Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет187/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Сифатдош
.
Олдинги бўлимда айтилганидек, лексема нутқда 
воқеланар экан, унинг аташ ва вазифа семаси воқеаланишида турли 
морфологик ва синтактик қуршов таъсирида сезиларли ўзгариш 
кузатилади. Феъл лексеманинг нутқий реаллашувида асосий ўрин тутувчи 
таснифловчи ўзгаловчи категорияси аъзосидан бири бўлмиш сифатдош 
шакли феълнинг мазмун плани – семема таркибига жиддий таъсир этиши 
билан ажралиб туради.
 
Сифатдош нокесимлик шакли бўлиб, феълни нутққа воқелантирар 
экан, уни ўзидан кейинги от(баъзан феъл)га боғлашдек синтактик ва ўзи 
шакллантираётган феълга сифатлик белгисини беришдан иборат 
морфологик маънони намоён қилади.
Сифатдош кўрсаткичининг луғавий-синтактик шакллик табиати унинг 
умумий синтактик моҳияти – феълни от(ёки феъл)га тобе узв сифатида 
боғлаш ва шу билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан маъновий хусусият – феъл 
англатган ҳаракат ва ҳаракат натижасини нарса-предметнинг белгиси 
сифатида нутқда воқелантиришдан иборат. 


335 
Сифатдош шаклининг сўз луғавий маъносига таъсири нутқий ҳодиса 
бўлиб, исталган феъл нутқ таркибида киргандагина сифатдошлик 
хусусиятини намоён қилади. Шаклнинг луғавий маънога таъсири лексема 
семасига таъсир қилиш деган гап эмас. Масалан, 
ўқиган бола
бирикмасидаги “ўқимоқ” сўзи маъносида орттирилган “белги” оттенкаси 
ўқи
лексемасининг лисоний моҳиятини ўзгартирмайди. 
Луғавий маънога таъсир ўзгаловчи категориясининг барча шаклида 
бирдек эмас. Равишдош ўзгаланиш жараёнида феълнинг луғавий 
маъносини кучли ўзгартирмай, унга, асосан, тобеловчи синтактик вазифа 
юкласа, сифатдош феълдаги динамик белгини барқарорлаштириб, унинг 
луғавий маъносини қисман бўлса-да, ўзгартиради. Шунинг учун айрим 
назариётчи сифатдошни алоҳида сўз туркуми сифатида қарайди.
1
Ўзбек тилшунослигида сифатдош шакли сифатида қуйидаги 
ажратилади: 
-ган 
 -(а)р 
 -(у)вчи 
 -миш 
 -ажак 
 -аси(гуси
). 
Таҳлилни ҳар бир шаклнинг луғавий маъно ва синтактик имкониятга 
таъсири мисолида олиб борамиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет