Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет189/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-миш 
шакли
-
миш 
сифатдошнинг тарихий шакли бўлиб, «перфакт 
кесим орқали англашилган ҳаракатга нисбатан амалга оширилган, содир 
бўлган» ҳаракат маъносини ифодалайди. Ҳозирги ўзбек адабий тили учун 
бу шакл меъёрий шакл саналмайди. Аммо ўзи қўшилган лексема 
маъносидаги ҳаракат маъносини белги маъносига мувофиқлаштириши 
билан унинг том маънодаги сифатдош шакли эканлигини инкор 
этолмаймиз. Масалан: 
Келин б ў л м и ш қиз қўшни қишлоқдан экан
. Бу 
шакл айрим сўз таркибида луғавий маънога таъсир даражасининг ошиши 
билан сўз ясовчилик касб этиб, ажралмас ҳолга келиб қолган: 
ў т м и ш 
ҳаёт // ўтмиш, қилмиш // кечмиш 
унумсиз от ясовчи. Бунда ҳам 
-(а)р
шакли ҳақидаги фикримиз ўз ифодасини топади. 
-
ажак, -аси

гуси, -(у)вчи
шакли. 
Cифатдош шакли сирасига 
киритилувчи -
ажак, -аси / гуси 
кўрсаткичи архаик кўрсаткич бўлиб, ўзбек 
тилининг тарихий тараққиёти натижасида бу шакл айрим сўз таркибида 
ҳозирда деярли ажралмас ҳолга келиб қолган. Исталган феъл ўзак-негизига 
қўшилиб янги луғавий шакл ҳосил қилолмаслиги сабабли у унумли 
сифатдош ҳосил қилувчи сирасидан чиқарилади. -
ажак, -аси 
/
 гуси
шакли 
айрим ўринда сўз луғавий маъносига жиддий таъсир этиши билан луғавий 
шакл ясовчиликдан бегоналашиб боради: 
к е л а ж а к (ҳаёт), б ў л а ж а к 
(куёв), к е л г у с и (йил), б ў л ғ у с и (она), к е л а с и (ой)
каби. 
-(у)вчи
кўрсаткичли сўзшакл ҳозирги ўзбек тилида нисбатан кўп 
кузатилади
: и з л о в ч и(киши), я с о в ч и(қўшимча), б и ч у в ч и(киши), 
қўшиқ а й т у в ч и(бола), кечикиб к е л у в ч и(ўқувчи)
ва ҳоказо. Айрим 
ишда бу шакл исми фоил ясовчи деб талқин қилинади ва сифатдош 
сирасидан чиқарилади. Аммо баъзан бу шаклга нисбатан сўз ясовчи 
атамасини қўллаш хатоликка олиб келади: 
Отабек қўлларини б ў ш а т у в 
ч и қўрбошининг бунчалик титраб, қалтирашидан ўз рақибларидан 
биттаси шу эканини пайқади 
(А.Қод.). 
Демак, юқорида санаб ўтилган 
-(а)р/-мас, -миш, -ажак, -гуси/аси 
шакли каби 
-(у)вчи
шакли ҳам ҳозирги кунда баъзан том маънодаги 
луғавий шакл ҳосил қилувчи (
Кечикиб к е л у в ч и болалар сони 
камайди
.), баъзан луғавий маънога таъсир этиш даражасининг кучлилиги 


339 
билан сўз ясовчига (
и з л о в ч и(киши), ҳ а й д о в ч и (киши)
) яқинлашиб 
келади. Ҳозирги кунда от туркуми доирасида ўрганилаётган 
сайловчи, 
ўқитувчи, бошловчи, боғловчи, тусловчи, ўқувчи
бирлиги тарихан 
сифатдошдан урчиб чиққан, яъни сифатдошнинг субстантизациялашувига, 
тамоман отга кўчишига, сабаб бўлган. Чунки юқоридаги бирликда ҳаракат 
маъносига қараганда шахс маъноси устунлик қилмоқда. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет