Ўзбекистон республикаси


ўзларига ҳамон тушунарсиз ва мавҳум  туюлаётган Байна момони эслаган  аёллар



Pdf көрінісі
бет116/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

ўзларига
ҳамон тушунарсиз ва мавҳум 
туюлаётган Байна момони эслаган 
аёллар
 
кўзларига
ёш олиб, 
болаларини
 
бағирларига
босганча, олис ва ғамгин 
хотираларга 
берилиб, 
мунғайган алфозда ўтирардилар. 
(Н.Эшонқул) 
Барча мисолдаги 
қорайтирилган сўзнинг ифодаловчиси бирдан ортиқлиги, лекин нечта 
эканлиги ноаниқлиги, шу билан биргаликда, бу кўпликнинг 
бўлинувчанлиги 
(масалан: 
бульдозер= 
бульдозер+ 
бульдозер+ 
бульдозер+…) аён. Воқеланган кўплик маъносини шу асосда «ноаниқ ва 
бўлинувчан кўплик» сифатида баҳолаш мумкин.
Ноаниқ кўплик маъноси 
-лар
шаклининг саналадиган ёки 
саналмайдиган нарса-пердметни ифодаловчи сўзга қўшилишига кўра 
бўлинувчан ёки бўлинмаслик каби хусусий маънога парчаланади. Мисол: 


236 
1.
Балки улар шу келишда Андижоннинг устидан учиб ўтгандирлар? Ёки 
Тошкент ва Самарқанд атрофларидаги сокин 
сувлар 
бўйида қўниб дам 
олгандирлар.
(П.Қодиров). 1. 
Булоқ 
сувларига
юзини ювди. (Т.Мурод). 
3.«Сиз сутга қўшган сувлар йиғилиб, селга айланди-ю, сурувни суриб 
кетди», - дебди Чўпон.
(Т.Малик). 4
. Майдон четидаги байроқ осилган 
муҳташам бинода тенглик ва инсонпарварлик ҳамда Фан, тараққиёт 
тўғрисида қандайдир даъваткор шиорлар осилгани, гўё бу шиордаги 
сўзга
 
ёмғирнинг ғам ғаши келгандай қизил алвонни оққа бўяб ташлаганди

(Н.Эшонқул). Эътибор қилинса, дастлабки гапдаги кўплик шаклида 
қўлланган 
сувлар
нутқий бирлиги орқали ифодаланган кўплик маъносидан 
ноаниқ кўплик билан биргаликда унинг бўлинмаслиги ҳам намоён 
бўлмоқда ва сифатий белги сувнинг саналмаслиги хусусиятидан келиб 
чиқади. 
Учинчи 
гапдаги 
қорайтирилган 
бирликдан 
сифатий 
бўлинувчанлик маъноси уқилади. Чунки сўз нутқда ажралган ва уни санаш 
мумкин бўлади. Бундай маъновий фарқланиш воситасидан бири матн 
бўлиши ҳам мумкин. Масалан, 
Дўконда сувлар бор 
гапидаги сув сўзи 
орқали миқдорий ноаниқлик сифатий бўлинувчанлик билан бирга юзага 
чиқади. Чунки бундаги сув сўзининг семантикаси ва денотати аввалги 
гапдаги сувдан фарқланади (қадоқланган сувни санаш мумкин).
Жамлик ифодалаш
. «Жамлик» маъноси бирлик ва кўплик орасида 
«оралиқ учинчи» мақомига эга бўлади. Бу маъно бирлик сон шаклида 
кузатилгани каби, айрим кўплик турида ҳам чққол кўзга ташланади. 
Масалан, саналмайдиган нарса-предметни ифодаловчи кўплик сон 
шаклини олганда аксарият ҳолатда жамлик маъноси уқилади. Мисол: 
1.
Орқада ҳам сени қуролли 
кишилар
 қуршаб олганди – фақат битта йўл, 
кўприк очиқ эди
(Н.Эшонқул). 2. 
Дилда ғашлик бўлмай яшасанг, хуллас, 
Бахтли 
одамлардай
бахтли бўлолсанг.
(А.Орип.) 3. 
Бобур яна
сайдарбошини чақирди ва Гулбаданга Ҳиндистонда келтирилган 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет