Ўзбекистон республикаси


Равишда сўз ясалиши ҳодисаси



Pdf көрінісі
бет280/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Равишда сўз ясалиши ҳодисаси
. Ўзбек тилшунослигида равиш 
ясалиши мунозарали. Чунки равишнинг асосий қисми асли бошқа 
туркумга мансуб соддалашган, яхлитлашган лексема. Шу боисдан 
аксарият тилшунос равиш ясалишини инкор этишиб, равишлашиш (бошқа 
туркум сўзининг равишга ўтиши) мавжудлигини тан олишади. 
Юқорида санаб ўтилган равиш таркибига диққат қилинса, унда турли 
сўз ясаш қолипи мавжудлиги маълум бўлади: [
арабча от+ан
], 
[
от+часига
], [
от+она
], [
от+ларча
] [
от+лаб
] каби. 
Қўшма равиш эса [
олмош+от
] (
ҳар гал, ҳар замон
), [
равиш+от
] (
ҳали 
замон, ҳали бери
), [
сон+от
] (
бир йўла, бир дам
). 
Бошқа туркумдаги такрорий сўз равиш бўлиши мумкин: 
юзма-юз, 
қуруқдан-қуруқ
каби.
 
Тилшунослар равиш туркумининг ясалиш системасига эга 
эмаслигини -
ан, -она
қўшимчасининг арабча ва тожикча сўз таркибида 
учрашини, 
-ларча, -часига, -лаб
кабининг грамматик маъно ифодалаши 


476 
билан ва 
-ига/-сига, часига 
каби сўзнинг саноқли даражада эканлиги 
билан изоҳлайди. 
Равиш гапда кўпинча феълга боғланиб ҳол, отга боғланиб сифатловчи 
вазифасида келади. Бу равиш умумий грамматик маъносининг таркибий 
қисми. 
Равишнинг тузилишига кўра тури
. Равиш тузилишига кўра 
содда
ва 
мураккаб
турга бўлинади. 
Содда равиш бир ўзакли бўлади: 
бугун, индин, эртага, эрталаб
.
Мураккаб равиш ўз ўрнида учга бўлинади: а) 
жуфт равиш
; б) 
такрорий равиш
; в) 
қўшма равиш

Жуфт равиш икки сўзнинг жуфтлашишидан ташкил топади: 
яна-
тағин, эсон-омон; очин-тўқин, олдинма-кейин, қишин-ёзин; узил-кесил, 
ура-сура, унда-бунда; ора-сира, ора-чора, рўй-рост, сал-пал, чала-чулпа, 
эмин-эркин, оз-моз, ҳуда-беҳуда; азза-базза, апил-тапил, эран-қаран, ўлда-
жўлда.
Такрорий равишда бир ўзак такрорланади: 
галма-гал, зинҳор-базинҳор, 
тўғридан-тўғри, эс-эс, ўқтин-ўқтин, аҳён-аҳёнда

Қўшма равиш бирдан ортиқ мустақил сўзнинг қўшилишидан ҳосил 
бўлади: 
бир йўла, бир мунча, бир талай; бажонудил, баҳолиқудрат, 
бақадриҳол; ҳар йили, ҳар ёқ, ҳар дам; шу заҳоти, шу аснода.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет