-лар
)ли сўзшаклга
асос бўлаётган лексема семантикаси бунда муҳим роль ўйнайди. (
-лар
)ли
сўзшакл турли аниқловчини ҳам қабул қилиши мумкин. Бу эса шакл
маъносини тўғри ва равшан идрок этишга маълум маънода тўсиқ ҳам
бўлади.
(
-лар
) кўплик сон шакли атоқли отни нутққа олиб кирар экан, у
ўзининг умумий грамматик маъносини «ўхшашликка ёки боғлиқликка
асосланган кўплик» сифатида жузьийлаштиради:
Фарҳодлар келди.
Мирзачўллар обод бўлди
. Сўзшаклга асос бўлаётган лексеманинг
атоқлилик характерига боғлиқ равишда шаклнинг мазкур оралиқ
грамматик маъноси янада бўлинади ва 2- бўғин оралиқ грамматик маъно
фарқланади. Масалан, киши атоқли оти «ўхшашликка асосланган кўплик»
оралиқ грамматик маъносини фарқлайди ва юзага чиқаради:
Дарёнинг
йўлига гуллар сочгали Ширинлар - қадлари шамшодлар келди
(Уйғун). Жой
1
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида
: филол. фанлари номз. ... дисс.
автореф.
– Самарқанд, 1994. – 21 б. –Б.15.
240
номи атоқли отида эса «боғлиқликка асосланган кўплик» оралиқ
грамматик маъноси юзага келади. Демак, «қуршов маъноси ўзига хос
оттенка билан ифодаланади, бундай оттенка
сўзнинг лексик маъноси
(таъкид бизники - Б.М.) асосида юзага келади.
1
Кўринадики, оралиқ грамматик маънонинг ҳар иккала жузъий
намояндаси ҳам ўзлари мансуб умумий грамматик маънонинг «ноаниқ
кўплик» унсурини ифодалайди. Бунда оралиқ грамматик маънонинг
«боғлиқликка ёки ўхшашликка асосланган» қисми дахлдорлик даражасига
кўра устунлик касб этади.
Кўплик шакли кўплик оралиқ грамматик маъносини воқелантирар
экан,
бунда
шакл
уни
миқдорий
ноаниқлик
ва
сифатий
бўлинувчанликнинг яхлит бирлиги сифатида воқелантиради.
2
Бу оралиқ
грамматик маънонинг фарқланиши ва юзага чиқишида луғавий
бирликнинг ички табиати муҳим роль ўйнайди. Аниқроғи, маъновий
моҳиятидаги «саналадиган» иррелевант семаси кўплик шаклининг юзага
чиқишига сабаб бўлади ва шакл ҳар бир қўлланишда бирдан ортиқ
маъносини воқелантираверади, бу эса оралиқ грамматик маънонинг бошқа
ташкил этувчисига нисбатан устувор дахлдорликка эга бўлади:
1. Жасур
ўглонларни нега туғасиз?
2.
Ана шу кўзларда теваракдаги чироқлар
сингари шуълалар милтирар эди.
3
Кўринадики, Ш.Шаҳобиддинова таъкидлаганидек, мисолда кўплик
ўзининг ноаниқлик ва бўлинувчанлик белгиси билан яхлит воқеланган.
Кўплик оралиқ грамматик маъноси отнинг қайси маъно турини нутққа
олиб кираётганлигига қараб турлича жилваланади. Дона нарса отида у
«соф кўплик»
(бу жойларни обод қилиш учун
), «чама- тахмин» (я
қин
кунларда)
, мавҳум да «кўп, ҳар хил» (
ўтмиш сарқитлари
) тарзида юзага
чиқади.
4
Зикр этилган маъновий кўринишларнинг бир қисмида шакл
1
Ўзбек тилининг изоҳли Луғати. 2 томли. 1- том / З.Маъруфов таҳрири остида. –М.: Рус тили,
1981. – Б. 130
2
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Грамматик маъно талқини ҳақида
: филол. фанлари номз. ... дисс.
автореф.
– Самарқанд, 1994. –Б.15.
3
Шаҳобиддинова Ш.Ҳ. Кўрсатилган асар. –Б. 16.
4
Ўзбек тилининг изоҳли Луғати. 2 томли. 1- том / З.Маъруфов таҳрири остида. –М.: Рус тили,
1981. – Б.139.
241
маъноси фарқланиши учун луғавий маънонинг ўзи етарли бўлса,
баъзисида синтактик омил кўмагига кучли эҳтиёж сезилади
(ўша пайтлар,
булоқ бўйларида, дастлабки вақтларда
).
«Ноаниқ кўплик» умумий грамматик маъноси воқеланишида
синтактик ва луғавий омиллар роли ҳақида гап борар экан, баъзи аниқ
миқдор ифодаловчи сўз ҳам шаклда гоҳ луғавий, гоҳ синтактик омил
сифатида ноаниқ кўплик оралиқ грамматик маъноси учун хизмат
қилишини таъкидлаш жоиз:
1. Адашмасам, унинг бурнига уриб
қонатганида уч ёшларда эдим. 2. Соат учлар эди.
Биринчи гапда аниқ
миқдор ифодаловчи сўз синтактик ва иккинчи гапда луғавий омил
сифатида (
-лар
) шакл оралиқ грамматик маъносига таъсир қилган.
Шакл умумий грамматик маъноси жамлик ифодалаганда «миқдорий
ноаниқлик» «кўплик» сифатида қолади, бироқ «бўлинувчанлик»
«бўлинмас сифат» тарзида юзага чиқади. Бу эса ушбу от «жамлик»
сифатида «бирлик» ва «кўплик» оралиқ грамматик маъноси орасидаги
бўғин эканлигидан далолат беради:
1. Қумларни аста сийпалаб юрган
шамол.
(Ж. Абдуллахонов). 2.
Дарё кучли қарсиллаб, музлар ёрилди
(Ж.
Абдуллахонов). 3.
Ёшлар уюшмаси қандай булиши керак. 4. Қариялар уйи
.
Маълум бўладики, кўплик шакли саналмайдиган да ҳам, саналадиган да
ҳам «жамлик» оралиқ грамматик маъносини юзага чиқаради.
Саналмайдиган отни нутққа киритиш асосида «жамлик» оралиқ грамматик
маъносини намоён қилишда асос лексеманинг луғавий маъноси,
саналадиган да эса синтактик омил
(қариялар уйи
бирикувида
уй, ёшлар
уюшмаси
бирикувида
уюшма
каби) устуворлик касб этади.
«Кучайтирилган маъно ифодалаш» ҳам кўплик шакли умумий
грамматик маъносига хос оралиқ грамматик маъно бўлиб, бу бир қарашда
гўё «миқдор» умумий моҳиятига бевосита дахлдор эмасдек туюлади.
Бироқ мантиқан «оз нарсага нисбатан кўп нарса кучлироқ ва устуворроқ
аҳамият касб этади».
1
Шу боисдан алоҳида диққат қилиш лозим бўлган
ўринда нарсанинг миқдорини кўп қилиб кўрсатиш мақсадида отни гарчи
якка бўлса-да, кўплик сон шаклида бериш ҳоли учрайди. Бу оралиқ
грамматик маънони фарқловчи омил сифатида лексеманинг луғавий
1
Шаҳобиддинова Ш. Кўрсатилган асар. –Б. 15.
242
маъноси юзага чиқади. Асосан, инсоннинг якка, баъзан жуфт аъзосини
ифодаловчи, шунингдек, мавҳум шаклнинг бу оралиқ грамматик
маъносини бўрттиради: 1
. Тилларим ачишиб кетди
. 2.
Баданларим музлаб
кетд
и. З.
Қовоқларим ёрилай дейди. 4. Шодликларим сиғмас дилимга. 5.
Уйқуларим қочиб кетди
.
Демак, хулоса қилиш мумкинки, кўплик сон шакли оралиқ грамматик
маъносини воқелантиришда луғавий омил устувор бўлиб, бу шаклда омил
нисбати бирлик сон шаклидагига нисбатан тескари нисбатда.
Достарыңызбен бөлісу: |