. Атов лексемаси.
Бу шундай лексемаки, у маълум бир, нарса, воқеа-
ҳодиса, белги, хусусият, алоқа-муносабат, ҳаракат-ҳолатни атаб келади
(
одам, пари, қизил, тўқ, бир, икки, энди, ёз, ухла
).
2.
Ишора сўз
(олмош)
.
Бу сўзнинг луғавий маъноси матн билан
боғлиқ бўлиб, унинг бирор таркибий қисмига ишора қилиш билан нутқда
муайян мазмун касб этади.
3.
Тасвирловчи сўз
(ундов ва тақлид). Ҳозирги кунда у таркибига
модал ва тасдиқ-инкорни ҳам киритиш мумкин.
1
Сўзнинг бу уч гуруҳи унинг маъновий қобилияти асосида
ажратилади.
Юқорида кўрсатилган маъновий гуруҳнинг ички бўлиниши
морфологик омил асосида амалга оширилади ва ажратиш шу вазифага
ихтисослашган морфологик восита – таснифловчи грамматик категория
ёрдамида юзага чиқади. Грамматик категория сўзнинг маълум бир луғавий
хусусиятга эга бўлган гуруҳига хос бўлиб, унинг грамматик маъносини
шакллантиришга, моҳиятан анча кенг ва чегараси қатъий бўлмаган
маъновий белгини грамматиканинг қатъий қолипига тортишга хизмат
қилувчи категория. Таснифловчи категория сифатида нисбат, сон, даража,
тартиб ва морфологик ўзгармаслик категорияси юзага чиқади. Шунинг
учун лексеманинг морфологик хусусиятга кўра парадигмаси қуйидаги
кўринишга эга бўлади:
1) шаклан ўзгармас номема;
2) нисбатланувчи;
3) сонланувчи;
4) даражаланувчи;
5) мўътадил.
Морфологик шаклини мутлақо ўзгартира олмайдиган сўз сифатида
равиш сирадан чиқади. У маъно ва вазифа жиҳатидан от, сифат, сон,
демак, қисман, олмошга ўхшаш бўлса-да, луғавий шакл қўшимчасини
қабул қила олмаслиги билан ажралиб туради. Равиш ва исм кўп ҳолда
1
Бобокалонов Р. Ўзбек тилида семантик-функционал шаклланган сўз-гаплар: филол. фанлари
номз. ... дисс. автореф. –Т., 2000.
152
ўхшаш бўлиб, шу боис бир қатор ва сифат равишга жуда ҳам яқинлашади.
Масалан,
кеча, кундуз, тонг, оқшом
(пайт и),
барвақт, бир маҳал, кеч
(пайт сифати),
атроф, тегра, ўрта, ичкари, ташқари, ўнг, чап, олд,
орқа
(ўрин и),
олдин, кейин, юқори, паст, баланд
(ўрин сифати),
оз, кўп, мўл,
бутун, тўла
(миқдор сифати) шулар жумласидан. Илмий тадқиқот,
дарслик ва грамматикада бу сўзнинг равиш сифатида қаралиб келганлиги
маълум. Чунки бундай сўзга бошқа тилдаги (хусусан, европа тилларидаги)
ўзгармас сўз – равиш мос келади. Бироқ равишнинг ўзгармаслик
қонуниятига таяниладиган бўлса, унинг бу туркум сирасида қаралиши
мақсадга мувофиқ эмас.
1
Бу ҳақда сўз туркумига бағишланган фаслда
махсус тўхталинади.
Достарыңызбен бөлісу: |