Ўзбекистон республикаси


Кучайтирилган маъно ифодалаш



Pdf көрінісі
бет119/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Кучайтирилган маъно ифодалаш
. Тилшуносликда
-лар
шаклининг 
кучайтирилган ёки ҳурмат маъносини ифодалаши бу кўрсаткичнинг 
нокатегориал грамматик маъноси сифатида қаралади. Бироқ кузатишдан 
маълум бўладики, ҳар қандай нокатегориал маъно замирида категориал 
маъно ётишини ҳам унутмаслик керак. Масалан, кўплик сон шакли 
кучайтирилган маъно ифодалар экан, бу маъно бир қарашда “кўплик” 
умумий грамматик маъносига дахлдор эмас ва кўчма характерга эга. 
Мисол: 1.
Лекин менинг ёдимда ҳамон ўша қиёфада – кўкиш гулли оқ 
кўйлакда ловуллаб ёниб турган алангага ўхшайсан, бу аланга 
тилларигача 
оқ.
(Н.Эшонқул). 2. 
Ҳа, ўзинг ёрлақа, яратган эгам, Иблис 
юракларга 
қутқу солмасин.
(А.Орип.).3.
Тилларимга
 кўчолмайди бўғзимдаги овозим.
(У.Азимов). Ажратилган сўздаги кучайтирилган маъно “кўплик” умумий 
грамматик маъноси асосида. Чунки кучайтириш замирида бир нарсани 
кўпдек қилиб кўрсатишга интилиш бор. Демак, кўплик сон шаклининг 
кучайтирилган маъноси, грамматик маънонинг лисон ва нутққа 
муносабати нуқтаи назаридан, нокатегориал – ҳамроҳ маъно бўлса-да, 


239 
унинг шакл умумий моҳиятига алоқаси сезилиб турибди. Шу боисдан бу 
маънони ҳам кўплик сон шаклига дахлдор қилиб кўрсатишда маълум 
даражада асос бор. 
Кўплик сон шаклининг ҳурмат маъносини ифодалаши ўзбек тили 
морфологиясига доир қарийб барча адабиётда қайд этилади. Бунга мисол 
келтирамиз: 1. 
8 март бу кун – 
онамларнинг 
байрами
. 2. 
Қизларингиз 
туғилса энди, 
отини
Меҳрихон қўйинг
. (А.Орип.). Кўплик сон шакли 
ҳурмат маъносини ифодалаши учун ҳар доим ўзидан олдин эгалик 
шаклининг бўлишини тақозо қилади. Демак, бунда “ҳурмат” маъноси 
муракаб шакл – “эгалик қўшимчаси+кўплик қўшимчаси” морфологик 
қолипи асосида юзага чиқади ва ҳурмат маъносини фақат кўплик сон 
шаклига хос қилиб қўйиш маъқул эмас. 
Сон категорияси кўплик шакли умумий грамматик маъноси сифатида 
«миқдорий ноаниқлик ва сифатий бўлинувчанлик» ажратилди
1
ва у 
«кўплик», «жамлик» «боғлиқлик ёки ўхшашликка асосланган кўплик»
оралиқ грамматик маъносидан синтезланади. 
Кўплик шакли оралиқ грамматик маъноси воқеланишида синтактик 
омилга нисбатан лексик омил устуворлик қилади ва (


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет