474
мўл, бутун, тўла
каби
миқдор сифати,
кейин, паст, баланд, юқори
каби
ўрин сифати равиш туркуми доирасида ўрганилган.
«Асосан ҳаракатнинг, қисман предметнинг белги, миқдор ёки
ҳолатини билдирувчи ўзгармас сўз» равишнинг сўз туркуми сифатидаги
умумий грамматик маъноси.
Равиш ўзгармас сўз туркуми сифатида
. Равиш мустақил маъноли
ўзгармас сўз. У белги, миқдор ёки ҳолатни, ўрин, пайт маъносини
ифодалайди ва бу жиҳатидан от, сифат, сонга яқин туради. Ундан фарқли
жиҳати шундаки, сўз ўзгартирувчи, шакл ясовчи қўшимча
билан бирика
олмайди. Масалан, от кўплик, сифат даража шаклини қабул қилади.
Масалан,
тонгда, оқшомда, кундузи, кўпроқ, озроқ, баландроқ
каби. Айрим
тил бирлигида учрайдиган эгалик категорияси, КК шакли равишнинг ўзак
қисмида соддалашган, яъни ўзак билан яхлит ҳолга келиб қолган:
бирдан,
зимдан, тўсатдан, кечаси, бирга
. Бундан ташқари қадимги даврда кенг
истеъмолда бўлган
-ра
(жўналиш келишиги) (
сўнгра, узра
),
-а,
(
қайта,
кўтара
),
-ин
(
-ун
) (
бирин-кетин, остин-устун
) қўшимчаси ҳам равиш
таркибида қотиб қолган.
Равиш туркумини талқин қилишда унинг ўзгармаслик хусусиятини
эътиборга олиш унинг сўз туркуми сифатидаги хусусиятини белгилашда
қатор қарама-қаршиликка нуқта қўяди.
Илмий манбада, дарслик ва қўлланмада
энг, жуда, ниҳоят, ғоят, ланг,
ғирт
каби сўз кучайтирув равиши деб қаралади. Ҳолбуки, бу шакл равиш
олдидан келиб белги маъносини кучайтиришга хизмат қилади. Шунинг
учун кейинги йилда айрим тадқиқотчи бу унсурнинг равиш эмаслигини,
чунки равиш каби мустақил луғавий маънодан холилигини таъкидлашиб,
кучайтирув юкламаи сирасида ўрганиш лозимлигини уқтиради.
Достарыңызбен бөлісу: