297
Ўзлик нисбати.
Ўзлик нисбати асосан
-н,
баъзан
-л
кўрсаткичи
ёрдамида ўтимли феълдан ҳосил бўлади. Айрим тилшунос томонидан
ўзлик нисбат шакли ясовчи
-ш
аффикси ўзлик нисбати ҳосил қилишда
каммаҳсул:
керишди, жойлашди, қоришди
каби сўзшаклдагина буни
кузатиш мумкин. Феъл ўзлик нисбат шаклига ўтгач унинг табиатида рўй
берадиган семантик-синтактик ўзгаришни, асос ва ўзлик нисбати
орасидаги фарқни изоҳлаш мушкуллиги тилшунос томонидан эътироф
этилган.
1
Масалан, тилшунос А.Ҳожиев аниқ ва ўзлик нисбатининг ўзаро
муносабатини объектли феълни объектсиз феълга айлантириш деб лўнда
ифода этади.
2
М.Миртожиев «Ўзбек тили ва адабиёти» журналида эълон
қилинган “Ўтимсизлик ва ўзлик нисбати” мавзусидаги Мақ.асида
қуйидагини баён этади: Ўтимли туб ва ясама феълда ўтимсизликни
ифодалаш эҳтиёжи ўзлик нисбат формантини юзага келтирди. Ўтимсиз
феълда англашилган ҳаракат ёки ҳолат объекти унинг агенси эканлиги
каби ўзлик нисбат феълида ҳам ҳаракат ёки ҳолат объекти унинг агенси
бўлади.”
3
Аниқ нисбатдаги ўтимсизлик ва ўзлик нисбат феъли ҳосил
қилган ўтимсизлик орасидаги фарқ ва ўхшашлик диққатга сазовор. Аниқ
нисбатдаги ўтимсиз феълда воситасиз объект бўлмайди. Бироқ ўтимли
феъл ўзлик нисбат воситасида ўтимсиз феълга айланганда, воситали
объект йўқолиб, субъект ва ҳаракат муносабати қолади, объектнинг
туширилиши эса субъектнинг мавқеини кўтаради –мустаҳкамлайди. Бунда
чиқиб кетаётган воситасиз объект субъект билан бирлашмайди ва
тўлдирувчи эга билан қовушмайди – балки у гап семантикаси ва
синтактик тузумидан бутунлай чиқиб кетади: 1.
Ғуломжон апил-тапил
кийимини
Достарыңызбен бөлісу: