Ўзбекистон республикаси


Европа тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши



Pdf көрінісі
бет8/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

3.
Европа тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши 
тадқиқи
. Ўзбек тили морфологик тизимини ўрганишда янги давр, яъни 
Европа тилшунослиги мезони асосида талқин ва тавсиф қилиш ХIХ 
асрнинг иккинчи ярмидан бошланади. Бу йўналишда қалдирғочдан бири 
Ҳерман Вамберининг немис тилида эълон қилган «
Чиғатой тили 
дарслиги
» бўлса ҳам, унинг ўзбек тили морфологик тизими талқинида 
таъсири сезиларли бўлмади – ҳозирги Ўзбекистонда Россиянинг таъсир ва 
тазйиқи кучлилиги сабабли немис тилшунослиги мезони асосида ўзбек 
тили морфологик тизими талқини оммалаша олмади. 
Ўзбек тили морфологик тизимини Европа тилшунослиги ютуғи 
асосида талқин этишнинг ўзини бир неча ички босқичга ажратиш мумкин. 
Чунончи, 1900–1924- йил, 1925–1940- йил, 1940–1990- йил, 1990- йилдан 
ҳозирга қадар каби бўлиниш шундай босқичдан саналаши мумкин. 
Ажратилган ҳар бир босқич ўз хусусиятига эга. Чунончи, 1900–1924- 
йилда ўзбек тили морфологик тизимининг талқин ва тавсифида икки 
йўналишни 
фарқлаш 
мумкин. 
Ундан 
биринчисига 
рус 
туркийшуносларининг Ўзбекистоннинг, асосан, лисоний хусусият 
жиҳатидан ХIV–ХIX асрда қарлуқ асосли ёзма адабий тили – эски ўзбек 
тили анъанасини давом эттирувчи ўтроқ аҳолиси (ўша давр 


16 
терминологиясига кўра, сарт, сорт) нутқининг морфологик хусусияти 
тавсифига бағишланган ва русийзабон мутахассиснинг маҳаллий аҳоли 
тили билан танишиши мақсадини қўзлаб ёзилган иш
1
. Бу сирага унтер-
офицер Ефремов, тадқиқотчи М.А.Терентьев, В.Наливкин, М.Наливкина, 
Н.Остроумов, Н.Будзинский, П.Е.Кузнецов, Н.Н.Пантусов кабининг ўзбек 
тили ва шевасининг умумий хусусияти билан русийзабон мутахассис ва 
ҳарбийни таништирувчи ишини киритиш мумкин. 
Иккинчи йўналишдаги иш сифатида 1905–1920-йилда жадидчилик 
доирасида ўзбекдан етишиб чиққан ёш олим ва фозилларнинг янги 
турдаги ўзбек мактаби учун илк қўлланмасини (жумладан, 
М.М.Фахриддинов, С.Саидазизов, Ш.Зуннун, М.Абдурашидхонов, 
А.Зоҳирий, М.Беҳбудий, Қ.Рамазон, А.Авлоний кабининг ишини) 
кўрсатиш мумкин. Лекин бу даврда ўзбек тили морфологик тизимининг 
яхлит шарҳини бериш вазифаси кун тартибига қўйилмаган эди. Бу масала 
Ўзбекистонда она тилидан илк миллий дарслик яратиш билан боғлиқ 
равишда навбатдаги босқичда қўйилди ва ҳал этилди. 
1925 йилда Мунавварқори, Қаюм Рамазон, Шорасул Зуннуннинг 
«


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет