12
қўшимчанинг бир хиллигини алоҳида таъкидлайди ва бу билан туркий тил
араб тилидан кескин фарқланишини уқтиради
1
.
Деярли ҳар бир морфологик шакл ясовчи туркий қўшимчани луғат
таркибида алоҳида олиб шарҳлаш билан бирга Маҳмуд Кошғарий туркий
морфологик парадигмани, хусусан, феъл нисбати, замони ва шахс/сон
парадигмасини жуда тўғри ажратади, шакл ясаш бўйича қатъий қоида
беради, феълннг барча шакли учун буйруқ шакли асос эканлигини ҳам
жуда тўғри уқтириб ўтади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ХI–
ХIХ филологидан ҳеч бири туркий тил морфологиясини тавсифлашда
Маҳмуд Кошғарий даражасига кўтарила олмади – Кошғарийнинг ўзбек
тили морфологияси хусусиятига берган тавсифи ХХ
аср тавсифи билан
беллаша олади ва айрим жиҳати билан ундан устун ҳам туриши мумкин.
Сўзнинг морфологик структураси билан боғлиқ равишда «Девон»да
аффиксал (морфологик, аффиксация усули билан) сўз ясаш жуда муфассал
ва – айрим замонавий иш ҳавасини келтирадиган даражада чуқур илмий
таҳлил асосида шарҳланган. Сўз ясалишини шундай муфассал шарҳлашга
луғатда сўзни беришнинг Маҳмуд Кошғарий томонидан танлаган ўзига
хос тартиби жуда қўл келди. Кошғарий араб тилшунослигида кенг
қўлланиладиган тартибга – луғатда алифбо тартибда беришда сўзнинг
анлаут – сўз боши товуши (ҳарфи)га эмас, балки ауслаут ( ўзак/сўз/негиз/
охири) товуши (ҳарфи) га асосланади. Натижада, бир хил сўз ясовчи
қўшимча ёрдамида ясалган содда сўз луғатнинг ҳар бир бобининг маълум
бандида бир жойда йиғилиб қолади.
Зукко тилшунос шундай банд
охирида феъл, от, сифат, тартиб сон, жамловчи сон ясовчи қўшимчани, сўз
ясовчи қўшимчанинг қандай сўзга қўшила олиши, ясовчининг янги сўз
ясаш қобилияти чекланган/чекланмаганлиги ва, энг муҳими, ясама сўзнинг
ҳосила маъносининг типи ва турини алоҳида-алоҳида шарҳлаб ёрқин
мисол беради. Ҳозирги кунда ҳам айрим тадқиқотда аралаштириладиган
-
лик/лиқ/лук/луқ
ҳамда
-лиг/лиғ/луг/луғ
сўз ясовчи қўшимчасини Маҳмуд
Кошғарий «Девон»нинг бир неча ўрнида қатъий фарқлайди
2
ва бир неча
марта таъкидлайдики, ундан биринчиси мўлжалланганлик, аталганлик,
1
Кошғарий Маҳмуд. Девону луғотит турк. Уч томлик. 2- т. –Т.: ФА нашр. 1961. –Б. 39–40.
2
Кошғарий Маҳмуд. Девону луғотит турк. Уч томлик. 1- т. –Т.: ФА нашр. 1960. –Б. 165, 237,
459.
13
хослик маъносига (чунончи,
атлиқ
– отга мўлжалланган,
отга аталган,
отга алоқадор, ўзбекча
отлик
), иккинчиси эса эгалик, моликлик маъносига
эгадир (чунончи,
атлиғ
–
оти бор, отли, отлиқ
).
Маҳмуд Кошғарийнинг туркий тилда феъл, от, сифатнинг ясалиши
бўйича берган тавсифи ХХ асрнинг ўртасигача назарий жиҳатдан,
жумладан, деривация тизимида синхроник ва диахроник ҳолатни фарқлаб
тавсиф беришда энг мукаммал бўлиб қолди. Зеро, ХIХ аср туркийшуноси
ва олтойшуноси томонидан (жумладан, Густав Рамстедт томонидан)
берилган деривацион тавсифда бу омил аралаштирилади; Маҳмуд
Кошғарийнинг ўзбек тилида аффиксал сўз ясалиши ҳақида илмий
талқини ҳозир ҳам ўз қийматини йўқотгани йўқ. Жумладан, ўша даврда
ўта унумли бўлган ва от(исм)дан феъл ясовчи
-ла
қўшимчаси ҳақида
Кошғарий ҳамиша таъкид билан : «-ла- отга қўшилиб феъл ясайди… Бу
асосий қоида. Буни эсингда тут»
1
дейди.
Деривация масаласи билан
шуғулланувчи ҳозирги тадқиқотчи ҳам деривацион модел, унинг тирик
ёки ўликлиги, унумли/унумсизлиги, сермаҳсул/каммаҳсуллиги, хусусан
тирик, унумли сўз ясаш қолипи ясалманинг типик маъно билан
бирлашиши ҳақида бундан қарийб минг
йил олдин буюк тилшунос
томонидан баён этилган мулоҳаза, фикр ва меъёрни чуқур ўзлаштириб,
бу масала тадқиқига киришса, ҳозирги хулоса ва ҳукмидан анча бошқача
хулосага келган бўларди
2
.
Туркий тил морфологияси тавсифини берган ва Маҳмуд Кошғарий
асаридан фойдаланганлиги тахмин этилаётган ўрта аср тилшунос-
туркийшуносидан бири Асируддин Абу Ҳайёндир (1256–1345). Абу
Ҳайённинг «
Достарыңызбен бөлісу: