473
Бутун сон нарса-миқдори ёки саноғини унинг бутун ҳолатида
ифодалайди:
бир, юз, икки минг
.
Каср сон бутуннинг бўлагини, улушини ифодалайди:
иккидан бир,
чорак, ярим
.
Аралаш сон бутун ва каср соннинг бирлигидан ташкил топади:
бир
бутун учдан икки
.
Соннинг бутун ёки қисмни ифодалашига кўра турга бўлинишини
луғавий-маъновий гуруҳга ажратишдан фарқлаш лозим.
Соннинг тузилишига кўра тури
. Сон тузилишига кўра
содда
ва
мураккаб
бўлади. Содда сон бир ўзакли бўлади:
бир, беш, минг, ярим
.
Мураккаб сон ўз ўрнида учга бўлинади: а)
жуфт сон
; б)
такрорий сон
; в)
қўшма сон
.
Жуфт сон икки соннинг жуфтлашишидан ташкил топади:
уч-тўрт,
беш-олти
.
Такрорий сонда бир ўзак такрорланади:
битта-битта, учта-учта,
бешта-бешта
.
Қўшма сон бирдан ортиқ мустақил сўзнинг қўшилишидан ҳосил
бўлади:
ўн беш, бир минг олти юз, уч бутун бешдан бир, бир ярим.
Достарыңызбен бөлісу: