252
кўра гоҳ кичрайтириш маъноси, гоҳ эркалаш маъноси яқолланиши
мумкин. Масалан,
чиройлигина қушча
бирикмасида кичрайтириш
маъносига нисбатан эркалаш маъноси устунроқ,
кичкинагина қушча
бирикмасида эса, аксинча, аниқловчи ёрдамида кичрайтириш маъноси
биринчи ўринга ўтиб, эркалаш маъноси кучсизланади.
Қуйида келтирилган мисолда -
ча
қўшимчаси контекст билан боғлиқ
равишдагина кичрайтириш-эркалаш маъносини англатишга ҳизмат
қилади: 1.
Булбулчадан
ўргилиб кетай!
(В.Ғафуров). 2.
Тентак қ
изча
фалокат келтиришга сал қолди-я! Ҳа,
хотинча
, йўллари бўлсин?
(С.Аҳмад).
Мана бу мисолда эса -
ча
қўшимчаси қўшилиб келган сўзнинг ўзида
кичрайтириш, баҳо оттенкаси сезилади, -
ча
эса баъзан шу маънони
кучайтириши учун ҳизмат қилса, баъзан асосдаги маънога қўшимча
эркалаш оттенкасини келтириб чиқаради: 1.
Бир
тойча
ориқ оёқларини сув
ичида кериб, сув ичарди
. 2.
Жўжача
расми солинган бу суратдан қаламини
маҳкам ушлаб Абдулҳамид қараб туради
(«Ҳ.Олиимжон ҳақида эртаклар»
китобидан).
3.
Чақалоқчаси
- ўғилча, кўзлари қоп-қора маржондай...
(Газетадан).
Бу мисолдаги
той, жўжа, чақалоқ
сўзининг ўзи алоҳида синганда
ҳам, қиёсан кичик нарсани кўрсатади, ундаги -
ча
қўшимчаси эса
кичрайтириш маъноси билан бирга ўша ўша нарса буюмга сўзловчининг
муносабатини ҳам ифодалайди, салбий ёки ижобий шахсий муносабатини
англатишга ҳизмат қилади.
-
ча
қўшимчаси воситасида шахс билдирувчи дан эркалаш шакли
ясалганда, кичрайтириш билан бирга ҳурматлаш ёки камситиш маъноси
ифодаланиши мумкин. Лекин бу маъно кичрайтириш маъносига қўшимча
тарздаги, сўзнинг луғавий маъноси ва бошқа нутқий фактор таъсирида
келиб чиқадиган маъновий оттенкка бўлади: 1.
Сизни қобил, эсли-ҳушли
Достарыңызбен бөлісу: