|
Тақлиднинг луғавий мавзувий тўдасиБайланысты: 9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397Тақлиднинг луғавий мавзувий тўдаси
. Тақлиднинг айрими товушга
тақлидни ифодаласа, иккинчи бир хили кўриниш-ҳолатга тақлидни
ифодалайди. Шу боисдан «товушга тақлид» ва «кўринишга тақлид»
луғавий мавзувий тўдаси фарқланади.
«Товушга тақлид» луғавий мавзувий тўда
. Бу луғавий мавзувий
тўда аъзоси киши, жонивор, нарса ва ҳодиса пайдо қилган товушга тақлид
қилиш натижасида пайдо бўлади. луғавий мавзувий тўда ўз ўрнида иккига
бўлинади:
1.
«Физиологик товушга тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ:
қаҳ-қаҳ,
хур-хур, хир-хир,миёв-миёв
.
2.
«Физик товушга тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ:
тап-туп,
тақир-туқур, типир-типир
.
«Кўринишга тақлид»
луғавий мавзувий тўда. Товушга тақлид сўз
эшитиш билан боғлиқ ҳодисани ифодаласа, кўринишга тақлид сўзи кўриш
билан боғлиқ ҳодисани акс эттиради. Бу луғавий мавзувий тўда ҳам ўз
ўрнида:
1.
«Ҳаракатни ифодаловчи тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ:
дик-дик,
лик-лик, лапанг-лапанг, шип-шип
.
2.
«Ташқи кўринишни ифодаловчи» луғавий-маъновий гуруҳ:
ҳил-
ҳил, жиқ-жиқ, мўлт-мўлт
.
3.
«Ёруғликни ифодаловчи тақлид» луғавий-маъновий гуруҳ:
лип-лип,
жимир-жимир, ялт-юлт, йилт-йилт
.
Тақлиднинг тузилишига кўра тури
.
Ўзбек тилида тақлид жуфт ва
такрорий кўринишда бўлади.
Жуфт тақлид
:
ғарч-ғурч, тақ-туқ, вағир-вуғур, ғинг-пинг, аланг-
жаланг, апир-шапир
.
Такрорий тақлид
:
гув-гув, дув-дув, шартта-шартта, чўлп-чўлп,
шақа-шақ, гуппа-гуппа
.
Эслатма
. Тақлид
этмоқ, демоқ, қилмоқ
феъли билан келганда қўшма
феъл вужудга келади:
гув-гув этмоқ, дув-дув қилмоқ,чўлп-чўлп қилмоқ.
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|