май/масдан шакли. -май шакли -
а/й ва
-(и)б шаклининг бўлишсиз
кўрсаткичи бўлиб, у нутқий шароит талаби билан ҳар икки шакл ўрнида
қўллана олади.
-а/й шакли кўп ҳолда такрор қўлланганлиги боис
ҳаракатнинг давомийлигини бўрттиради,
-май шакли эса содир бўлмаган
ҳаракатни ифодалаганлиги сабабли, давомли ёки давомсизликка ишора
қилмайди.
Айрим
ўриндагина
бу
шакл
такрор
ишлатилиб,
бўлишсизликнинг давомийлиги бўёғига эга бўлиши мумкин. Мисол:
1. И н д а м а й-и н д а м а й бошига чиқариб олди. Бундай ҳолда ҳоким феъл,
албатта, бўлишли шаклда бўлади. Алоҳида ҳолда қўлланганда
-май шаклида кўпроқ
-(и)б шакли грамматик маъносига хос хусусиятни кўриш
мумкин. Қиёсланг:
кулиб гапирди – кулмай гапирди . -май/масдан шакли феълни нутққа олиб кирар экан, асос феълдаги
“ҳаракат” маъносининг “торайиши” ва ”тарз” маъносининг “кенгайиши”
кузатилади. Нутқий қуршов таъсирида бу шаклли равишдош “тарз”(1),
”сабаб”(2), ”пайт”(3) каби маъно оттенкасига эга бўлиши мумкин: 1.
У гапиртиришга ҳам қ ў й м а й қўлимдан судраб кетди. И н д а м а й ерга қараб ўтиравердим .
Чироқни ўчирдиму, анчагача у х л о л о л м а й ётдим .
Орқамга қ а р а м а й югурдим . 2.
Қанотини қуш қ о қ м а й и н, Уйғонар эл полвонлари .
3
. Қўрбоши ниҳоят ч и д о л м а й, ўрнидан турди .
-масдан шаклига мавжуд грамматикада равиш ясовчи сифатида
қаралиб, шундай изоҳланади: “Бўлишсиз формадаги сифатдош чиқиш
келишигидаги равишга айланади
: шошмасдан, индамасдан, чарчамасдан, қарамасдан..” 1 Кўринадики, бу шаклнинг бўлишсиз равишдош шакли
эканлиги фаҳмланмай, сўзшаклга нисбатан лексема сифатида қаралмоқда.