Ўзбекистон республикаси


Равишнинг луғавий-маъновий гуруҳи



Pdf көрінісі
бет279/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
Равишнинг луғавий-маъновий гуруҳи
. Равиш ҳолат, миқдор-
даража, ўрин, пайт, мақсад, сабаб луғавий-маъновий гуруҳга бўлинади. 
Пайт равиши
. Пайт равиши ҳаракатнинг вақтини, пайтини, 
муддатини билдиради: 
энди, саҳарлаб, ҳали, доим, индин
каби. Пайт 
равиши гапда кўпинча ҳол, баъзан кесим бўлиб келади: 
Бугун
 
эрта
 туриб 
тонгни кўрдим
. (Уйғ.) 
Бугуннинг ҳаками 
эрта.
(А.Худ.)
Ўрин равиши
. Ўрин равиши ҳаракатнинг юз бериш ўрнини 
билдиради: 
олға, узра
.


475 
Эслатма
. Ўрин равишини ўрин отидан фарқламоқ керак. Бунга ўрин 
отининг морфологик ўзгариши асос қилиб олинади:
атрофимиз, ўртада, 
ўртадан, ичкарида, ўнгдан, чапда, олдида, у ердан
каби. 
Ҳолат равиши
. Ҳолат равиши ҳаракатнинг бажарилиш усулини, 
тарзини билдиради. Шу боисдан у тарз-тус равиши деб ҳам юритилади: 
бехосдан, астойдил, мажбуран, қаватма-қават, мардларча, йигитларча

Миқдор-даража равиши
. Миқдор-даража равиши миқдорий сифат 
ва даражани ифодалайди: 
кўплаб, сал, қарич-қарич, аранг, хиёл, яна
каби. 
Миқдор-даража равиши сонга яқинлашади. Бироқ сон билан «ноаниқ 
миқдор» белгиси остидаги нотўлиқ зиддиятда белгили аъзо сифатида 
юзага чиқади.
Мақсад равиши
. Феълдан англашилган ҳаракатнинг мақсадини 
ифодалайди: 
атай, атайин, атайлаб, азза-базза, жўрттага, қасддан

Сабаб равиши 
феълдан англашилган ҳаракатнинг сабабини 
ифодалайди:
 ноилож, ноиложликдан, бекордан-бекорга, чор-ночор

Эслатма
. Бошқа туркумда бўлгани каби равишнинг ҳам 
кўпмаънолилиги уни луғавий-маъновий гуруҳга ажратишда қийинчилик 
туғдиради. Масалан, 
нари-бери
 
равиши ўринни ҳам (
Столни нари-бери 
сурдик
), ҳолатни ҳам (
У нари-бери нонушта қилди
) ифодалайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет