Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет203/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

йиқилаёзди, тугатаёзди
каби сўзшаклнинг бўлишсиз шаклда бўла 
олмаслиги сабабини ойдинлаштиради. Ҳаракат тарзи шакли грамматик 
хосланиш хусусиятига эга экан, бу унинг вазифа семаси асосида юзага 
чиқади. 
-а/й+сол
ҳаракат тарзи шакли ҳам 
-а/й+кўр
қолипли шакл каби 
тусланишга хосланмаган кўринишга эга. Тилшунос А.Ҳожиев 
сол
кўмакчи 
феъли равишдошнинг 

аффикси билан ясалган турига бирикканда, ўзи 
1
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 178- б. 


363 
ҳам деярли ҳамма вақт -
(и)б
аффикси билан ясалган равишдош шаклида 
бўлиши ва етакчи феъл билан бирга содда гап таркибидаги равишдош 
оборотнинг кесими вазифасида келишини таъкидлайди
1
. Масалан, 1. 
Йўлчи пичоқни ура солиб, узоққа отди
(Ойбек). 2. 
Саидғози қўлидаги 
қаламини қўя солиб, чапакка зўр берди

(С.Анорбоев)
. Таҳлилдан хулоса 
чиқариб шуни айтиш мумкинки, ҳаракат тарзи шаклида грамматик 
хосланиш мавжуд бўлиб, у тусланиш ёки тусланмаслик, бўлишли-
бўлишсизлик хусусиятига кўра фарқланади. 
Морфологик шакл ҳисобланган ҳаракат тарзи нутққа чиқар экан, унга 
гоҳ синтактик сатҳ таъсири кучли бўлса, гоҳ лексик ёки морфологик омил 
таъсири устуворлик қилиши кузатилади. 
Ҳаракат тарзи шаклининг маъновий хусусияти вазифавий хусусиятига 
қараганда кенг бўлиб, у маълум бир гуруҳ феъли билан алоқага 
киришганда ўзининг кўп маънолилик хусусиятини юзага чиқаради. 
Ҳаракат тарзи шакли бошқа морфологик шакл қаторида маъновий ва 
синтактик хосса бирлигидан иборат бутунлик бўлиб, унинг умумий 
грамматик маъноси диалектик яхлитлик асосида очилади. Шаклнинг 
маъновий жиҳати «ҳаракатнинг тарзини ифодалаш» бўлса, синтактик 
вазифасини «феъл сингари кесим вазифасида келиш» ташкил этади. 
Демак, шакл умумий грамматик маъносини «иш-ҳаракатнинг тарзини 
ифодалаш» деб таърифлаш мумкин. Ҳаракат тарзи шакли умумий 
грамматик маъносининг синтактик томони деярли ўзгаришсиз - «феълнинг 
тарз 
маъноли 
кенгайтирувчисини 
муайянлаштириш» 
тарзида 
хусусийлашади. Боғланувчи феъл бу вазифани ўзига хос тарзда 
модификация қила олмайди. Бироқ маъновий жиҳатдан тўғридан-тўғри 
эмас, балки муайян оралиқ грамматик маъно орқали нутққа чиқади, 
хусусий ҳолда намоён бўлади.
Маълумки, ҳаракат тарзи шаклининг маъносини белгилашда 
равишдошнинг 
-а/й
ёки 
-(и)б
шакли муҳим роль ўйнайди. Масалан, 
ўқий 
олади, ўқиб олди
мисолида морфологик шаклга морфологиянинг таъсири 
устуворлик қилади. Бунда лексиканинг таъсир доираси мазкур омилга 
нисбатан заифроқ бўлади. 
Кулмоқ
лексемаси -(и)б равишдош шакли 
1
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 67- б. 


364 
воситасида 
қолди, қўйди, турибди, берди, ётибди, олди, юборди 
кўмакчи 
феъл билан бирика олиш имкониятига эга.
Фақат эга ва феъл кесим муносабатидан ташкил топган йиғиқ гапда 
ҳаракат тарзи шаклининг етакчи феъл лексемага валентлик имконияти 
мўътадил бўлади. Масалан, 
Адҳам кулди
. Мазкур йиғиқ гап ҳол 
кенгайтирувчи билан кенгайганда ҳаракат тарзи шаклининг валентлик 
имконияти муайянлашади, чегараланади:
Адҳам бирдан кулиб юборди.
Аниқроғи, шаклий кенгайиш маъновий торайишни вужудга келтиради. 
Ҳол кесимдан, ҳатто эгадан қуйи мавқени эгаллайди. Зероки, нутқий 
гапда кесим ортидаги эгани тиклаш ҳолни тиклашга қараганда ўнғай. 
Адҳам кулиб юборди
каби мисолда ҳаракат тарзи шакли ифодаланмаган 
ҳолни тиклаш учун восита вазифасини ўтайди:
Адҳам кулиб юборди – Адҳам бирдан кулиб юборди. 
Маълум бўладики, гапдаги ҳол кенгайтирувчи юқоридаги 
-(и)б+қол, -
(и)б+қўй, -(и)б+тур, -(и)б+ бер, -(и)б+ёт, -(и)б+ол
ҳаракат тарзи шакли 
валентлик имкониятини тўсиб қўйган. Агар 
Адҳам бирдан кулиб юборди
гапида 
бирдан
лексемаси 
секин
ҳол кенгайтирувчиси билан алмаштирилса,
-(и)б+юбор
ҳаракат тарзи шакли 
-(и)б+қўй
шаклига ўз ўрнини бўшатиб 
беради. Юқоридаги ўринда морфологик шаклга синтактик омилнинг 
таъсири лексик омилга нисбатан кучлироқ сезилади. 
-(и)б+ол
қолипли ҳаракат тарзи шакли кўпгина чегарали (статик) 
ўрганмоқ, чиқармоқ, тузатмоқ
каби феъл гуруҳи билан бирикканда иш-
ҳаракатнинг бажарилиши маъносини ифодалайди. Масалан, 
ўрганиб олди, 
чиқариб олди, тузатиб олди
. Бироқ 
-(и)б+ол
қолипли ҳаракат тарзи шакли 
йўталмоқ, қарамоқ, ботирмоқ, мўраламоқ
каби чегарасиз (динамик) феъл 
гуруҳи билан бирикканда, «иш-ҳаракатнинг бир марта бажарилиши» 
маъноси ифодаланади. Масалан, 
йўталиб олди, қараб олди, ботириб олди, 
мўралаб олди
каби. Мазкур ҳолатда лексиканинг морфологик шаклга 
таъсири кучли бўлиб, етакчи феъл ҳаракат тарзи шакли маъносини 
белгилашда ҳокимлик табиатини юзага чиқармоқда.
Луғавий маъносини бутунлай сақлаган кўмакчи феълда лексик 
омилнинг таъсири кучсизроқ бўлса, синтактик омилнинг таъсири 
сезиларсиз даражада бўлади. Масалан, 
Ўқувчилар кела бошлади
мисолида 
тезда, 
аста-секин, 
бирин-кетин, 
югурганча
каби 
ўрин 


365 
кенгайтирувчисининг таъсири сезилмас даражада. 
Бошла
кўмакчи 
феълининг «иш-ҳаракатнинг бошланиши» маъноси мазкур гапда етакчи 
феъл сифатида ифодалаётган ҳаракатга ўхшаса-да, луғавий маъносини 
кўпроқ сақлаш асосида тажаллиланган. Мазкур гапда аслида «субъектнинг 
мўлжал қилинган жойга етиши» маъноси етакчи хусусиятга эга бўлиб, 
«иш-ҳаракатнинг бошланиши» маъноси эса мазкур ҳаракатнинг тарзини 
ифодалаб келяпти. 
Кўринадики, ҳаракат тарзининг ифодаланишида лексик, морфологик, 
синтактик омил таъсири турлича бўлиб, мазкур ҳодисанинг тажаллиси асл 
морфологик зотни қоронғилаштиради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет