14
– сўз шакли ясаш жараёнида ўзак/негизнинг ўзгармаслигини уққан ва ўз
тавсифида уни очиб беришга интилган. Улар ўз даври туркий тили сўз
ўзгартириш тизими учун хос бўлган деярли барча шаклнинг – от ва
олмошда кўплик ва келишик, эгалик шакли, феъл нисбати, ҳаракат номи ва
сифатдош, бўлишли/бўлишсиз шакли, майли, замони ва тусланиши
тавсифини, ҳар бирининг араб тилида
муқобилини синчковлик билан
ёритган. Шунинг учун ХI–ХIV аср арабзабон туркийшуноси ўз асарида
ўша давр туркий тили морфологик тизими ва сўз ясалиш хусусиятининг
деярли тўлиқ тавсифини берган деб хулоса қилиш мумкин. Қарийб 20.000
мисралик назмий матнни ўз ичига олган «Қутадғу билиг» ва «Ҳиббатул
ҳақойиқ» ёдгорликида қўлланилган
морфологик шаклнинг асосий
кўпчилиги санаб ўтилган туркийшунослик ишида тавсифланганлиги
бунинг ёрқин далили. Лекин «Девон» қайд қилган ва шарҳлаган қатор
шаклнинг (чунончи, ўтган замон
биринчи шахс бирлик соннинг
бардам
шакли, фақат шахс олмоши эга вазифасида қўлланилиши мумкин бўлган
ўтган замоннинг
-дуқ/дук
тусланмайдиган кўриниши –
мен ёй қурдук, сен
ёй қурдуқ, биз ёй қурдуқ
) ўзбек тили ёдгорликида қўлланилиши ҳали
аниқланмаган.
Достарыңызбен бөлісу: