330
“қиёслаш” бўёғига эга бўлганда -
гандан кўра
аналитик равишдош шакли
билан синонимлик ҳосил қилади.
-гунча
шаклли равишдошда давомли ҳаракатнинг сўнгги чегараси -
“пайт” маъноси, ҳоким феълдан англашган ҳаракатнинг амалга ошиши
учун бажарилиши “шарт” бўлган маъно, шунингдек, “қиёс, ўхшатиш”
маъноси ҳам нутқ талабига кўра тажаллиланиши мумкин:
1. Раънони
эгасига т о п ш и р м а г у н ч а, у қуйилмайдиганга ўхшайди (А.Қод.)
. 2.
Тонг о т к у н ч а қишлоққа етиб олиш керак. 3. Қуёш ч и қ қ у н ч а кўчалар
супуриб бўлинди. 4. Баҳор к е л г у н ч а, уруғликни тахлаб қўйиш керак. 5.
Бурнимни қонатган анови Қўзивойнинг хумдек бошини ё р м а г у н ч а
тинчимайман
. 6
.Ёмон билан ю р г у н ч а, ёлғиз юргин ў л г у н ч а(Мақ.).
Достарыңызбен бөлісу: