9
ғоя ва ёндашув узлуксиз инкорининг инкори маҳсули. Шу тамойилга
мувофиқ равишда, ўзбек тилшунослигида морфологик тизим тадқиқини
маълум бир давр учун умумлаштирувчи ишнинг бу бандида морфологик
тадқиқотлар фанимизда турли даврда етакчилик қилган асосий таҳлил ва
тадқиқ методи нуқтаи назаридан кўздан кечирилса, тадқиқотнинг ҳар бир
морфологик ҳодиса тавсифига бағишланган ички бўлими ва банди эса шу
мавзунинг фанимизда ўрганилишининг муфассал баёни билан бошланади.
Бу ерда эса ўзбек тили морфологик қурилишининг фанимизнинг турли
тараққиёт хусусияти билан боғлиқ бўлган умумий масаласи, жумладан,
морфологик тизим тавсифи босқичи ва унинг ўзига хос хусусияти
кўрсатиб ўтилади. Шунинг учун ўзбек тили морфологиясининг талқини
ўзбек тилшунослигининг тараққиёт босқичи билан боғлиқликда берилади.
Ўзбек тилини илмий ўрганиш тарихи қуйидаги даврга ажратилади:
1.Араб тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши тадқиқи
(ХI–ХV аср).
2.Форс тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши тадқиқи
(ХI–ХIХ аср).
3.Европа тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши
тадқиқи (ХIХ–ХХ аср).
4.Ўзбек миллий тилшунослигининг шаклланиши ва совет даври
тараққиёти (ХХ асрнинг биринчи чорагидан миллий истиқлолгача).
5.Мустақиллик даври ўзбек миллий тилшунослиги.
Ўзбек тилида сўз ўзгартириш ва сўз ясаш тавсифи ҳар бир даврда ўз
хусусиятга эга ва қуйида шу ҳақда тўхталамиз.
1.
Достарыңызбен бөлісу: