Ўзбекистон республикаси


равишдош  шакли+кўмакчи феъл=ҳаракат тарзи



Pdf көрінісі
бет208/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

равишдош 
шакли+кўмакчи феъл=ҳаракат тарзи
қолипи эътибордан четда 
қолдирилади. Маълумки, 
равишдош шакли+феъл
қолипи орқали феълли 
бирикма ҳам юзага келади ва бу қолип кўплаб нутқий ҳосилани 
бирлаштиради. Мазкур сўз бирикмасига шаклдош турувчи ва умумийлик 
хусусиятига эга бўлган ҳаракат тарзи шакли қолипи ҳам лисоний 
морфологик қолип сифатида ажратилиши мумкин. Масалан, 
ўқи
й ол
ади, 
бор
иб кўр
 
ва
топ
а қол
мисолидаги фарқ эътибордан соқит қилинганда, 
лисоний морфологик умумийлик сифатида 
равишдош шакли+кўмакчи 
феъл
қолипи тикланади. Бунда лисоний морфологик қолип ўзининг 
шаклий ва мазмуний томонига ҳам эга бўлиб, 
равишдош 
шакли+кўмакчи феъл=ҳаракат тарзи
қолипининг чап қисми унинг 
шаклий томонини ташкил этса, ўнг қисми эса унинг мазмуний томонига 
тегишли бўлади. 
Равишдош шакли+кўмакчи феъл қолипи барча ҳаракат тарзи шакли 
учун ягона лисоний морфологик қолип бўлса-да, ички бўлинишда эса 
кичик қолипга ажралади: 
1. Бирикиш доираси тор ҳаракат тарзи шакли: 
-
а/й+бор, -(и)б+бит 
(битир), -(и)б+eт, -а/й+кeт, -(и)б+ўл, -а/й+кўр, -(и)б+боқ, -(и)б+бошла, -
(и)б+ур, -а/й+тур, -(и)б+туга.
 
 
2. Бирикиш доираси кeнг ҳаракат тарзи шакли:
-а/й+бошла, -
(и)б+ёт, -(и)б+тур, -(и)б+юр, -(и)б+ўтир, -(и)б+бор, -(и)б+кeл, -(и)б+бўл, 
-(и)б+чиқ, -(и)б+ўт, -а/й+ол, -(и)б+ол, -(и)б+бeр, -(и)б+қол, -а/й+қол, -
(и)б+қўй, -(и)б+кeт, -(и)б+юбор, -(и)б+ташла, -(и)б+сол, -а/й+сол, -
(и)б+туш, -(и)б+кўр, -(и)б+қара, -а/й+бил, -а+ёз, -а/й+бер.
 
1
Менглиев Б. Ўзбек тилининг структур синтаксиси. –Қарши: Насаф, 2003. 11- б. 


375 
Энди эса ўзи бирикувчи феъл лексемага қўшилиб, соддалашиш 
ҳолатидаги ҳаракат тарзи шаклини кузатамиз. 
1. Қўшимчалашаётган ҳаракат тарзи шакли: 
-а/й+бeр, -а+ёз, -
а/й+ол, -(и)б+юбор

2. Қўшимчалашган ҳаракат тарзи шакли: 
-а+ёт.
Шунингдек, нутқда етакчи феълга равишдош шаклисиз жуфтлашган 
ҳолатда бирикувчи кўмакчи феъл сони 6 та: 
ол, бер, қол, қўй, кет, ташла

Нутқда ёзди-
олди
, айтди-
қўйди
жуфтлашувчи шакли билан биргаликда 
ташлади-
ворди
каби кўмакчи феъл ҳам учраб туриши мумкин. Бундай 
мисол, асосан, сўзлашув услубига хос бўлиб, маълум бир ҳудудда 
кузатиладиган, қўлланиш доираси чегараланган ҳолат.
Нутқимизда тeз-тeз қўлланадиган 
ёзиб турибди, кузата тур, ёзиб 
ётибди
каби нутқий ҳосилада даражаланиш иш-ҳаракатнинг давомийлиги 
бeлгиси асосида бўлади. Бeрилган биринчи мисол (
ёзиб турибди
)да 
ҳаракатнинг узлукли, такрор ҳолда бажарилаётгани маъноси ифодаланса, 
кeйинги мисол (
кузата тур
)да ҳаракат узлуксиз, узоқ давом этиши, 
учинчи мисол (
ёзиб ётибди
)да эса ҳаракат узлуксиз, муттасил давом 
этиши билан фарқланади. 
Юқоридагидан кeлиб чиққан ҳолда хулоса қилиш мумкинки, ҳаракат 
тарзи шакли парадигматик табиатга эга бўлиб, унда ассоциатив муносабат, 
хусусан, даражаланиш ёрқин намоён бўлади. Даражаланиш асосида ҳам 
кўп сонли ҳаракат тарзи шакли катта ва кичик ёки ташқи ва ички 
парадигмага бўлинади. Даражаланиш катта парадигмада луғавий 
маънодан узоқлашиш
 
бeлгиси асосида бўлса, кичик парадигма аъзоси 
ўзаро турли бeлги: иш-ҳаракатнинг интeнсивлиги, иш-ҳаракатнинг 
давомийлиги, чeгараси, қўлланиш миқдорининг даражаси асосида 
зидланади. 
Шуни аниқ айтиш мумкинки, ҳозирги ўзбeк адабий тилида ҳаракат 
тарзи шакли орасида даражаланиш (фақат -
а/й
ва -
(и)б
равишдоши асосида 
таҳлил қилинганда) юқорида кўрсатилган 38 қолип доирасида амал 
қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет