Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет192/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Ҳаракат номи.
Феъл лексема нутқий алоқада расмийлашар экан, 
юқорида айтилганидек, ўзгаловчи категорияси шаклидан бирини қабул 
қилиши шарт. Феълни нутққа олиб кирувчи шакл орасида ҳаракат номи 
алоҳида ўрин тутади. Кўриб ўтилган сифатдош ва равишдош шакли 
коммункация жараёнида феълни феъликдан “узоқлаштириб”, унга тобе 
узвлик мақомини берган ҳолда ўзидан кейинги сўзга боғлаш вазифасини 
юкласа, ҳаракат номи шакли эса феълликни кучсизлантириш учунгина 
хизмат қилади. Аммо шуни айтиб ўтиш керакки, бу шакл воситасида 
нутқда реаллашган феъл ўз феъллик белгисини сифатдош ва равишдошга 
қараганда кўпроқ хиралаштиради, яъни ҳаракат/ҳолат белгиси 
кучсизланиб, предметлашиш – гапда отга хос белги билан синтагматик 
муносабат ҳосил қилиш кузатилади. ҳаракат номи шакига нисбатан қатъий 
”предметлашиш” терминини қўлламаймиз, албатта. Чунки, мазкур 
сўзшакл феъллик белгисини(нисбат – 
ўқитиш, изланиш, 
қисман 
бўлишсизлик –
 истамаслик, чекмаслик) 
ҳам ўзида сақлаб қолади. 
Ўзбек тилшунослигида ҳаракат номи шакли сифатида қуйидаги 
ажратилади: 
-( у) в

-моқ 

-ганлик 

-(и) ш 


344 
Мавжуд адабиётда бу шаклнинг маъновий жиҳатдан фарқланмаслиги 
айтилади. Аммо мазкур шаклнинг барчасига нисбатан бирдек ёндашиш 
ҳам мунозарали бўлганлиги боис, ҳар бир шаклнинг бу тизимдаги ўрни 
ҳақида алоҳида тўхталамиз. 
-(у) в 
шакли. 
-(у) в
кўрсаткичи ҳаракат номининг тарихий шакли 
бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида унумли ва кенг истеъмолли аффикс 
сирасига киритилмайди. Мавжуд адабиётда
1
мазкур шакл “ҳаракат номи 
сифатида 
-(и)ш
формасига нисбатан анча кам қўлланади. Бу вазифада 
қўлланган ўринда ҳамма вақт -(
и
)ш аффикси билан ясалувчи формани 
ишлатиш мумкин...” деб таърифлаб ўтилади. 
-(у)в
шаклининг моддий қисм 
луғавий маъносига таъсири кучайиши натижасида, феъл сўзшаклдаги 
ҳаракат/ҳолат белгиси, умуман, феъллик йўқолиш даражасига келиб, 
нутқда от лексемага хос хусусиятни намоён қилади ва бундай шаклли 
айрим ҳаракат номи бутунлай отга кўчади: 
тинтув, қидирув, ёзув, сайлов, 
ўқув 
ва бошқа. Шунинг учун биз бу шаклни ҳаракат номи шакли 
тизимидан чиқариб уни тарихий ҳодиса сифатида баҳолаймиз, аниқроғи, 
бу шакл ҳозирги кунда сўзшакл ҳолида отга кўчган - от лексемага 
айланган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет