243
ҳолда
–лар
эмас, бирлик сон шакли қўлланади:
Орзу билан тирикдир
одам
.
...(Шуҳрат).
1
Шаклнинг соф категориал маъноси – кўпликни ифодалашда ҳам бу
шакл ўзига хосликка эга. Бирлик сон шакли бирлик миқдорни ҳам, кўплик
миқдорни ҳам тўғридан-тўғри англатаверади. Айниқса, тилдаги тежам
қонунияти бунга кенг йўл очади. Кўплик сон шакли бирлик маъносини
ифодалаганда ҳам (
тилларим, юракларим
), айтилганидек, кўплик умумий
грамматик маъносининг таъсири сезилиб туради.
Шаклнинг сифатий белги ифодалашида ҳам ўзига хослик бор. Бирлик
сон шаклида миқдорий кўплик бўлинмас сифатий тавсифга эга бўлса,
кўплик сон шаклида ҳам бўлинмас (сувлар, қонлар), ҳам бўлинувчан
(йигитлар, китоблар) табиатга эга. Шунингдек, бирикувчи сўзнинг
таъсирида ҳам шаклнинг сифатий табиатида жиддий ўзгариш юз беради.
Аниқ миқдор билдирувчи сўз бирлик сон шаклидаги бўлинувчан кўпликни
воқелантирса, саналмайдиган жисм оти билан бирикув натижасида
бўлинмаслик юзага чиқади. Бирлик сон шакли аниқ миқдор билдирувчи
сўз билан ҳам, ноаниқ миқдор билдирувчи сўз билан ҳам
бирикаверганлиги каби, кўплик сон шакли фақат ноаниқ миқдор
ифодаловчи сўз билангина бирика олади. Сон категорияси шаклининг
хусусий маъноси ва парадигматик муносабатини кузатиш асосида
қуйидаги хулосага келиш мумкин:
–
бирлик сон шакли ҳам аниқ, ҳам ноаниқ миқдор маъносини
ифодалай олади, кўплик сон шаклида эса миқдор ҳамиша ноаниқдир;
–
бирлик сон шакли миқдорий белги қандайлигидан қатъи назар
сифатий бўлинмасликни ифодалайди, кўплик сон шакли эса миқдоран
ноаниқ нарсанинг ҳам бўлинмас, ҳам бўлинувчан сифатини кўрсатаверади.
Буни жадвалда қуйидагича бериш мумкин:
Достарыңызбен бөлісу: