368
грамматик маъносини юзага чиқаради.
Ўқий олади
мисолида
-й+ол
шакли
орқали «ҳаракатни бажариш имкониятига эгалик» маъноси «иш-ҳаракатга
қодирлик» оралиқ грамматик маъносида «жисмоний ва ақлий фаолият»ни
ифодаласа,
кўрсата билди
мисолида эса
-а+бил
шакли орқали «ҳаракатни
бажариш қобилиятига эгалик» маъноси «иш-ҳаракатга қодирлик» оралиқ
грамматик маъносининг фақат «ақлий фаолият» кўринишини юзага
чиқаряпти. Шу ўринда «иш-ҳаракатга қодирлик» маъносини юзага
чиқарувчи
-а/й+ол
ва
-а/й+бил
шакли ҳақида
фикр юритилганда шуни
айтиш лозимки,
-а/й+ол
шаклини нутқда мазкур маънони ифодалашда
ишлатиш ўзбек тили меъёрига мос келса-да,
-а/й+бил
шакли орқали «иш-
ҳаракатни бажаришга қодирлик» маъноси ифодаланишини «нормадан
четланиш» деб ҳисоблаш мумкин
1
.
Бориб кўр
мисолида
-иб+кўр
шакли
орқали «ҳаракатни текшириш ёки тажрибадан ўтказиш» маъносининг
«синаш» оралиқ грамматик маъноси ифодаланса,
санаб боқ
мисолида
-
б+боқ
шакли орқали «ҳаракатни билиш,
белгилаш, аниқлаш» маъноси
«иш-ҳаракатни синаш» оралиқ грамматик маъносини тиклаш учун хизмат
қилади.
Хусусийликни тиклаш поғонали табиатга эга экан, хусусий грамматик
маъно ва умумий грамматик маъно орасида уни боғловчи бўғин
ажратилганда, оралиқ грамматик маънода хусусий грамматик маънонинг
ҳам, умумий грамматик маънонинг ҳам хоссаси мавжуд бўлади.
Маълумки, ўзбек тилида шу кунгача энг катта морфологик парадигма
саналган замон категорияси 18 аъзодан иборат
2
. Ҳажман
ундан-да катта
бўлган, қарийб 50 га яқин аъзони ўз ичига олган ҳаракат тарзи шакли
парадигмасини «тарз» умумий грамматик маъноси остида бирлаштириш
мумкин. Бу қуйидаги кўринишда акс этган (1-жадвал. Ҳаракат тарзи
категорияси).
Жадвалда ҳаракат тарзи маъносини ифодалашнинг биргина
морфологик кўриниши ва ягона умумийлик остида яхлит тизим ҳосил
қилиши акс этган. Хусусий грамматик маъно ўз
умумий грамматик
1
Кононов А.Н. Грамматика современного узбекского литературного языка. –М. -Л.: Изд-во
АН СССР, 1960. с. 180.
2
Баҳриддинова Б. Феъл луғавий шакли тизими. Феълнинг тур категорияси: филол. фан. номз.
дис. –Самарқанд, 2002. 45- б.
369
маъносига етиб бориши учун даражаланган оралиқ грамматик маъно
босқичини босиб ўтади. Жадвалдаги тадрижий грамматик маънода ҳаракат
тарзи шаклининг хусусий маъноси кўрсатилмаган. Бунинг сабаби
шундаки, унинг хусусий грамматик маъноси контекст билан боғлиқ бўлиб,
биргина шакл маълум нутқий жараёнда
етакчи феъл лексема, равишдош
шакли ва синтактик омил таъсири билан воқеланиб, ўзига хослик касб
этади. Аниқроғи, маълум бир шаклнинг
мисолда юқоридаги омил
таъсирида турлича маъно ифодалаши кузатилади. Шунга кўра айтиш
мумкинки, ҳаракат тарзи шаклининг хусусий грамматик маъносини одатда
контекст ҳал қилади.
Маълум бўладики, умумий грамматик маъно нутққа киритилар экан, у
қанчалик қуйиласа, унга бошқа ҳодиса- турли тил сатҳ таъсири ҳам
муайянлашиб боради.
Маълумки, ўзбeк тилида ҳаракат тарзи шаклини ҳосил қилувчи 30 га
яқин фeъл мавжуд бўлиб, бу фeъл кўмакчи фeъл сифатида англатаётган
маънонинг мустақил қўлланишидаги маъносига муносабати жиҳатидан
даражаланувчи қаторни ташкил қилади. Умумлингвистик қонуният бўлган
даражаланишнинг ҳаракат тарзи шаклида xусусийлашуви ўзига xос.
Ўзбeк тилидаги морфологик шакл синтeтик табиатлидир, бироқ
сўзнинг аналитик (Адҳам
Достарыңызбен бөлісу: