Ўзбекистон республикаси


Араб тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши



Pdf көрінісі
бет4/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Араб тилшунослиги анъанаси асосида ўзбек тили қурилиши 
тадқиқи
. Ўзбек тилшунослиги тарихи эшигини бизга ҳозирча ХI асрда 
яшаб ўтган ва туркийдан етишиб чиққан тўнғич тилшунос, адабиётшунос, 
географ, картогаф, этнограф, тарихчи, сайёҳ Маҳмуд Ибн Ҳусайн ибн
Муҳаммад Кошғарийнинг машҳур қомусий
«Девони луғотит турк
» 
асари очади. Туркийшносликнинг бу отаси ва, академик Александр 
Самойловичнинг таъбири билан айтганда, “баҳодури”нинг тилшунослик 
муаммосига бағишланган «
Жавоҳирун наҳв фил луғотит турк
» 
(«Туркий тиллар синтаксисининг дурдонаси») номли бошқа бир махсус 
тадқиқоти ҳалигача топилмаган. Лекин етиб келган, Шарқ ва Ғарбнинг 


10 
қатор тилига (жумладан, ўзбек тилига ҳам) таржима этилиб 
туркийшунослик оламида кенг оммалашган «Девон»нинг ўзи ҳам бу 
қомусий олимнинг ўз даврнинг энг илғор фани, ХVII–ХIХ асрда Европада 
янги давр тилшунослигининг шаклланиши ва ривожланишига кучли 
таъсир кўрсатган араб тилшунослиги ютуғини тўла ўзлаштирганлигини, 
уни ўзлаштириш билан чегараланмай, агглютинитив қурилишли ва 
сингармонизмли туркий тилларнинг ички хусусияти асосида бу 
тилшуносликнинг жуда кўп талқин ва таҳлил тамойилини тўлдириб, 
такомиллаштирганлигини ҳам кўрсатади.
1
«Девон»да туркий тилнинг морфологик хусусияти система шаклида 
баён этилмайди; эҳтимол, бу масала муаллифнинг ҳалигача топилмаган 
ишида кўрилган бўлиши мумкин, чунки «Жаворҳирун-наҳв» номидан 
кўриниб турганидек – грамматик таҳлилга, «Девону луғотит турк» эса, 
асосан, лексика тавсифига бағишланган. Лекин сўзни у ёки бу қурилиш 
турига бўлиб луғатда берар экан, муаллиф, биринчидан, ҳар бир феълнинг 
масдар (ҳаракат номи), ўтган ва ҳозирги-келаси замон шаклини ҳам бериб 
боради, иккинчидан, бўлим охирида сўз ясовчи қўшимча, нисбат 
кўрсаткичининг маъно ва вазифаси, феълга бағишланган бўлимда 
сифатдош, феъл майли, замони, унинг тусланиши ва қўлланилиши ҳақида 
қимматли маълумот беради. 
Маҳмуд Кошғарий араб тилшунослигининг таҳлил тамойилига 
таяниб, сўз туркумини
феъл, исм
(от, сифат, сон, равиш олмош) ва 
ҳарф
га – ёрдамчи сўз (боғловчи, кўмакчи, юкламага) ажратади. Туркий 
тиллар агглютинатив қурилишли бўлиб, морфологик шаклни ҳосил 
қилишга хизмат қилувчи аффикс сўз ўзак/негизига бирин-кетин қўшилиб
келиши, жуда кўп ҳолда эса ҳатто қўшимча ва ёрдамчи сўз 
синонимияси ҳам (чунончи, 
сенга ~ сен учун, ишла- ~ иш қил-
) ҳам 
мавжудлиги сабабли Кошғарий туркий шакл қўшимчани ҳарф (ёрдамчи 
сўз) деб тасниф этади ва ўзбек тилидаги 
-лар, -га, -да, -дан
каби шакл ва 
-
ла, -чи
каби сўз ясовчи қўшимчани ҳарф деб тасниф этади ва, ҳатто 
«Девон»нинг луғат қисмида уни алоҳида ажратиб, луғавий бирлик 
1
Кононов А.Н., Нигматов Х.Г., Махмуд Кашгарский о тюркских языках «История 
лингвистических учений. Средневековый Восток. Отв. ред. А.В.Десницкая». –Л.: Наука. 1981. Б. 130–
142 .


11 
қаторида шарҳлайди ҳам. Чунончи, «Девон»да 
су
– аскар, қўшин ва 
– -си
эгалик қўшимчаси, 
қа
– «идиш, қоп» ва 
-қа
– жўналиш қўшимчаси бир 
банд ва бўлимда шарҳланади
1
. Лекин қўриниш – шакл жиҳатдан 
Кошғарий туркий қўшимчани ҳарф ва ҳатто сўз билан тенглаштирса ҳам, 
унинг орасида катта фарқ борлигини яхши тушунади. Шу жиҳатдан унинг 
иккита қўшимча 
-си
ва 
-га
қўшимчасига берган тавсифи билан танишиш 
кифоя: «
-си
– унли билан тугаган сўзга қўшиладиган изофат
2
белгиси. 
Ундош билан тугаганда фақат 

келади… Изофат қўллашда ҳамма туркий 
тилда ҳам қоида шудир, яъни исмнинг охири унли ёки ундош билан 
тугашига қараб иш кўрилади»
3
. «-


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет