Ўзбекистон республикаси


Ҳаракат тарзи шакли парадигматикаси



Pdf көрінісі
бет204/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Ҳаракат тарзи шакли парадигматикаси
. Ҳаракат тарзи шаклининг 
умумий грамматик маъносини очишда, категориал хусусияти ва 
парадигматик муносабатини ойдинлаштиришга унинг таркибли, яъни 
қўшимча+феъл лексема тузилишга эга эканлиги ҳам маълум даражада 
монелик қилиши табиий. Чунки бунда масалани мураккаблаштирувчи бир 
неча ҳолат мавжуд:
1) шаклда уни ўзига бириктираётган лексеманинг ҳам, равишдош 
шаклининг ҳам, шунингдек, кўмакчи феълнинг маъноси ҳам қоришган 
ҳолда 
воқеланиб, 
умумий 
тарз 
маъносининг 
кўринишини 
мураккаблаштириши;
2) ҳаракат тарзи шаклини ҳосил қилишда иштирок этаётган кўмакчи 
феъл маъносининг мустақил қўлланишидаги луғавий маъноси билан 
алоқаси мавжудлиги, бу алоқанинг турли даража ва кўринишда эканлиги; 
3) равишдош кўрсаткичининг ҳам, кўмакчи феълнинг ҳам маъновий 
мураккаблиги, серқирра моҳиятлилиги ҳаракат тарзи шаклининг ҳам кўп 
маънолилигини келтириб чиқариши ва шаклни айни бир маъно 
ифодаловчи 
восита 
сифатида 
муайян 
парадигмага 
киритиш 
имкониятининг чекланганлиги.
Маълум бўладики, ҳаракат тарзи шакли гарчи «тарз» умумий 
грамматик маъноси остида бирлашса-да, уни бошқа грамматик 
категорияда бўлгани каби шаклдан келиб чиққан ҳолда парадигматик 
таҳлил қилиш имкони чекланган. Ўрганилаётган шаклнинг кўп 
маънолилиги «хусусийликдан умумийликка» асосида иш кўриш учун 
тўсиқ бўлади. Шу боисдан ҳаракат тарзи шакли парадигмаси лисоний 


366 
тизим сифатида таҳлилга тортилар экан, «хусусийликдан умумийликка» 
йўналишида эмас, балки «умумийликдан хусусийликка» тамойили асосида 
иш кўрмоқ лозим бўлади. 
Морфологик шаклнинг фаҳмий ҳис қилинадиган алоҳида-алоҳида 
зоҳир бўлувчи маъносига хусусий грамматик маъно сифатида ёндашиш 
мумкин. Хусусий грамматик маъно тил сатҳига хос умумий грамматик 
маънодан синтагматик муносабатда рўёбга чиқиши, аниқлиги, 
вариативлиги, индивидуал қўлланиши билан фарқланади
1

Ҳаракат тарзи шаклининг хусусий грамматик маъноси ҳам бевосита 
нутқ билан боғлиқ бўлиб, у фақат нутқий ҳосиладагина ўзининг хусусий 
грамматик маъносини юзага чиқаради. Ҳаракат тарзи шаклининг умумий 
грамматик маъноси эса бевосита кузатишда берилмаган бўлиб, тайёрлик, 
умумий, мажбурийлик, барқарорлик каби хусусиятга эга. Ҳаракат тарзи 
шаклининг умумий грамматик маъноси хусусийликнинг умумий хоссаси 
сифатида мазкур хусусийликда яшайди ва у орқалигина нутқда 
реаллашади. 
Ҳаракат тарзи шаклининг хусусийлашуви умумий грамматик 
маънонинг муайян хоссаси асосида шаклланади. Ҳар қандай ҳодиса 
кўплаб моҳият заррасидан иборат бўлганлиги сабабли, нутқда қўлланилган 
муайян сўзшаклда турли умумий грамматик маънонинг хусусий 
грамматик маънои сифатида юзага чиққан зарра мавжуд бўлиб, у нутқий 
алоҳидалик сўзшаклда шундай зич бирлашганки, кўп ҳолда уни бир-
биридан ажратиш қийин бўлиб қолади. 
Миқдоран элликка яқин шаклни қамраб олган ҳаракат тарзи шакли, 
айтилганидек, «тарз» умумий грамматик маъноси остида бирлашади. Бу 
умумийлик муайян нутқий қўлланишгача бир неча оралиқ босқични босиб 
ўтади. Биринчи бўлиниш икки аъзоли бўлади: «жараёнлилик» ва 
«қобилият». Иккинчи бўлиниш «жараёнлилик» оралиқ грамматик 
маъносида аъзо сони учта: «иш-ҳаракатнинг бошланиши», «иш-
ҳаракатнинг 
давомийлиги», 
«иш-ҳаракатнинг 
тугалланганлиги». 
«Қобилият» оралиқ маъноси «қодирлик» ва «синаш»га бўлинади. 
Ўз навбатида иккинчи оралиқ маъно яна парчаланади. Масалан, «иш-
1
Менглиев Б.Р. Лисоний тизим яхлитлигида сатҳлараро муносабатлар: филол. фан. докт. ... 
дис. –Т., 2002. 207- б. 


367 
ҳаракатнинг 
бошланиши» 
оралиқ 
маъноси 
«сониявийлик» 
ва 
«давомийлик» оралиқ бўлакчасига; «иш-ҳаракат давомийлиги» эса 
«узлуклилик» ҳамда «узлуксизлик» парчасига ажралади. «Иш-ҳаракат 
тугалланганлиги» 
оралиқ 
маъноси 
«тўла 
бажарилиш», 
«тўла 
бажарилмаганлик», «ўзига олиш», «сониявийлик» оралиқ бўлакчасига эга 
бўлади. «Иш-ҳаракатга қодирлик» оралиқ маъноси «жисмоний ва ақлий 
фаолият» ҳамда «ақлий фаолият» оралиқларидан иборат бўлса, унга ёндош 
қаторда турувчи «синаш» оралиқ маъноси «текшириш», «синаш», 
«тажрибадан ўтказиш», «ҳаракатни билиш», «белгилаш» ҳамда «аниқлаш» 
қуйи оралиқига парчаланади. 
Ҳаракат тарзи шаклининг «тарз» умумий грамматик маъноси 
асосидаги парадигмасини энди нутқий ҳосилаларда кўриб ўтамиз. Аввало, 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет