5.3.2. Композиция усули.
Композиция усули билан қўшма ва жуфт
сифат ҳосил бўлади.
5.3.2.1. Қўшма сифат.
Қўшма сифат қуйидаги қолип асосида ҳосил
бўлади:
1. От+от:
девсифат, девқомат, дилором, дилозор, кафангадо,
оташнафас, соҳибжамол.
2. Сифат+от:
хомкалла, шўрпешона, калтафаҳм, ширинсухан,
шўртумшуқ, баландпарвоз
.
3. От+сифат:
ёқавайрон, жиғибийрон, тепакал, хонавайрон, худобезор,
отабезори
.
4. Равиш+от:
ҳозиржавоб, камгап, камсухан, камсуқум, камқон,
камхарж
.
5. Равиш+феъл:
тезпишар, эртапишар, чўрткесар
.
6. Феъл+ феъл :
ебтўймас
.
7. Олмош+от:
ўзбошимча
.
8. От+феъл:
тилёғлама, гадойтопмас, тинчликсевар
.
465
9. Олмош+сифат:
ўзбилармон
.
10. Сон+от:
иккиюзламачи, қирқямоқ
.
Жуфт сифат
. Жуфт сифат таркибидаги сўзнинг хусусиятига кўра
қуйидаги турга бўлинади:
I.
Ҳар икки қисми мустақил ҳолда ишлатиладиган жуфт
сифат
:
1. Қисми синоним:
ақл-ҳушли, пишиқ-пухта, телба-тескари, соғ-
саломат, якка-ёлғиз
.
2. Қисми антоним:
аччиқ-чучук, баланд-паст, вайрону-обод, иссиқ-
совуқ
.
3. Қисми маъновий яқин:
мўмин-қобил, оч-яланғоч, соя-салқин, хор-
зор, эзма-чурук
.
II.
Бир қисми мустақил ҳолда ишлатиладиган жуфт сифат
:
аралаш-қуралаш, маст-аласт, илма-тешик, туппа-тузук, хом-хатала,
энтак-тентак, қари-қури, қора-қура, ямоқ-ясқоқ, ҳаром-ҳариш.
Достарыңызбен бөлісу: |