Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет210/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Ҳаракат 
тарзи 
шаклининг 
синонимик 
парадигмаси

Маънодошлик икки планли лисоний бирликнинг барчаси учун хос 
қонуният бўлиб, парадигматик муносабат сирасида асосий мавқега эга. 
Ҳаракат тарзи парадигмаси аъзоси ҳам ўзаро маънодошлик муносабатида 
бўлади.
Ўзбек тилшунослигида даражаланиш лингвистик қонуният сифатида 
тан олинган бўлиб, унинг бошқа лисоний муносабатда бўлгани каби 
синонимиядан фарқли ва ўхшаш жиҳати ҳақида ҳам бир қанча тадқиқотда 
фикр юритилади
1
.
Ўзбек тилшунослигида шу вақтга қадар ҳаракат тарзи шакли 
синонимлиги алоҳида тадқиқ объекти сифатида ўрганилган бўлмаса-да, 
нутқда кўмакчи феълнинг маънодошлик ҳолатини тилшунос А.Ҳожиев 
қайд этган
2
. Бундан аввалроқ кўмакчи феълда маънодошлик муносабатига 
тилшунос А.Ғуломов «Феъл» монографиясида ишора қилган эди
3
. Бироқ 
ўзбек тилшунослигида кўмакчи феълнинг нутқий ишлатилиш имконияти 
ва маъноси тавсифий усулда етарлича ва батафсил ҳолатда «Ўзбек тилида 
кўмакчи феъл» монографиясида берилди. Биз баён қилмоқчи бўлган 
маънодошлик фақат кўмакчи феъл доирасидагина эмас, мураккаб 
тузилишга эга 
равишдош шакли+кўмакчи феъл
компонентининг нутқий 
маъносидан иборат бўлади. 
Луғавий маънодошлик семемаси таркибидаги аташ ва вазифа семаси 
бир хил, ифода семаси ҳар хил бўлган, бир турдаги нарса-буюм, белги-
хусусият, 
ҳаракат-ҳолатни 
ифодаловчи 
лексемааро 
муносабат. 
Даражаланиш эса умумий аташ семаси бир хил, лекин маълум бир 
семанинг турли даражасини ифодаловчи лексема. Бундан ташқари, 
маънодошлик ва даражаланиш орасидаги иккинчи фарқ шундаки, 
маънодошлик қаторидаги лексема ўзаро ифода семаси билан фарқланса
даражаланиш қаторида бу шарт бўлмайди. Тадқиқотчи Ш.Орифжонова 
градуонимда луғавий парадигма бир етакчи (доминанта) атрофида 
1
Базаров О. Ўзбек тилида даражаланиш: филол. фан. докт. дис. ... автореф. –Т., 1997. 62- б. 
2
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. – 222 б. 
3
Ғуломов А. Феъл. –Т.: Фан, 1954. - 88 б. 


379 
бирлашишини таъкидлаб, «дарча» ва «дарвоза» сўзининг маъноси «эшик» 
етакчи сўзига нисбатан очилишини қайд этади
1

Ҳаракат тарзи шакли феълнинг луғавий шаклидан бўлиб, ундаги 
маънодошлик ҳолати мустақил лексеманикидан фарқли равишда кўзга 
ташланади. Мустақил лексеманинг маънодошлик ҳолати таҳлил 
қилинганда, у нутқ таркибидан ташқарида ҳам ягона аташ семасига 
асосланавериши мумкин: 
юз, бет, афт, башара, турқ.
Бироқ 
-(и)б+чиқ, -
(и)б+бўл
каби ҳаракат тарзи шакли фақат нутқ таркибидагина 
маънодошлик муносабатида бўлиши мумкин, чунки унинг лексик маънога 
эга эмаслиги бунга тўсиқ бўлади. Бундан ташқари, ўзбек тилида бирорта 
ҳам фақат кўмакчи феъл вазифасида келувчи лексема мавжуд эмас. Бироқ 
етакчи феълнинг кўмакчи феъл вазифасида кела олиш масаласи ҳануз 
тилда давом этиб келаётган ҳолатдан бири. Шунга мувофиқ, кўмакчи феъл 
мустақил лексема билан ёрдамчи лексема орасида «оралиқ учинчи» 
вазифасини эгаллайди. 
Тилшунос А.Ҳожиев «Ўзбек тилида кўмакчи феъл» монографиясида 
бошла, кел, кет
кўмакчи феълига маънодош сифатида ишора қилиб, уни 
«ҳаракатнинг бошланғич фазасини кўрсатувчи кўмакчи феъл» гуруҳига 
киритади
2
. Тадқиқотчи келтирган 
гуллаб келяпти
мисолидаги 
гулламоқ
лексемаси аста-секин бажариладиган иш-ҳаракатни ифодалаб, кўмакчи 
феълга қўшилаётган 
-япти
замон кўрсаткичи «давомлилик»ни 
ифодалаяпти, «иш-ҳаракатнинг бошланиши
»
эса етакчи феълнинг ўзида 
юзага келаётган ҳолат. Демак, «бошланиш» маъноси бу ерда ҳаракат тарзи 
шакли ифодалаётган маъно эмас. Бироқ 
ёза бошлади, ёза кетди
мисолидаги «иш-ҳаракатнинг бошланиши
» 
маъносини эса 
-а+бошла
, -
а+кет
ҳаракат тарзи шаклида ифодаланаётган маънодошлик ҳодисаси 
сифатида изоҳлаш мумкин. Ҳаракат тарзи шакли мураккаб [
равишдош 
шакли+кўмакчи феъл
] тузилишга эга бўлиб, ўзининг маънодошлик 
хусусиятини мазкур мураккаб компонент орқали фақат нутқ 
таркибидагина юзага чиқарар экан, агар кўмакчи феълнинг 
-а/й
ёки 
-(и)б
равишдоши билан бирикиш ўрни ўзгарса, бу ундаги маънонинг 
1
Орифжонова Ш. Ўзбек тилида лексик градуонимия: филол. фан. номз. дисс. ... автореф. –Т., 
1996. 19-б. 
2
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 189- б. 


380 
фарқланишига ҳам сабаб бўлади. Масалан, 
ёза кетди
ва 
ёзиб кетди
мисолини кузатсак, биринчи мисолда «бошланиш
» 
ва «давомийлик
»,
кейинги мисолда эса «тугалланиш
»
маъноси юзага чиқяпти. Айтиш 
мумкинки, 
ёза бошлади,
ёза кетди
мисолида маънодошлик -
а
+
бошла
ва
-а+кет
қолипи маҳсули натижаси. Мустақил лексемада бўлганидек, 
ҳаракат тарзи шаклида ҳам бундай конструкциянинг маънодошлик 
муносабати доимо бир қуршов доирасида бўлавермайди. Масалан, 
хавфли
лексемаси нутқда 
зарарли, ёвуз, ёмон
лексемаси билан бир маънодошлик 
қаторида бўлса, бошқа қуршовда 
оғир
лексемаси билан янги маънодошлик 
муносабатида бўлади: 
хавфли жароҳат, оғир жароҳат
. Шунингдек, 
-
а/й+бошла
ва -
(и)б+кет
қолипли ҳаракат тарзи шаклидан ясалган нутқий 
ҳосиладан бир қисмидагина ундаги «иш-ҳаракатнинг бошланиши» 
маъноси асосидаги маънодошликни кузатиш мумкин. Бироқ 
(шамол 
баргларни)
учириб кетди

супуриб кетди
мисолидаги «тўла бажариш
»
ёки 
«ўз ўрнидан бошқа томонга йўналиш
»
маъноси юқоридаги «иш-
ҳаракатнинг бошланиши
»
маъноси ўрнини эгаллаган. 
Ҳаракат тарзи шаклидаги маънодошлик муносабатини 
тугаб бўлди, 
тугаб битди
мисоли асосида кузатадиган бўлсак, у «иш-ҳаракатнинг тўла 
якунланиши
»
маъносида туташади. Агар эътибор берилса, мазкур луғавий 
маъносини кўпроқ сақлаган 
бўл, бит
каби кўмакчи феълда етакчи 
феълнинг таъсири кучсиз бўлади. -а
/й+бил 
ва 
-а/й+ол
ҳаракат тарзи шакли 
ҳам нутқий ҳосилада «қодирлик
»
маъноси остида бирлашиб, 
маънодошлик муносабатига киришади: 
ёза билди, эплай билди
. Бунда 
ол
кўмакчи феълини юқоридаги фикримизга қиёслайдиган бўлсак, бу каби 
луғавий маъносини кўпроқ йўқотган кўмакчи феълда етакчи феълнинг 
таъсири кучли бўлиши ойдинлашади.
Мустақил лексемада, одатда, маънодош аташ ва вазифа сема 
(денототив ва функционал сема)си асосида бирлашиб, (коннототив маъно) 
ифода семасига кўра фарқланар экан, 
ёз


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет