Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет211/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

иб тур
моқ, ўйла
б қол
моқ
ҳаракат 
тарзи шакли ҳам шу каби «давомийлик
»
маъноси асосида синонимик 
муносабатда бўлади. Шунингдек, коннототив жиҳатдан у «давомийлик
», 
«узлукли ёки узлуксиз», «ҳаракатли ёки тинч турган ҳолатда», «давомли ва 
узоқ давомлилик» маъносига кўра ҳам фарқланади. А.Ҳожиев 
таъкидлаганидек, 
-(и)б+қол
ва 
-а+ёз
ҳаракат тарзи шакли маълум 


381 
доирадаги 
тугамоқ

етмоқ

бажармоқ

охирламоқ
каби етакчи феъл билан 
бириккандагина «иш-ҳаракатни бажаришга яқинлашганлик
»
маъноси 
асосида маънодошлик касб этади. Бироқ бу ҳаракат тарзи шакли бошқа 
ҳаракат тарзи шаклига қараганда ўзига хос хусусиятга эга. Нутқда 
қўлланаётган 
равишдош шакли+кўмакчи феъл 
қолипли нутқий ҳосилани 
кузатганимизда, узвнинг иккинчи қисми мустақил ёки ёрдамчи лексема 
эканлигига шубҳа туғилади. Бундай пайтда узвнинг охирги аъзосини 
тушириб кўриш ҳисобига луғавий маъно ўзгариши ёки ўзгармаслиги 
ҳолатини кузатамиз: 
топ
иб кел
ди - топди; ўйла
б ол
ди - ўйлади
каби. 
Бироқ 
кел
аёз
ди
, (олтмишга) 
бор
иб қол
ди
мисолида эса 
келди

борди
кабини текшириш асосида чиқарилган хулоса ғайритабиий ҳолатга ўхшаб 
қолади. Фақат бу кўмакчи феъл яқинлашмоқ каби «иш-ҳаракат натижасига 
етмаган» семали феъл билан бириккандагина маънодошлик муносабатини 
юзага чиқариши мумкин: яқинлашаёзди – яқинлашиб қолди – яқинлашди.
Ҳаракат тарзи шаклида мустақил лексема сингари маънодошлик, 
даражаланиш (градуонимия) каби муносабат кучли бўлиб, унинг 
маънодошлик парадигмаси тузиб чиқилганда, сиранинг бошида «иш-
ҳаракатнинг 
бошланиши» 
ҳамда 
«давомийлик», 
«бажаришга 
яқинлашганлик» каби маъноли шакл, сиранинг охирида эса «тўла 
тугалланиш» умумсемали бирлик қатори ўрин олади. Гуруҳ бир 
горизонтал тўғри чизиқ бўйлаб жойлаштирилса, даражаланган 
(градуонимик) қатор юзага келади. Бунда доминанта вазифасини «ҳаракат 
кечимига муносабат» белгиси бажаради. 
Бугунги кунда ҳам масала ўзининг тўлақонли ечимини топгани йўқ. 
«Чунки муаммонинг ўзи мураккаб, у ўтимли-ўтимсизлик, каузатив, шахс-
сон ва ниҳоят, фаол ва нофаол тузилма масаланинг ўзаро боғлиқ, чигал 
тугунидан иборат»
1
. Ҳаракат тарзи шакли ўзича ҳаракат билдириш, лексик 
маъно ифодалаш каби хусусиятга эга бўлмаса-да, ўзи бирикувчи етакчи 
феълни модификация қилади: майл, нисбат, замон, шахс-сон, бўлишли-
бўлишсизлик 
кўрсаткичини 
олиб, 
феълнинг 
«тарз» 
семасини 
муайянлаштиради.
1
Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси. –Т.: Фан, 1992. 3- б. 


382 
Феъл нисбатининг ўзига хос жиҳатидан бири унинг сўз ясаш 
хусусиятига эгалигида. Сўз ясаш нисбат шаклининг умумий маъноси 
таркибида ёндош маъно сифатида қаралмоқда. Жаҳон тилшунослигида 
ҳам мазкур қўшимчанинг сўз ясовчилик ёки шакл ясовчилик хусусиятига 
кўра мунозарасида бир тўхтамга келингани йўқ. Таъкидланганидек, айрим 
ҳолатда муайян нисбат кўрсаткичини олиш феъл семантикасининг 
кейинги тараққиётига йўл очади. Ур феълининг урин, уриш, урдир, ва 
урил нисбат шаклининг нутқда қўлланилиши бунга мисол бўла олади
1

Бугунги кунда ўзбек тилидаги сўзнинг бир туркумдан иккинчи 
туркумга ўтиш ҳоли ҳам тилшуносларимиз назаридаги масаладан бири. 
Жумладан, привативлик жиҳатдан кўмакчи сўзнинг соф кўмакчи ва 
кўмакчи вазифасидаги сўзга бўлиниши ҳам унинг тил тарихи давомидаги 
ривожланиш жараёнини кўрсатиб бера олади. Ҳаракат тарзи шакли ҳосил 
қилувчи кўмакчи феъл ҳам шу жараённи босиб ўтаётган сўз бўлса-да, соф 
кўмакчи феъл вазифасида келувчи аъзога эга эмас. Бироқ мустақил 
феълнинг кўмакчи феъл вазифасида кела олиши ва кўмакчи феълнинг 
валентлик каби хусусияти кенгайиб бормоқда. Шунингдек, нисбат 
шаклининг ҳам мустақил феълга бирикиб, унга маъновий жиҳатдан 
зичлашган ҳолатда сўз ясаш хусусияти кучайиб бораётганини кузатиш 
мумкин. Бу ҳолат ҳатто нисбат кўрсаткичини олган кўмакчи феълга ҳам ўз 
таъсирини ўтказмай қолмайди.
Ҳаракат тарзи шакли мустақил феъл лексемага бирикар экан, ундаги 
нисбатланиш хусусияти сақланади. Фақат бу хусусият етакчи феъл 
лексеманинг табиатига мослашган ҳолда бўлади. Бунда, асосан, уч ҳолат 
кўзга ташланади: 
1. Бошқа нисбат қўшимчаси етакчи феъл лексема таркибида 
жойлашади, ҳаракат тарзи шакли эса бош нисбатда бўлади. 
2. Бошқа нисбат кўрсаткичи ҳаракат тарзи шаклига ўтади, етакчи 
феъл лексема бош нисбат кўринишида бўлади. 
3. Муайян нисбат кўрсаткичи ҳар иккала қисмда ҳам мавжуд бўлади. 
Нисбат кўрсаткичининг етакчи феъл лексемага қўшилиши, асосан, 
ўзлик, биргалик, орттирма, айрим ҳолда эса мажҳул нисбат шаклида ҳам 
1
Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси. –Т.: Фан, 1992. 137- б. 


383 
учрайди. Бироқ мажҳул нисбат аксарият ҳолда иккинчи тасниф гуруҳидан 
жой олиб, ҳаракат тарзи шакли таркибида бўлади. Биргалик нисбат 
кўрсаткичининг ўзига хос хусусияти шундаки, у гоҳ етакчи феъл лексема 
таркибида, гоҳ ҳаракат тарзи шаклида, ўрни билан эса иккала қисмда ҳам 
бир пайтнинг ўзида қўшилиш имкониятига эга. 
Туга
кўмакчи феъли 
орттирма нисбат кўрсаткичини ўзига бириктира олувчи ягона кўмакчи 
феъл. Мазкур феълнинг мустақил қўлланишдаги ҳолати кузатилганда, 
буни орттирма нисбат кўрсаткичи билан шаклланиб, маъновий силжиш 
жараёнини босиб ўтаётган лексема сифатида изоҳлаш мумкин. 
Ҳаракат тарзи шаклининг услубий парадигмаси. Ҳаракат тарзи 
шаклида синонимия муносабати кучли бўлиб, бу ҳодиса нутқда уни 
услубий хосланиш – қўлланиш имкониятининг кенглиги ёки 
чегараланганлиги жиҳатидан фарқлаб туради. 
Нутқда «иш-ҳаракатни бажаришга қодирлик» маъноси -


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет