Ўзбекистон республикаси


Соннинг луғавий шакл ҳосил қилувчи воситаси



Pdf көрінісі
бет273/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Соннинг луғавий шакл ҳосил қилувчи воситаси
. Сон маъно ва 
грамматик хусусиятига кўра дастлаб икки луғавий мавзувий тўдага 
бўлинади: «миқдор сон» луғавий мавзувий тўдаси ва «тартиб сон» луғавий 
мавзувий тўдаси. «Миқдор сон» луғавий мавзувий тўдаси предметнинг 


468 
миқдорини, «тартиб сон» луғавий мавзувий тўдаси эса тартиби, сирасига 
кўра хусусиятини билдиради. 
Бу луғавий мавзувий тўда ўзаро қуйидаги муносабатга эга: 
– миқдор сон ички луғавий-маъновий гуруҳга эга. Тартиб сон ЛМТси 
бир вақтнинг ўзида луғавий-маъновий гуруҳ ҳамдир; 
– миқдор сон ҳисоб сўзи билан қўллана олади, тартиб сон эса бундай 
хусусиятга эга эмас; 
– миқдор сон жуфтлаша олади, тартиб сонда эса бундай хусусият йўқ; 
– миқдор сонга 
бешдан бир, учга бир
каби бирикмали қўлланиш хос, 
тартиб сонга эса хос эмас; 
– миқдор сон кўплик шаклини олганда тахминий миқдор билдиради 
(
учларда келди
), тартиб сон эса бундай ҳолда отлашиб кетади: 
биринчилар 
– биринчи одамлар.
 «Тартиб сон» луғавий-маъновий гуруҳси. 
Тартиб сон предметнинг 
аниқ тартибини, кетма-кетликдаги ўрнини билдириш, шунингдек
бошқасидан фарқини кўрсатиш учун ишлатилади. 
Тартиб сон саноқ сонга 
-(и)нчи 
аффиксининг қўшилишидан ҳосил 
бўлди.
-(и)нчи 
аффикси ўрнида баъзан 
-ламчи 
шакли ҳам ишлатилади. 
Масалан: 
Бирламчи
, ғаламис одамларнинг гапига қулоқ солманглар,
 
иккиламчи
, ўзларинг биласизлар, мардикорликка кетганлар кўпи билан 
олти-етти ойларда қайтишади
...(А.Қаҳ.) 
Тартиб сон феъл билан боғланганда миқдорни ҳам англатади: 
Бу 
гапни биринчи эшитишим
. (С.Аҳм.) 
Тартиб сон ой кунининг тартибини билдирганда вақт билдирувчи 
отдан олдин келади: 
иккинчи апрель, йигирма учинчи апрель, ўн саккизинчи 
март, йигирманчи ноябрь
каби. Бу рус тилининг таъсири, албатта. Соф 
ўзбекча ой куни ҳисоби 
апрелнинг иккинчи куни, ноябрнинг йигирманчи 
куни
тарзида бўлади. 
Тартиб соннинг отлашган ва отлашмаган ҳолатини фарқлаш лозим.
 
Одамларнинг биринчиси, ўқувчиларнинг бешинчиси
бирикувида сондаги 
эгалик қўшимчасидан олдин туширилган отни қўйиб бўлмайди. Демак, бу 
сон отлашмаган. 
Биринчи китобни сен оласан, иккинчисини мен
гапида
 
иккинчи
тартиб сони отлашган.


469 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет