|
Байланысты: 9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397Бұл бет үшін навигация:
- -жон, -бой, -бек, -қул, -хон, -ой, -гул, -бону, -бека, - биби, -нисо, -пошшо
-гина, -кина, -қина
шаклида кичрайтириш билан бирга эркалаш
маъноси ҳам мужассамлашган.
Кичрайтириш маъносидаги
–гина
ҳамда эркалаш маъносидаги –
гина
шаклининг фарқини унинг морфологик шакл валентлигидан ҳам билса
бўлади.
Чунончи,
болагина, қизгина, энликкина, кичиккина
сўзида
-гина
кичрайтириш маъносини ҳосил қилиб, унинг миқдор ифодаловчи айрим
сон билан бирикишини таъминлайди:
икки энликкина, уч қизгина, тўрт
болагина.
Аммо эркалаш оттенкали
-гина
шаклида бундай бирикиш
чекланган бўлиб, ўзидан кейин эгалик шаклининг бирида қўлланилишга
хосланган:
болагинам, қўзичоққинам, қизгинам
.
Илиқ муносабатни ифодаловчи субъектив баҳо шакли сифатида
талқин этиладиган ва
-жон, -бой, -бек, -қул, -хон, -ой, -гул, -бону, -бека, -
биби, -нисо, -пошшо
компонентли
ҳосила ҳам эркалаш шакли сифатида
манбада қайд қилинган
1
.
Юқорида қайд қилинган шакл илиқ муносабатни
ифодалашда хизмат қилганлиги учун сўзга қўшилганда унинг лексик-
семантик валентлигини ижобий маъноли сўз, ҳис-ҳаяжонли сўз, ундов
билан кенгайтиришга мойиллиги билан ажралиб туради:
1. Эрбўта нуқул:”Тоғажон, айланай тоғажон!” – деб йиғлар эди
(М.И.).
2. Такрор-такрор шивирлайман озурдажон
Отгинангдан айланайин,Бухорожон (Ш.Сулаймон).
Юқоридаги баёндан кўриниб турибдики, “ясама” субъектив баҳо
шаклининг валентлиги асос шаклдан шакл ясовчи қўшимча маъно- сига
(кичрайтириш, эркалаш, ижобий муносабат) зид бўлган сўз билан
бирикишни чеклайди, унинг маъносига мувофиқ бўлган сўз билан
бирикишни
нейтралликдан
имкониятли,
мақбуллик,
зарурийлик
даражасига кўтаради. Бошқача қилиб айтганда, луғавий асос семантик-
синтактик валентлигига миқдорий эмас, сифатий ўзгариш беради.
1
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т.: Ўзбекистон,
1992. 295-б.; Rahmatullayev Sh. Hozirgi adabiy o`zbek tili. –T., 2006. 149- б.; Кононов А.Н. Грамматика
узбекского языка. –Т., 1948. -с. 98
127
Достарыңызбен бөлісу: |
|
|