Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет27/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

китоб, дафтар, одам, қиз
каби барқарор бутунликни, “уйга” позициясидаги “га” ўрнида эса “нинг”, 
“ни”, “да”, “дан” бутунлигининг кела олишини, яъни 
уй га 
дафтар ни 
китоб да 
қиз дан 
ўринини алмаштира олиши ҳақида 
уйга, одамга, дафтарни, қизга

шунингдек,
уйни, уйдан, одамдан
... қандай қуршовда кела олишини
тасвирлаб беришимиз мумкин. Лекин нима учун мана шундай қуршовда 
“уйга” шакли “уйда” эмас, нима учун мана бу қуршовда “қизга” шакли-ю, 
“уйга” шакли эмас қўлланишини оддий фаҳмий, матний, моддий кузатиш 
асосида тушунтира олмаймиз. Оддий материалистик субстанционал 
ёндашиш нима учун мана шу ҳолатда “уйга” шаклида қўлланган, “уйда” 
эмас каби масалани ечиб бера олмайди, чунки бундай ёндашиш “га” 
моҳиятини, яъни унинг ранг-баранг шакл ва шароитда қўлланиш асоси, 
замирини очиб бера олмайди. 
Диалектик субстанциал ёндашиш эса шу нарсанинг чексиз шакл ва 
кўриниш ҳамда шароитда воқеланишини ўзаро муносабатни таҳлил
қилган ҳолда, мана шу хилма-хил кўриниш, шаклда воқеланиш сабабини 
очиб беради. Диалектик тушунилган субстанциаллик “муносабат 
мажмуаси” сифатида қаралади. 


67 
Диалектик гносеологияда билиш, ўрганиш ҳамда тадқиқ манбаига 
ёндашиш ва унинг ҳақида диалектик билим ҳосил қилишнинг ҳозирги 
диалектикада 16 асосий тамойили ажратилади. Бу тамойиллар фалсафий 
қарашда Афлотун давридан бошлаб ХХ асргача хилма-хил шаклда 
такомиллашиб келди ва XIX–XX аср фалсафий фикрининг олий чўққиси 
саналади. Диалектик билиш назариясининг ҳозирги файласуф томонидан
ҳам тан олиниб келинаётган ва нарса ҳақида диалектик илмий тушунчани
шакллантиришнинг методологик асоси, шунингдек, ядро физикасидан 
космосга учиш, буғ машинасидан компьютер технологиясига ўтиш 
даражасидаги илмий-техникавий ва амалий инқилобнинг асоси бўлган бу 
тамойиллар Шарқ фалсафасида IX–XIV асрда Форобий, Ибн Арабий, 
Ибн Рушд, Ҳамза Фансурий кабининг ишида шакллантирилган бўлса-да
1
,
 
Европа илмий инқилоби бу методологик асосни Ибн Рушд, Рене Декарт, 
Иммануэл Кант, Френсис Бекон, Фридрих Ҳегел орқали олди ва бу 
диалектик тамойил талқинида Ҳегел ва ҳегелчилар талқини замонавий 
олий чўққи саналади. XIX–XX аср фанининг инқилобий бурилишига асос 
бўлган бу тамойиллар, жумладан, академик Бонифати Михайлович Кедров 
бошчилигидаги файласуфларнинг катта гуруҳи томонидан фаннинг энг 
сўнгги ютуғи асосида такомиллаштирилди ва 5 жилддан иборат 
“Диалектика – билиш назарияси”
2
,
 
икки китобдан иборат “Диалектика ва 
логика”
3
, шунингдек, ўнлаб монографияда
4
муфассал шарҳланган. Бу 
тамойил қуйидагидир: 
1.
Нарсанинг ҳаққоний (объектив, мустақил) алоҳидалик эканлиги. 
2.
Нарса мажмуи муносабат. 
3.
Нарса ўзгариш ва тараққиётда. 
4.
Нарсада ички зиддият. 
5.
Нарса зиддият (қарама-қаршилик) бутунлиги сифатида. 
6.
Қарама-қарши томоннинг воқеланиши. 
1
Степанянц М.Т., Философские аспекты суфизма. –М.: Наука, 1987.
2
Диалектика – теория познания. ... об элементах диалектики. Под общей редакцией 
Б.М.Кедрова. –М.: Наука, 1968. 
3
Диалектика и логика. Законы мышления. Под общей редакцией Б.М.Кедрова. –М., 1962.
4
Андреев И.Д. Диалектическая логика. –М.:Высшая школа, 1985; Есперсен О. Философия 
грамматики. –М.: Изд-во иностранной литературы, 1958; Кириллов В.И. Логика познания сущности. –М.: 
Высшая школа, 1980; Уемов А.И. Вещи, свойства и отношения. –М.: Изд-во АН СССР, 1963. 


68 
7.
Анализ (таҳлил) ва синтез (умумлаштириш) бирлиги. 
8.
Нарса муносабатининг ўзга нарса билан чексизлиги. 
9.
Нарсанинг ўз аксига ўтиши. 
10.
Нарса муносабат (алоқадорлик)ининг чексизлиги. 
11.
Нарса моҳиятига чуқурлашишнинг чексизлиги. 
12.
Нарса алоқадорлигининг чексиз миқдорда ошиб бориши. 
13.
Тараққиёт босқичида ўтган босқич такрори. 
14.
Инкорнинг инкори натижасида эскига қайтгандай бўлиш. 
15.
Мазмунни сақлаб, шаклни янгилаш. 
16.Миқдорий ўзгаришнинг сифат ўзгаришига ўтиши. 
Юқорида санаб ўтилган 16 тамойилдан биринчи (Нарсанинг 
ҳаққоний (объектив, мустақил) алоҳидалик эканлиги;), иккинчи (Нарса 
мажмуи муносабат), учинчи (Нарса ўзгариш ва тараққиётда), тўртинчи 
(Нарсада ички зиддият), бешинчи (Нарса зиддият (қарама-қаршилик) 
бутунлиги сифатида), олтинчи (қарама-қарши томоннинг воқеланиши) 
унсури нарсани диалектик ўрганишнинг субстанциаллик тамойилини 
ўрганиш билан алоқадор. Бу тамойилнинг субстанциал ёндашиш ва 
ўрганишга алоқадорлигини, намоён бўлишини банднинг навбатдаги 
бўлимида кўриб ўтамиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет