳаво сўзларининг ҳар
хил тартибда қўшилишидан ҳар хил характердаги, ҳар хил маънодаги
белгилар ҳосил бўлиши мумкин.
Турли тизимли тилларда экологик терминларни тадқиқи уларни
ясалишида баъзан уч ва тўрт компонентлар қатнашган бўлиши мумкинлиги
аниқланди: ингл. wild life; water-ratio; urban center; thick fog; plant ecology;
marine life; float wood; droughty zone; derelict land; barren soil; waste land; рус.
дикий мир; содержание воды; городской центр; густой туман; экология
растений; подводная жизнь; сплавной лес; засушливая зона; заброшенная
земля; бесплодная почва; пустая земля; ўзб.ѐввойи дунѐ; сув миқдори; шаҳар
маркази; қалин туман; ўсимликлар экологияси; сув ости ҳаѐти; сузувчи
ўрмон; қуриб қолган зона; ташландиқ ер; унумсиз ер; бўш ер; қорақ.жабайы
дунья; суў қурамы; қала орайы; қалын думан; өсимликлер экологиясы; суў
астындағы өмир; жүзиўши тоғай; қурғап қалған жер; тасландық жер;
өнимсиз жер; бос жер.
Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида уч компонентли терминлар:
инсониятнинг табиатга таъсири – адамзаттың тәбиятқа тәсири –
32
Розиқова Г.З. Ўзбек тилида синтаксик полисемия. филол.ф.ном. ...дисс. автореф. – Тошкент, 1999. – 34 Б.
22
воздействие человека на природу; атроф муҳитининг аҳволи – тәбияттын
аўҳалы – состояние природной среды .
Ўзбек ва рус тилларида тўрт сўздан ташкил қилинган экологик
терминлар қорақалпоқ тилида уч сўздан ташкил бўлган бўлиши мумкин:
табиий муҳитга
иқтисодий зиѐн-тәбиятқа экономикалық
зыян–
экономический вред природной среде.
Экологик терминларни от бирикмали синтактик қурилмаларнинг ҳоким
компоненти от билан ифодаланади. Сўз бирикмасининг семантик
деривациясини ўрганишда ҳоким компонент билан тобе компонентнинг
муносабатга киришувчи маслаласи ҳам муҳимдир. Шу нарса синтактик
деривациянинг юқори нуқтасини белгилайди. Зеро алоқа воситаси семантик
деривациянинг оператори функциясини бажаради. Оператор – бу семантик
деривациянинг мутлоқ ҳосила унсури ҳисобланади.
Сифат+от моделида экологияга оид сўз бирикмалари компонентларининг
синтактик муносабатлари битишув усули орқали юзага келади: abiotic
environment, allogenic succession; абиотический фактор, аллогенная
сукцессия; абиотик фактор, аллоген сукцессия; абиотикалық фактор,
аллоген сукцессиясы;
От+от: pollution abatement, waste assimilation, litter bin; борьба с
загрязнением, поглощение отходов, мусорный бачок; ифлосликлар билан
кураш, чиқиндиларнинг ютилиши, аҳлат қутиси; патаслықлар менен
гуресиў, шығындылардын жутылыўы, аҳлат қутысы.
Бирикмали экосўзлар ўзбек, қорақалпоқ, инглиз ва рус тилларида
эколексиканинг кўп қисмини ташкил қилади. Улар тузилишига кўра эркин
синтактик сўз бирикмаларига яқин туради. Агглютинатив тилларда
бирикмали экологик терминларнинг компонентлари, асосан изофали
боғланиш билан боғланган отларни ташкил қилади: экологик хавфсизлик–
экология қаўипсизлиги–экологическая безопасность; ўсимликлар дунѐси–
өсимликлердуньясы–растительный мир; ҳаво алмашиш–ҳаўа алмасыў–
воздухообмен. Бундай сўз ясаш усуллари кўпроқ экологик терминлар
доирасида кузатилади ва улар аббревация ҳамда новербал субституция
(алмаштириш) деб ҳам аталади. Масалан: қисқартма сўзлар: GMO – genetic
Modified Organisms– генлари ўзгартирилган мавжудотлар; СОЭ – скорость
оседения эритроцитов; БМТ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва б.
Новербал субституцияга мисоллар: озон –О
3
, кислороднинг икки оксиди – О
2
,
сульфат кислота – Н
2
SO
4
ва б.
Бундан ташқари ҳозирги пайтда агглютинатив тиллар гуруҳига мансуб
ўзбек ва қорақалпоқ тилларида калькалаш усули тараққий этган. Калькалаш
янги сўзларни ўзлаштираѐтган тилнинг грамматик қонунлари ва сўз ясаш
моделларига мувофиқ тарзда амалга оширилади: ўз ўзидан тозалаш – оз озин
тазалаў; ўз ўзидан ѐниб кетувчи – оз озинен жанып кетиўши; товушдан тез
– даўыстан тез; ҳаво тозаловчи – ҳаўа тазалаўшы.
Турли тизимларга мансуб тиллардаги эколексикада қўшма сўзлар ҳам
мавжуд бўлиб, қўшма сўзлар компонентлари бир-бирига нисбатан тенг ѐки
тобе муносабатда бўлиши мумкин. Улар кўпинча битишув усулида ясалади
23
ва бу усул инглиз, ўзбек тилларида кенг тарқалган. Ушбу тилларда уч
компонентли қўшма сўзлардан кўра икки компонентли қўшма сўзлар кўпроқ.
Айрим ҳолларда бу сўзларда атрибутив боғланишлар ҳам кузатилади. Бу ҳол
қўшма сўзлар компонентларининг мослашув орқали ҳам боғланиши билан
ифодаланади:
snowfall–снегопад–қорбўрон-қарборан;
durability–
долговечность–узоқ чидамлилик–узаққа шыдамлы; rainbow–радуга–камалак.
Учинчи бобнинг учинчи бўлимидан «Экологик терминларнинг
семантик-деривацион хусусиятлари» хусусидаги кузатишлар ўрин олган.
Семантик деривация эса тил бирликлари ҳамда синтактик
қурилмаларнинг ҳосилалари талқини билан шуғулланади.
Деривация лексик ѐки синтактик характерда бўлишидан қатьий назар,
тил материалининг таҳлили уч нарсага асосланади: а)операнд; б)оператор;
в)дериват. Операнд – деривациянинг тил материали. Оператор – деривация
вужудга келтирувчи восита тарзида. Дериват – деривация натижасининг
ҳосиласини тақазо этади. Лексик деривация бир босқичли бўлади: (чи, лик,
ли, бай) тоза, тозалик, ўтзор. Жон + зот (икки компонентли операнд).
Ифлос (операнд): ифлос+лик (оператор - лик ).
Экологик муаммоларни ҳисобга олиб, яъни экологик терминлар
ифодалайдиган тушунчалар инсоннинг табиат, атроф-муҳитга нисбатан
салбий ѐки ижобий таъсири натижаси деб изоҳлаган ҳолда, экологик
терминларни иккита катта лексик семантик гуруҳга ажратиб таҳлил қилдик:
1) ижобий маънога эга экологик бирликлар; 2) салбий маънога эга экологик
бирликлар.
Биринчи гуруҳдаги эколексика, ўз навбатида қуйидаги микрогуруҳларга
ажратилади: ижобий маънога эга феъллар; табиий географик номлар;
ҳайвонот ва ўсимлик дунѐси терминлари; техника ва воситаларни
ифодаловчи экологик терминлар; ишчи ходимлар номлари.
Иккинчи гуруҳга мансуб эколексемалар қуйидаги микрогуруҳлардан
ташкил топган: салбийлик маъносини англатувчи феъллар; экологик
ҳалокатлар; ифлосликни келтириб чиқарувчилар номлари; инсон фаолиятини
англатувчи экосўзлар.
Ижобий маъно англатувчи феъллар, яъни инсоннинг табиатга нисбатан
ижобий муносабатини ифодаловчи феъллар. Инглиз тилида бу микрогуруҳ
300 та лексик бирлик, рус тилида 400 та лексик бирлик, ўзбек ва қорақалпоқ
тилларида 700 та лексик бирликни ташкил қилади. Ўзбек тилида: тозаламоқ;
ҳимояламоқ;
чекламоқ;
тозаламоқ;
эҳтиѐт
қилмоқ;
музламоқ;
ифлослантирмоқ; қўриқламоқ; Қорақалпоқ тилида: тазалаў, қорғаў, шеклеў;
тазалаў; абайлаў; музлаў; патасландырыў; қорықлаў; инглиз тилида: to
purge, to protect, to limit;to purge; to preserve; to freeze;to clog; to safeguared;
рус тилида: очищать, защищать, ограничивать; добывать; охранять;
замерзнуть; засорять; охранять;
Ижобий маънодаги феълларнинг кўпчилиги сўз бирикмалари
кўринишида қўлланади. Инглиз тилида: to fight pollution; to preserve
ecosystems; to harmonize industry; to preserve woollands; to reduce pollution;
Рус
тили:
бороться
против
загрязнения;
беречь
экосистемы;
24
гармонизировать промышленность; сохранять лесистые места; сократить
загрязненность; Ўзбек тили: ифлосланишларга қарши кураш; экотизимларни
эҳтиѐт қилиш; саноатни мослаштирмоқ; ўрмонли жойларни асраб авайлаш;
ифлосликларни камайтириш; Қорақалпоқ тили: патаслыққларға қарсы гурес;
экосистемаларды абайлап асраў; санаатты масластырыў; тоғайлы
жерлерди асырап абайлаў; патаслықларды кемейтириў. Улар қуйида
келтирилган моделлар кўринишида намоѐн бўлади: V + N (Verb and Noun); Г
+ С; О + Ҳ номи; А + Ҳ аты.
Салбий маънони англатувчи экологик терминлар инглиз тилида 1170
тани, барча қиѐсланаѐтган тилларда эса 1800 тани ташкил қилади. Мазкур
экосўзлар 4 та микрогуруҳларга бўлинади. Ўзбек тилида: ѐқиш;
камайтириш; ташламоқ; ўлдирмоқ; ифлослантирмоқ; халал бермоқ; зарар
келтирмоқ; Қорақалпоқ тилида: жағыў; кемейтириў; таслаў; өлдириў;
патасландыпыў; кесент бериў; зарер келтириў; Инглиз тилида: to combust;
to deplete; to damage; to clog; to dump; to extinguish; to foul; to litter; to pollute;
to damage; рус тилида: сжигать; истощать; повреждать; истощать;
окуривать; загрязнять; засорять; пачкать;наносить ущерб.
Салбий маъноли экологик терминларни қиѐсланаѐтган тиллардаги
асосий қисмини содда сўзлар ташкил қилади. Масалан, экологик
ифлословчилар номлари. Бу маънодаги экосўзларнинг кўп қисмини содда
сўзлар ташкил қилади. Инглиз тили: acid, fume, dirt, scraps, wastes,
debris;
Рус тили: дым, грязь, отходы, мусор; Ўзбек тили: тутун, ифлослик,
чиқинди, қолдиқ, ахлат; Қорақалпоқ тили: тутинпатаслыққалдық қалдық,
аҳлат.
Тадқиқотлар натижаси ижобий маъноли экологик терминларнинг салбий
маъноли экологик терминлардан миқдорий жиҳатдан бир мунча камлигини
кўрсатди.
Семантик деривация тилнинг луғат таркибини тўлдиришнинг жуда
қизиқарли ва самарали усули бўлиб, бунда умумистеъмолдаги сўзларнинг
терминларга айланиши кузатилди.
Ишнинг тўртинчи боби “Турли тизимли тиллардаги экологик
терминларнинг номинатив-деривацион таснифи” деб номланиб, биринчи
қисми терминологик номинациянинг асосий тамойиллари асосида тадқиқ
қилинган. Терминологик дериватологиянинг мақсади илм-фан тилининг,
шунингдек, махсус мақсадларга мўлжалланган турли тилларнинг деривацион
механизми фаолиятига хос қонуниятларни таърифлашга эътиборни
жамлашдан иборат. Илм-фан тилининг термин ясовчи қатлами мустақил
тизим ҳисобланиб, унга бир қатор тамойилларни, хусусан яхлитлик,
иерархия асосига қурилганлик, тизим таркибини белгиловчи элементларнинг
мавжудлиги, улар ўртасидаги муносабатни киритиш мумкин. Ушбу фан ҳам
тизимнинг умуммиллий терминологик тизимида, ҳам махсус мақсадлар учун
мўлжалланган аниқ тиллар доирасида ҳосила ва мураккаб терминларнинг
деривация (ҳосил бўлиши), ишлатилиши, қурилиши ва таснифланишининг
барча жиҳатларини ўрганади.
25
Термин ясашнинг айрим ҳодиса ва механизмларини тадқиқ қилиш узоқ
вақт давомида шунчаки термин ясаш типлари, усуллари, услубларини қайд
этиш ва рўйхатга олиш билангина чекланиб, бунда асосан сўз ясаш назарияси
тушунчаларига таянган ҳолда иш юритиларди, ваҳоланки, бу унчалик ҳам
тўғри эмас: ―…ахир лингвистик жиҳатдан олганда оддий сўз ва термин – бу
бутун бир муаммо‖
33
.
Терминологик номинация умумлисоний тамойиллар асосида амалга
оширилади. Унинг ўзига хослиги алоҳида турдаги номлар – терминларнинг
ҳосил бўлишидан иборат. Номлаш жараѐнида инсонларнинг илмий-амалий
фаолияти натижасида шаклланадиган махсус тушунчанинг лисоний белгига
бириктириб қўйилиши содир бўлади. Термин ва у билан белгиланадиган
тушунчанинг чамбарчас боғлиқлиги илмий термин ижодкорлиги учун базани
шакллантиради, буни тушуниш терминни атроф-дунѐни акс эттирувчи ва бир
вақтнинг ўзида инсоннинг билим олиш фаолияти натижаси ва воситаси
ҳисобланган аҳамиятли бирлик сифатида кўриб чиқиш имконини беради.
Соҳага хос терминларда (экологик термин) номинатив бирликларни
ҳосил қилиш учун умумадабий тил сўзларини ҳосил қилишда ишлатиладиган
усуллардан
фойдаланилади.
Янги
терминларни
ҳосил
қилишда
номинациянинг барча усулларидан у ѐки бу даражада онгли равишда
шундайлари танлаб олинадики, улар махсус соҳалардаги янги тушунчалар,
янгидан кашф қилинган ва янги пайдо бўлган предметларни белгилаш
мақсадларига самарали хизмат қилади.
Ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг экологик соҳасидаги луғат таркиби
аввал ҳам, айни пайтда ҳам асосан, деривацияни ривожлантириш ҳисобига
тўлдириб борилмоқда. Халқ ҳаѐтининг барча томонларини акс эттирган
турли-туман тузилиш ва семантикага эга кўплаб сўзлар, муайян даврда
тилнинг сўз ясаш механизми қандай ишлайди, ҳосила сўзларнинг қандай
синфлари айниқса фаол тўлдириб борилишини, қайсилари эса сустликни
намоѐн қилишини кўрсатади.
Экология соҳасига оид терминлар номинацияси ҳам эколексемалар
номинациясига ўхшаш принципларга эга. Терминология соҳасидаги бирор
бир мақсадга йўналтирилган номинатив фаолият керакли терминбоп
маълумот, термин деб аталадиган махсус ном орқали ўзининг энг аниқ ва
ўзига жуда мос бўлган ифодасини топиши кераклигини тақозо этади.
Эколексика доирасидаги иккиламчи номинация янгидан янги экологик
терминларни яратишга қаратилган ўзига хос ижодий жараѐн ҳисобланади.
Бир бирига яқин маънони ифодалашда номинация натижасида бир неча
лексик қатламдан фойдаланиш мумкин. Масалан, фалокат лексемасини
инглиз тилида nuclear, criticality, core disruptive, core heat-up, core-melt,
design basis, prompt-period лексик номинация орқали фалокат(авария) қай
даражада ва қаерда содир бўлганини англатади: core disruptive – актив
зонани емирилиши натижасида авария содир бўлиши; core heat-up – актив
33
Зенков Г. С. Аналитический и динамический аспекты дериватологии // Русское общее и терминологическое слово-
образование. – Краснодар, 1993. С. 11-12.
26
зонани қизиши натижасида авария (халокат) содир бўлиши; core-melt –
актив зонани эриши натижасида авария (халокат) содир бўлиши; design
basis - максимал проект аварияси; extreme – экстремал авария; high
consequence – оғир оқибат натижасида юз берган авария; design basis –
авария с большой – катта оқим натижасида юз берган авария; maximum
credible – эҳтимолли фалокат; offshore drilling – денгиз ҳавзасида юз берган
фалокат.
Экологик соҳани тавсифловчи терминологик номинациянинг ўзига
хослиги шу билан асосланадики, бунда бир номлаш усуллари бошқа
усуллардан устун бўлиши мумкин, улар у ѐки бу тушунчавий соҳага
мойилроқ бўлиши мумкин, номинациянинг муайян турлари лисоний
воқеликнинг турли қисмлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан:
biological productivity
– биологическая продуктивность – биологик
махсулдорлик;
biological filter –
биологический фильтр – биологик фильтр;
biological pollution –
биологическое загрязнение – биалогик ифлосланиш;
biological waste
– биологические отходы – биологик чиқинди;
biological
rhythms –
биологические ритмы – биологик ритмлар;
biological
diversity
–
биологическое
разнообразие,
биологик
турли
–
туманлик;
resources biological
– биологические ресурсы – биологик ресурслар;
biological
water testing –
биологическое тестирование воды – сувни биологик
текшируви.
Экология соҳасидаги номинациялаш инсоннинг экологик фаолияти ва
касб соҳасидаги ҳатти-ҳаракатларини ифодалашга хизмат қилади. Атроф-
муҳитнинг ифлосланиши (environmental pollution), экологик жиҳатдан
зарарли ишлаб чиқариш (ecologically harmful activities), атроф муҳитни
бошқариш (environmental management) каби асосий маънолар унинг
натижасида лисоний қобиққа ўралади.
Янги экологик номларда аввал мавжуд бўлган тайѐр лексик маънолар
иштирок этади ѐмғир (жаўын, дождь, rain), қиш (қыс, зима, winter), бўрон
(боран, бура, storm), туман (думан, туман, fog, mist ), шамол (самал, ветер,
wind).
Иккиламчи номинация туфайли ҳосил қилинган экосўзлар тилда мавжуд
тайѐр тил бирликларининг маъно ва мазмун жиҳатдан ўзгартиради ва ўзлари
учун иккиламчи функцияни бажаради: мас, қуруқ ер (қурғақ жер, суша, dry
land), сув ҳавзаси (суў ҳаўзеси, водоѐм, reservoir), сув ўтлари (суў отлары,
водоросли, water - plant), шаршара (шаршара, водопад, water- fall) ва б.
Бевосита номинация кўп тилларда кенг тарқалган номинациялаш усули
ҳисобланади. Бунда мотивацияга мойил белги тўғри маъноли сўз (ѐки
сўзнинг тўғри маъноси) орқали тўғридан тўғри, ифодаланади: сув(ли),
водный, watershed; мотивациялашган белгининг мазмуни мотивацияловчи
сўзнинг лексик маъносига мувофиқ келади.
Инглиз, рус, ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги экологик лексиканинг
бевосита номинациялаш усулида ясалган қисмини қуйидагича гуруҳлаш
мумкин. Касблар номларини билдирувчи гуруҳ: ecologist – эколог –эколог;
27
Мавҳум тушунчаларни билдирувчи гуруҳ: capacitance –ѐмкость, explosibility
– взрываемость; Ҳаракат, жараѐн, ҳолатни билдирувчи гуруҳ: adjustment–
регулирование.
Билвосита номинация асосида метафорик кўчириш, кўчим усули ѐтади.
Ушбу механизмнинг асосий принципи икки турли объектдаги умумий
белгиларни ассоциациялар орқали яқинлаштиришдан иборат
34
. Сўздаги
кўчма маъно номланади ва бунда янгича мазмун ва янги маъно пайдо бўлади.
Метафора ва ўхшатишлар турли тизимларга мансуб тиллардаги эколексика
учун алоҳида аҳамиятга эга ва бу лисоний соҳа учун доимий ҳодисалар
сифатида намоѐн бўлади. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида: тоғ тизмаси,
қўлтиқ, дарѐнинг қуйилиш жойи; тоғ этаги, ер қобиғи; тупроқнинг
кучсизланиши, дарѐларнинг сувга тўйиниши; нефтўтказгич, сув сақлагич, сув
ўтказувчанлик; ер қобиғи, тупроқ қобиғи.
Рус тилидаги эколексика доирасида қуйидаги метафорик термин
бирликлари аниқланган: кровавый дождь; давление жизни ва ҳоказо.
Экологик терминларни номинатив деривацион жараѐнида рангни
қўллаш орқали номлаш 0,8 % ни ташкил қилиши аниқланди.
34
Қаранг: Арутюнова Н.Д. Номинация и текст // Языковая номинация. (Виды наименований). М., 1977.;
Володина М.Н. О специфике терминологической номинации // Вестн. Моск. ун-та. Серия 9, Филология. М.,
1986. N5. С. 38-47.; Володина М.Н. Теория терминологической номинации. – М.: Изд.Московского
Универ.,1997. - 180с.;
28
Х У Л О С А
1.
Турли мамлакатларда амалга оширилаѐтган терминологик
фаолиятни таққослаш жараѐнида пайдо бўладиган мураккабликлар
нафақат алоҳида тилларнинг ўзига хослиги, балки терминларнинг тиллар
тизимидаги алоҳида ўрни билан боғлиқлигини кўрсатади. Шу тариқа
терминологик
нуқтаи
назардан
тиллар
турли
даражада
ривожланганлигини эътироф этиш жоиз.
2.
Экология термин тизимини лингвистик жиҳатдан тадқиқ қилиш,
ушбу илмий соҳада ишлатиладиган терминологик бирликларнинг
тузилиши ва семантик тавсифларини таърифлаш, шунингдек экологик
терминларнинг кўп тилли луғатларини шакллантириш экология бўйича
махсус
адабиѐтларни
таржима
қилишда
пайдо
бўладиган
қийинчиликларни бартараф этишга ѐрдам бериши мумкин.
3.
Терминологик деривация глобал жараѐн сифатида экологик
термин тизимида асосий омил ҳисобланади ва уни барқарорлаштириш,
шакллантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Барча деривацион
жараѐнларни экологик терминларнинг деривацион салоҳияти ва когнитив
хусусиятларини акс эттирувчи натижа сифатида талқин қилиш мумкин.
4.
Экологик термин – сўз ѐки сўз бирикмаси бўлиб, деннотатив,
сигнификатив, синтагматик, категориал ва грамматик маъноларни ўз
ичига олган семантик ва шаклий белгиларига эга. Экологик термин –
бошқа экологик терминлар билан синонимик, полисемик, баъзан
омонимик муносабатларга киришади.
5.
Ўзлаштириш жараѐни функцияси бўйича кўпинча деривация
жараѐнлари билар бир хилда бўлади. Бу эса терминларнинг турли-
туманлиги ва тузилиш ҳамда семантикасига кўра фарқланадиган
турларининг спецификасини асослайди. Ўзлаштириш ва термин ясаш
жараѐнлари бир вақтнинг ўзида содир бўлиши мумкин. Ўзбек ва
қорақалпоқ тилларидаги эколексика ҳозирги пайтга келиб сертармоқ
тизимга айланган янги экологик тушунчаларни ифодалашга бошқа
тиллардан, масалан, араб, форс, инглиз, рус ва бошқа тиллардан қабул
қилинган терминлардир.
6. Ҳар қандай тилда бўлгани каби ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги
терминлар бошқа тиллар таъсири остида янги сўзларни ўзига
ўзлаштириб боради ва натижада фақат ўзларига тегишли лексик
бирликлар, сўз ясовчи воситалар, янгича сўз ясаш усуллари, янгича
деривация механизми юзага келади. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги
экологик терминларни генетик жиҳатдан таҳлил қилишимиз шу нарсани
кўрсатдики, бундай терминларнинг катта қисми (65 %) бошқа тиллардан
ўзлашган сўзлардан ташкил топган.
7. Экологик терминларнинг шаклланишида ҳар бир манба ўзига хос
термин ясаш усулларини талаб қилади. Булар: семантик усул, сўз ясаш
ва калькалаш жараѐнидир. Экологик терминлар ясашнинг ҳар бир манба
ва ҳар бир усули яратилаѐтган терминнинг семантик структурасини
29
белгилайди. Бу эса ўз навбатида, унинг қўлланиш доирасини аниқлаш
имконини ҳам беради.
8. Қорақалпоқ тилида мавжуд бўлган экологик терминларнинг кўп
қисмини туркий тилларга муштарак бўлган терминлар ташкил қилади.
Уларни лисоний жиҳатда ўзбек тили билан қиѐслаб ўрганилганда катта
ўзгаришларга учрамагани кўзга ташланади.
9. Лексик деривация ҳар доим иккиламчи номинацияга ишора
қилади. Бу жараѐнда эса ўз навбатида, деривация учун асос бўлаѐтган
туб ҳамда ҳосила структура қолипида семантик номуштараклик рўй
беради. Чунки лексик деривация ўз табиатига кўра марказдан қочувчи
характерга эга.
Изланишларимиз экологик терминология яхлит бир система
сифатида бир қанча мавзу ва мазмун гуруҳлардан ташкил топганини
яққол кўрсатди.
10. Терминлар ясалишининг аналогия, корреляция ва дефиниция
усуллари аниқланди. Бир бирига яқин тушунчаларни ифодалашда сўз
ясовчи моделларнинг такрорланиши кузатилди. Аналогия усули энг
маҳсулдор усул бўлиб, у бир сўзда турли билим соҳасига оид
тушунчаларни ифодаловчи терминларни бирлаштириш имконини
беради. Бир ўзакли корреляция натижасида ҳосил бўлган ясама сўзлар
қатор сўз ясовчи уялар, занжирларни ҳосил қилади. Уларнинг
семантикаси экологик термин тизимининг турли категориялари билан
боғлиқ. Дефиниция усули терминлар ясашда анъанавий ҳисобланади.
Умумистеъмолдаги сўзларнинг семантик ўзгариши натижасида ҳам
ихтисослашган терминлар ҳосил қилинади.
11. Ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ҳам янги экосўзлар конверсия,
яъни бир сўз туркумига тегишли сўзнинг бошқасига ўтиши натижасида
ҳосил бўлади. Бунга асосан, отлар тоифасига ўтиб қолган сифатлар,
ҳаракат номлари кириши аниқланди. Турли тизимларга мансуб
тиллардаги эколексиканинг ясалиш хусусиятларидаги кўп жиҳатлар
типологик категориялар сифатида намоѐн бўлади. Экосўз ва экологик
терминларнинг асосий лексик семантикаси тил иерархиясининг лексик
ва синтактик миқѐсларида ҳар бир тилнинг ўзига хос ва фарқли сўз ясаш
воситалари ва усуллари орқали ўз ифодасини топади.
12. Турли тизимларга мансуб тиллардаги эколексиканинг тадқиқ
этилиши шуни ҳам кўрсатдики, ундаги турли ЛСГ ларга мансуб
экосўзларнинг асосий маъносига қўшимча яна коннотатив эмоционал
баҳолаш маънолари ҳам қўшилиши аниқланди. Буни экосўз ва экологик
терминлар ифодалайдиган тушунчалар инсоннинг табиат, атроф-муҳитга
нисбатан салбий ѐки ижобий таъсири натижаси деб изоҳлаш мумкин.
13. Ижобий маъно англатувчи феъллар, яъни инсоннинг табиатга
нисбатан ижобий муносабатини ифодаловчи феъллар. Бундай сўзлар
салбий маъноли феълларга нисбатан анча оз. Инглиз тилида бу
микрогуруҳ 300 та, рус тилида 400 та, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида эса
700 та лексик бирликни ташкил қилади.
30
14. Салбий маънони англатувчи экосўзлар барча қиѐсланаѐтган
тилларда 1800 тани ташкил этади. Бу экосўзлар 4 та микрогуруҳларга
бўлинади.
15. Экология соҳасига хос бир сўздан иборат номлар биз таҳлил
қилган корпуснинг учдан бир қисмидан ортиқроғини ташкил этади (2000
та терминдан 342 таси), ѐки 34%. Ўз навбатида, улардан кўпчилиги
бошқа соҳадан (геология, биология, география, медицина ҳуқуқ ва ҳ.к.)
номлари термин тизимига тайѐр лисоний бирликлар сифатида кирган:
ўзлашмалар ва семантик дериватлар ҳам шулар жумласидан, булар жами
111 бирликдан 118 тани ташкил қилади.
16. Терминологик деривациянинг долзарб муаммоси терминнинг сўз
туркумларига хос спецификасига оид масаладан иборат. Терминологик
деривация жараѐнларини ўрганиш шуни кўрсатдики, терминларни ясаш
қуйидаги таснифлаш орқали бўйича амалга оширилади: лексик-
семантик, морфологик, синтаксик морфолого-синтаксик, номинатив ва
терминлогик ўзлаштириш усуллари.
Синтактик усулда ясалган терминлар деярли 74% ни ташкил қилади.
Тузилишига кўра улар одатда базавий элемент (ядро) ва ядрони
белгиловчи элементдан иборат бўлади.
17. Экологик лексиканинг номинацияланиш жараѐнида шундай
лексик семантик микротизим ҳосил бўладики, ундаги ҳар қандай янги
ҳосил қилинган номинатив бирлик эскисига нисбатан мослашади. Улар
ўртасида шундай мотивация муносабати юзага келади ва у асосий
фарқловчи белгини ѐки ясалаѐтган номнинг белгиларини акс эттиришга
хизмат қилади.
Экологик терминларнинг таҳлили инглиз, рус, ўзбек ва қорақалпоқ
тилларидаги экологияга оид сўзларни номинация нуқтаи назаридан
шартли равишда икки катта гуруҳга ажратиш мумкинлигини кўрсатади.
Экологик терминларни номинатив деривацион жараѐнида рангни қўллаш
орқали номлаш 0,8 % ни ташкил қилиши аниқланди.
18. Терминологик қатламининг деривацион тизими ноѐб лисоний
феномен бўлиб, у ҳали чуқур ўрганилмаган. Экологик терминологияни
ўрганиш кишиларнинг экологик маданиятини оширишда муҳим омил
бўлиб хизмат қилади. Келгусида ўзбек ва қорақалпоқ тили экологик
терминларининг лексикографик жиҳатдан мукаммал изоҳли луғатини
яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу вазифани амалга
оширишда эколог ва тилшунос олимларнинг ўзаро ҳамкорлиги талаб
этилади.
31
НАУЧНЫЙ СОВЕТ ПО ПРИСУЖДЕНИЮ УЧЕНОЙ СТЕПЕНИ
ДОКТОРА НАУК 16.07.2013.FIL.09.01 ПРИ ТАШКЕНТСКОМ
ГОСУДАРСТВЕННОМ ИНСТИТУТЕ ВОСТОКОВЕДЕНИЯ,
УЗБЕКСКОМ ГОСУДАРСТВЕННОМ УНИВЕРСИТЕТЕ МИРОВЫХ
ЯЗЫКОВ, УЗБЕКСКОМ НАЦИОНАЛЬНОМ УНИВЕРСИТЕТЕ
УЗБЕКСКИЙ ГОСУДАРСТВЕННЫЙ УНИВЕРСИТЕТ МИРОВЫХ ЯЗЫКОВ
ПАЛУАНОВА ХАЛИФА ДАРИБАЕВНА
ДЕРИВАЦИОННО–СЕМАНТИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ
ЭКОЛОГИЧЕСКИХ ТЕРМИНОВ
(НА МАТЕРИАЛЕ УЗБЕКСКОГО, КАРАКАЛПАКСКОГО, АНГЛИЙСКОГО
И РУССКОГО ЯЗЫКОВ)
10.00.06 – Сравнительное литературоведение,
сопоставительное языкознание и переводоведение
АВТОРЕФЕРАТ ДОКТОРСКОЙ ДИССЕРТАЦИИ
ТАШКЕНТ–2016
|