340
-ган
шаклли сифатдошдаги ҳаракат семаси ўтган замонга оид бўлиб,
унинг натижасининг давомийлигини ифодалайди. Айниқса,
ёт, тур, ўтир,
юр
каби ҳолат феълига қўшилганда мазкур шакл юқоридаги маънони
юзага чиқаради. Бу ҳолат феълнинг луғавий маъносига ҳам боғлиқ бўлади,
албатта. Соф ўтган замон: 1.
Ёш қ у й и л и б к е л а ё т г а н кўзларимни
артиб-артиб босма ҳарфда ёзилган хатни ўқидим
(Ў.Ҳош.). 2.
М у з л а г а
н қорни ғарч-ғурч босганча қадамимизни тезлаштирдик (
Ў.Ҳош.).
Ҳаракатнинг ўтган замонга оид бўлиб натижасининг давомийлиги: 1.
Улар
орасида жияги ситилиб кетган дўппи к и й г а н Олимжонни кўриб
қолдим(
Ў.Ҳош.). 2.
Омборнинг қамишлари о с и л и б ё т г а н шифтини
кўтариб юборгудай кулги янгради(
Ў.Ҳош.). 3. А
ммам ҳокандозда т у т а б
т у р г а н исириқ кўтариб кирди(
Ў.Ҳош.).
Юқоридаги мисолдан фаҳмлаш мумкинки, -
ган
шаклли сифатдош
феъллик хусусияти – ҳаракат, замон (
ўқиган, ўқиётган, ўқийдиган
),
нисбат(
ўқилган, ўқитган
), бўлишсизлик (
ўқилмаган китоб
), ҳаракат тарзи
(қўрқиб кетган бола
) маъносини ўзида сақлайди. Аммо коммуникация
жараёнида реаллашганда сифатдош шакли ёндош ҳодиса таъсирида
юқоридаги феъллик хусусиятини «кучсизлантириб» – тобе узвликка
мослашиб белги билдирадиган сўз – сифат мақомига эга бўлади. Шакл
сўзнинг аташ семасига таъсир қилиш билан вазифа семасини ҳам
янгилайди, яъни сифатдош шаклидаги феъл бошқарувчилик хусусиятини
кучсизлантириб ўзидан кейин келган сўзга тобе узв сифатида боғланади ва
гапда сифатловчи-аниқловчи (феъл- кесимга боғланганда вазият ҳоли)
вазифасида келади - ўз маъно моҳияти билан белги билдирадиган сўз -
сифатнинг сўроғини қабул қилади: 1
. Дунёни қизғанма мендан, азизим, Сен
и ч г а н булоқдан ичмасман асло
(А.Орип.). 2
. Б ў ш а г а н тоғорани
дастурхонга ўраб кўтараётган эдим,
Ф
отима келин қўймади(
Ў.Ҳош.). 3.
Димоққа қ и з и г а н асфалть ҳиди урилади(
Ў.Ҳош.). 4
. Ўртасига қор ў й и
б қ ў й и л г а н каталакдек ҳовли..
.
(
Ў.Ҳош.). 5.
Кўз ўнгимда яна ўша қ о р б
о с г а н ҳовли, м у з л а г а н перрондан ю г у р г а н онам
жонланди(
Ў.Ҳош.).
-
ётган
шаклининг маъновий моҳияти давомий ҳаракат/ҳолатни нарса-
шахснинг белгиси сифатида ифодалашдир: 1
. У т и т р а б к е т а ё т г а
н бармоқлари билан оғзини тўсди(
Ў.Ҳош.). 2.
Зум ўтмай нўхтадан ч а н г
341
а л л а г а н куйи жар бўйидан келаётган одам ғира-шира кўринди
(
Ў.Ҳош.).
-ётган
шаклли сифатдошдаги ҳаракат/ҳолатнинг давомийлиги,
ҳозирги замон маъноси, асосан,
ёт
элементининг маъновий хусусияти
асосида бўлади
. -ган
қисми эса атрибутив
белги ифодалаш ва кейинги
сўзга боғлаш вазифасини бажаради.
-адиган
/
йдиган
шаклининг маъновий моҳияти давомий ҳаракат
ҳолатни нарсанинг атрибутив белгисига айлантиришдир, яъни феълни
нутққа «ҳаракат» бўёғини кучсизлантирган ва «белги» оттенкасини
беришга мослаган ҳолда воқелантириш. Бу шаклдаги замон маъноси
доимий ҳаракат / ҳолат ифодалаш – унинг таркибий қисми бўлган
-ади
нинг қадимда ҳолат феъли бўлганлигига бориб тақалади. Мазкур шаклли
сифатдошдан англашилган ҳаракат
/
ҳолат кесимдан англашилган
ҳаракатдан олдин ёки кейин, баъзан у
билан бир пайтда юз бериши
мумкин: 1.
Лазакат хола пиёланинг оғзича к е л а д и г а н кулчани бешик
бошига қўйди(
Ў.Ҳош.). 2.
Менинг ўғилларим бекорга ў л и б к е т а д и г а н
болаларма. (
Ў.Ҳош.). 3.
Ё қ м а й д и г а н ҳеч нарса егани йўқ,-деди онаси
(А.Қод.). 4.
Ч и қ м а г а н жондан умид
(Мақ.).
-
ган, -ётган, -адиган
шакли луғавий шакл сифатида ўзи нутқда
воқелантирган сўз маъносидаги «ҳаракат билдириш» ва «бошқарувчилик»
бўёғини хиралаштириб, унга «сифатлик» белгисини беради. Аммо такрор
бўлса-да, айтиб ўтиш керакки, бу ўзгариш лексема семасига таъсир
этмайди, балки унинг нутқдаги тажаллисини турли томондан
модификациялайди, холос.
Сифатдош шакли талқинини умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки,
барча сифатдош шакли кўриб ўтилганидек, битта умумий маъно -
«ҳаракатни атрибутив белгига айлантириш ва уни отга(қисман феълга)
боғлаш белгиси остида бирлашади. Аммо ҳар бир шакл контекстга боғлиқ
равишда турли ёндош ҳодиса таъсирида ўзига хос хусусиятга ҳам эга
бўлади. Масалан, «кесимдан англашилган ҳаракатдан олдин содир бўлиш»
белгиси -
ган
шакли
учун ижобий, -
ётган, -адиган, -йдиган
шакли учун
мажҳул, «доимий замон» белгиси эса
-адиган / йдиган
шаклида мусбат
кўринишда, қолган шакл учун мажҳул, «давомийлик» белгиси
-ётган
342
шаклида ижобийлиги билан бошқа шаклга зидланади. Буни чизмада
қуйидагича берамиз:
Достарыңызбен бөлісу: