Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет163/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

гапириб борарди
), орттирма нисбат 
маъносини ҳам (
Кичик полвон катта полвонни 
йиқитибди
) ифодалаши 
мумкин. Бироқ бунда, албатта, услубий чекланиш, мазкур маънони 
ифодалаш учун бошқа қандайдир “ёрдамчи куч”га эҳтиёж сезилиши 
табиий. Масалан, юқорида ўзлик нисбат маъносини ифодалаш учун ўзига-
ўзи бирлигининг кўмагига зарурат кўзга ташланди.
Аниқ нисбат асос феъл ифодалаётган ҳаракат субъектининг 
грамматик аниқлиги ва ҳаракат объектининг воситали (
Кесак билан 
тушириб қолгим келди-ю, дадамдан 
ҳайиқдим
) воситасиз ҳам 
(Рашид ака 
Икром акани 
силтаб ташлади
) бўла олиши билан характерланади. 
Бошқача айтганда аниқ нисбат бошқа барча нисбат шакли маъноси учун 
бефарқ бўлиб, нутқ вазияти тақозоси билан у маънодан бирини ифодалаб 
юбориши мумкин, бироқ бу маънодан ҳеч бири унинг учун зарурият эмас. 
Демак, нисбат категориясининг барча маъносига – бажарувчи, объект ва 
ҳаракат муносабатининг ранг-баранг маъносига умумий ҳолда аниқ 
нисбат эга. Бошқа нисбатда бундай ҳол ўта чегараланган ва мавжуди ҳам 
маълум бир доирадагина амал қилади.
Аниқ нисбат шакли умумий грамматик маъноси «ҳаракатнинг учала 
шахсдан биридаги киши ёки предмет томонидан бажарилиши ёки 
бажарилмаслигини билдириш»дир: 
билди, кўрди, сўради, айтди, қайтди
каби. Бу нисбатдаги феъл ўтимли (
олди
) ёки ўтимсиз (
ухлади
) бўлиши 
мумкин.
Демак, ноль шакл умумий грамматик маъноси ўзи мансуб 
категориянинг моҳиятини бошқасига нисбатан тўлароқ акс эттиради. 
Хуллас, бунга 
ҳаяжонланмоқ, қувонмоқ, сесканмоқ,бекинмоқ, каби феъл 
асосида янада яққол ам
ин бўлиш мумкин. Шунингдек, бу аниқ 
нисбатнинг бошқа нисбат шакли ва маъноси учун асос эканлиги ҳамда шу 
боисдан нутқда бир неча баробар кўп қўлланиши билан ҳам изоҳланади.
Аниқ нисбатдаги феъл ўтимли ҳам, ўтимсиз ҳам бўлиши мумкин. 
Шунинг учун аниқ нисбатдаги ўтимли ва ўтимсиз феълнинг бошқарувида 
ва шунга мувофиқ равишда нисбат семантикасида турли-туман ҳолат кўзга 
ташланади. 


296 
Ўтимсиз феъл объект валентлигига эга бўлмаганлиги боис гап 
таркибида сўз кенгайтирувчиси бўлган воситасиз тўлдирувчи иштирок 
этмайди. Мисол: 1. 
“София” нашриёти чоп этган “Алкимёгар” 
романининг биринчи нашрини қўлга олиб, чин дилдан 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет