Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет212/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

а/й+ол, -
а/й+бил
шаклли ҳаракат тарзи орқали ифодаланади. Бироқ -
а/й+ол
шаклли 
ҳаракат тарзи ўзи билан оппозицияда турувчи -
а/й+бил
шаклига нисбатан 
кенг истеъмолда бўлиши ва умумуслубий меъёрда туриши билан 
фарқланса, зиддиятдаги -
а/й+бил
шакли сўзлашув услубига хослиги ҳамда 
қўлланиш доираси чегараланганлиги билан ажралиб туради: 
фойдалана 
олди, фойдалана билди
1

Юқоридаги таҳлилнинг изчил давоми сифатида умумий «тарз» 
маъноси остида бирлашиб, «иш-ҳаракатнинг тугалланганлиги» маъноси 
билан ажралувчи ҳаракат тарзи шакли кузатилганда, улар орасида ҳам 
услубий фарқ кўзга ташланади. 
Маълумки, 
-(и)б+бўл, -(и)б+ол, -(и)б+қўй, -(и)б+бит 
ва 
-(и)б+ет 
каби 
шакл «иш-ҳаракатнинг тугалланиши» маъносини ифодалашга хизмат 
қилади. Мисол асосида берилганда эса, унинг қўлланиш имконияти 
фарқланиб қолишига гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, 
ўқиб бўлди, ўқиб 
олди, ёзиб қўйди, ёниб битди, бориб етди
. 1-, 2-, 3-мисолдаги шакл 
маъноси умумуслубга хос бўлиб, нутқда ишлатилиш имконияти кенг. 4-, 
5-мисолда маъно, асосан, сўзлашув услубига хосланган бўлиб, унинг 
нутқда қўлланиш имконияти чегараланган.
1
Ҳожиев А. Ўзбeк тилида кўмакчи фeъллар. –Т.: Фан, 1966. 180- б. 


384 
Давомийлик оралиқ грамматик маъноси остида бирлашувчи ва ўзига 
хос хусусийликка эга бўлган 
-(и)б+тур, -(и)б+ўтир, -(и)б+юр, -(и)б+ёт 
қолипли ҳаракат тарзининг услубий фарқланиши ҳам мисол асосида 
ойдинлашади. Мазкур шаклнинг маъновий хусусиятига кўра фарқланиши 
«иш-ҳаракатнинг узлукли ёки узлуксизлиги», «такрор ҳолдалиги», «узоқ 
давом этиши ёки муттасил давом этиши»га кўра бўлади. Унинг услубий 
жиҳатдан фарқланиши эса сўзлашув ва умумуслубий қўлланиш доирасида 
кузатилади: 
суҳбатлашиб турибди, эшитиб ўтирибди, ўйлаб юрибди, 
кулиб ётибди. 
Бунда 1-, 3-мисолда воқеланган маъно умумуслубга 
хосланган бўлса, 2-, 4-мисолдаги эса сўзлашув услубида ишлатилади.
Сўзлашув услубида ҳаракат тарзи шаклидаги айрим товуш тушиб 
қолиши ҳам тез-тез кузатилади: 
обор (<олиб бор), сотвор (
боролади (<бора олади)
каби. 
Ҳаракат тарзи шаклининг кўмакчи феъл валентлик имконияти 
асосидаги парадигмаси. Ҳаракат тарзи шаклида ёрдамчи лексема мустақил 
лексемага бирикиши учун маълум бир синтактик шаклда 
-а/й
ёки 
-(и)б
равишдош қўшимчасидан бирини олган ҳолда бўлишини талаб қилади. 
Мазкур синтактик валентлик луғавий валентлик билан зич боғланган 
бўлиб, биринчиси ўзгарса, иккинчиси ҳам ўзгаради, бири йўқолса, 
иккинчиси ҳам бўлмайди. Масалан, 
бит
ёрдамчи лексемаси 
санат
мустақил лексемасини ўзига бириктира олмайди. Лекин 
битир
ёрдамчи 
лексемаси 
сана
мустақил лексемасини ўзига торта олади. Бунда 
бит
лексемасининг синтактик валентлиги ўзгарди.
Кўмакчи феълнинг валентлик имконияти парадигмасини тузиб чиқиш 
учун, аввало, уни қуйидаги гуруҳга ажратиш лозим:
а) -
а/й
ва -
(и)б
равишдоши билан бирикиб, алоҳида-алоҳида маъно 
ифодаловчи кўмакчи феъл;
б) -
а/й
ва -
(и)б
равишдоши билан бирикиб, бир хил маъно ифодаловчи 
кўмакчи феъл; 
в) фақат -
а/й
равишдоши билан бирикувчи кўмакчи феъл; 
г) фақат -
(и)б
равишдоши билан бирикувчи кўмакчи феъл. 
Ҳаракат тарзи шакли, асосан, кўп маъноли бўлар экан, бу 
-а/й
ва -
(и)б
равишдош шакли орқали ҳам кенгайиб боради. Шунингдек, -
а/й
ёки -
(и)б
равишдоши етакчи феълнинг қайси маъновий гуруҳига бирикишига қараб 


385 
ҳам ҳаракат тарзи шакли маъносини фарқлаш мумкин. -
а/й
ёки -
(и)б
равишдоши билан бирикиб алоҳида-алоҳида маъно ифодаловчи ҳаракат 
тарзи шакли иккала равишдош билан ҳам бирикиб маънодошлик ҳолатини 
юзага келтирувчи ҳаракат тарзи шаклига қараганда кўпроқ қисмни ташкил 
этади. -
(и)б
равишдоши ва -
а/й
равишдоши билан бирикиб алоҳида-
алоҳида маъно ифодаловчи ҳаракат тарзи шакли ўзаро қиёсланганда, -
(и)б
равишдоши билан бириккан кўмакчи феъл ўз мустақил лексемасига 
«луғавий маънога боғлиқлик» маъноси асосида яқинлашса, -
а/й
равишдоши билан бирикувчи кўмакчи феъл «луғавий маънодан 
узоқлашиш» маъноси асосида зидланади. Масалан, 
-(и)б+ол, -(и)б+бер
қолипли ҳаракат тарзи шакли етакчи феълга бирикканда «иш-ҳаракат 
субъектнинг манфаатига йўналиши» ёки «ўзганинг манфаатига томон 
йўналиши» маъноси сезилиб туради. Бунда кўмакчи феълнинг мустақил 
қўлланганда ифодалайдиган лексик маъносига яқинлиги бир қарашдаёқ 
маълум бўлади. Бироқ 
-а/й+ол, а/й+бер
қолипли ҳаракат тарзи шакли 
етакчи феълга бирикканда мустақил ҳолатидаги лексик маъносидан 
узоқлашиб боради. Шунга кўра, -
(и)б
равишдош шаклининг -
а/й
равишдошига қараганда валентлик жиҳатидан ҳам, кўмакчи феълга 
мустақил ҳолатидаги лексик маъносини эслатиб турувчи восита сифатида 
ҳам фаоллигини кузатиш мумкин. 
Ҳаракат тарзи шаклидаги кўмакчи феълнинг бирикиш имконияти -
(и)б
ва -
а/й
равишдош шаклига нисбатан турлича бўлиб, икки шаклнинг 
имконияти, асосан, ўзаро оппозитивдир ва бу оппозиция приватив 
табиатга эга. Чунки кўмакчи феълнинг барчасини етакчи феълга доимий 
бириктириш белгиси -
(и)б
равишдош шаклида устувор. Лекин
-
а/й
равишдош шакли бу белгига нисбатан бефарқ, нейтрал. Шунга кўра, 
бу приватив оппозициянинг белгиси «доимий бириктириш», унинг 
белгили аъзоси -
(и)б
равишдоши, белгисиз аъзоси эса -
а/й
равишдоши 
шакли. Бироқ 
бил
ва 
ёз
кўмакчи феъли бундан мустасно. 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет