334
+
о
-
ганча
-а/ й
Равишдош парадигмасининг иккинчи гуруҳ ташкил этувчиси бўлган -
гач, -гунча, -ганда
кўрсаткичи «ҳаракат чегарасига муносабат» белгиси
асосида қарама-қарши туради. Бу привативлик белгиси
-гач, -гунча
шаклида ижобийлиги,
-ганда
шаклида бетарафлиги билан характерланади.
Чунки -
ганда
шаклига, асосан, ҳаракатнинг пайт фонини ифодалаш
хосдир, айрим ҳолда ҳаракат чегарасига муносабат ҳам кузатилади.
Кўринадики, равишдош шакли бир умумий белги (кучли синтактик
имконият – “феълни феълга боғлаш” белгиси)
асосида бирлашиб,
равишдошнинг зотий моҳиятига дахлдор бўлмаган белги асосида турли
хил зиддиятли муносабатда бўлади. Шу боис зотий моҳиятнинг
парчаланиши
асосида эмас, балки зотга дахлдор бўлмаган хосса асосида
фарқланиши равишдош шаклини яхлит морфологик парадигмага -
категорияга бирлаштириш учун монеълик қилади ва
барча шаклни битта
равишдошнинг қоришиқ маъно билан мураккаблашган турли кўриниши
сифатида қарашга асос бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: