Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет183/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-ганда 
шакли. 
-ганда
шакли замон маъносига эга бўлган -
гач
ва -
гунча
шакли қаторида алоҳида ўрин тутади. Бу шакл -
ган
ва -
да
шакли 
маъносининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бундай шаклли равишдошда 
ҳаракатнинг бирор чегараси эмас, балки унинг содир бўлиш пайти 
ифодаланади
. -ганда
шаклли қурилмада равишдош ва ҳоким феьл 
ифодалаган ҳаракатнинг давомийлиги белгиси ва унинг замонда бир-
бирига тўғри келиши ҳам ўзига хос. Агар равишдош давомли ҳаракат 
феъли билан ифодаланса, ҳоким феьл ифодалаган ҳаракат унинг бирор 
нуқтасига, замондаги маълум “кесма”сига тўғри келади(
Мен боғда 
юрганда у келган эди)
. ҳоким феьл давомли феълдан бўлса, равишдош 
ифодалаган ҳаракат ҳоким феълдан англашилган ҳаракатининг маълум 
бир қисмига тўғри келади(
Мен келганимда у боғда юрган эди
). Равишдош 
ҳам, ҳоким феъл ҳам давомли ҳаракатни ифодаловчи феъл билан 
ифодаланган бўлса, унинг бўлиб ўтиш пайти бир-бирига тўғри келади(
Мен 
ухлаётгада у юрган эди). 
Юқоридагидан хулоса қилиш мумкинки, 
-ганда
шакли луғавий шакл 
сифатида феълни нутққа олиб кирар экан, асос феълдаги ”ҳаракат” 
маъноси “сиқилиб”, унинг ўрнини ”пайт” маъно бўлакчаси эгаллайди: 1. 
Айни ўрик г у л л а г а н д а қора совуқ бўлиб ҳаммаёқни қақшатиб кетди 
(Ў.Ҳош.). 2. 
Бироқ арава яқинроқ к е л г а н д а похол шляпасини бостириб 
олган семиз одамни илғадиму ҳаммасини англадим
(Ў.Ҳош.). 
-
ганда
шакли бўлишсизлик кўрсаткичи билан қўлланганда, яъни 
бўлишсиз кўринишда бўлганда, асос феълда «пайт» маъносига қараганда 


331 
«шарт» маъноси бўёғи кўпроқ воқеланади: 1. 
Балки Мунаввар б ў л м а г а 
н д а Шерзод билан уришиб қолмасмидик
(Ў.Ҳош.)
. 2. Йўлдошхон қўлимдан 
тутиб қ о л м а г а н и д а отардим
(Ў.Ҳош.)]. 
-
ганда
шаклидаги «содир бўлиб ўтиш пайти» маъноси феъл бир-
бирини тақозо этувчи ҳаракатни ифодалаганда ҳам «шарт» маъноси билан 
қоришади
: Август охида планни б а ж а р г а н и н г и з д а салом 
берамиз
(Ў.Ҳош.). 
-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет