362
Уни бошқа восита орқали ҳам инглиз тилида бериш имконияти мавжуд.
Бироқ қиёсланганда, грамматик шакл тизимидаги ҳаракат тарзи шакли
туркий тил, жумладан, ўзбек тилининг «Муҳокамат ул-луғатайн»идан жой
олувчи фактдан. Зероки юқорида келтирилган
У келаёзди
мисолини инглиз
тилига муқобил тарзда, грамматик восита асосида ўгиришга уриниш ҳар
қандай тил билувчи моҳир таржимон учун ҳам самарасиз натижа берса
керак.
Луғавий маънони сақлаш ҳаракат тарзи шаклида, шунингдек, -
а/й
ёки
-
(и)б
шаклли равишдошда ҳам фарқланар экан, -
а/й
равишдош шаклининг
етакчи феълни ўзидан кейин келган кўмакчи феълга тобора яқинлаштириб,
қўшиш имкониятига мойиллигини кузатиш мумкин. Юқорида айтилган
қарайвериб, ажралаёзди, кела олади, келаётибди
каби фикримиз далили.
Қўшимчалашиш қанчалик кучайиб борса, шунга мувофиқ, кўмакчи феъл
ҳам луғавий маънони сақлаш имкониятидан айрила боради.
Ҳаракат тарзи шакли грамматик хусусияти асосида таҳлил
қилинганда, сўзшаклдан
-а/й+кўр
ўзига хос хусусиятни намоён этади.
Одатда,
кўр
кўмакчи феълининг -
а/й
равишдош шакли билан валентлик
имконияти
фақат буйруқ майли доирасидагина учрайди.
Кўр
феълининг
ўзи эса ҳамма вақт бўлишсиз формада қўлланади
1
. Масалан,
Бу сирни ҳеч
кимга айта кўрма
(Ғайратий)
. Маълум бўладики,
-а/й+кўр
тусланишга
хосланмаган ҳаракат тарзи шакли бўлиб, унинг учун бўлишсизлик шакли
нутқда ягона «яшаш имконияти» ҳисобланади. Шунга қиёсан
ёз
кўмакчи
феъли таҳлил қилинганда, бунинг аксини кузатиш мумкин.
Ёз
кўмакчи
феъли, асосан, бажарилиши лозим бўлган, лекин тўла бажарилмаган иш-
ҳаракатни ифодаловчи феълга қўшимча маъно беради. Мазкур маъно, ўз-
ўзидан, бўлишли-бўлишсизлик маъноси билан мувофиқ келмайди. Бу эса
Достарыңызбен бөлісу: